Latest news

19:26"Бавария" ПСЖ футболчисини 90 млн. еврога сотиб олмоқчи, аммо бир йилдан сўнг  0 19:15"Локомотив" "Навбаҳор" футболчилари билан шартнома имзолади  0 19:08Кроос Кукурельянинг қўли ҳақида: "Ҳакам пенальти қўйишни хоҳламади"  2 18:45⚡️Шерзод Эсанов тез орада Россия клубига трансфер қилинади  9 18:23Эшитдик-да! Асадбек Собиржонов "Металлург" билан шартнома тузди. Бугун футболчи Бекобод клуби сафида майдонга тушди  1 18:06Рабьо эркин агентга айланди  1 17:56Льорис аргентиналикларнинг бақириқлари ҳақида: "Бу Франция халқига жиддий ҳужум"  4 17:02"Лилль" МЮга ўтиши кутилаётган Йорони қўрқитишга ўтди  4 16:53"Ал Насср" бразилия терма жамоаси вакили билан битим имзолади  1 16:15Ибрагимовичнинг ўғли "Милан" билан шартнома имзолади  2 15:41"Рома" янги мавсум учун либосини тақдим этди  2 15:35Мбаппенинг онаси: "Ўғлим ҳеч қачон алдамаган"  7 15:02"Арсенал" қора рангдаги либосини тақдим этди  2 14:52"Атлетико" тез орада 30 млн. евролик трансфер ҳақида эълон қилади  1 14:19Ўзбекистон U23 терма жамоаси янги либосларда машғулот ўтказди  24

ПРЕВЬЮ+ТАҲЛИЛ. Гигантлар жангида ким ғолиб чиқади? Жадвалдаги қувлашмачоқ ёхуд Қосимов Бабаянга қарши News

ПРЕВЬЮ+ТАҲЛИЛ. Гигантлар жангида ким ғолиб чиқади? Жадвалдаги қувлашмачоқ ёхуд Қосимов Бабаянга қарши

Бу учрашув ҳеч қандай дерби мақомида эмас. Лекин турнинг марказий ўйини дейишга арзийди.

Таркиб, мураббийлар, номлар томонлама ҳақиқатдан ҳам турнинг кулминацион нуқтасини белгилаб берадиган баҳс. Сездингизки, гап ОКМК - "Навбаҳор" учрашуви ҳақида бормоқда. Юқоридаги фикрлар тўлалигича бу жамоаларнинг тўқнашувига мос келиши аниқ. 

OKMK

Ruben Sanchez - 75'

Superliga. Round 5

09/04/2023, 18:05

1
:
2
Finished

Navbahor

Jamshid Iskandarov - 57', Шахбоз Джурабеков - 63'

45'
90'
41'  Akrom Komilov
65'  Akrom Komilov (Irakli Rukhadze)
65'  Martin Boakye (Ruben Sanchez)
75'  Ruben Sanchez
82'  Sanjar Tursunov (Oybek Rustamov)
89'  Irakli Rukhadze
90'  Dilshod Akhmadaliyev (Eldor Begimov)
90'  Siavash Haghnazari (Mirjakhon Mirakhmadov)
47'  Jamshid Boltaboev
57'  Jamshid Iskandarov
63'  Шахбоз Джурабеков
73'  Temurkhuja Abdukhalikov (Shohruz Norkhonov)
78'  Шахбоз Джурабеков (Asadbek Sobirjonov)
84'  Abror Ismoilov (Farrukh Ikramov)

Ўзаро ўйинлар

Жамоалар шу кунгача ички чемпионат доирасида 30 маротаба учрашишга улгуришди. Бу ерда кичик устунлик ОКМК томонида 12 ғалаба. "Навбаҳор" 30та баҳснинг 9тасида уч очкони рақибидан тортиб олган. Яна 9та беллашувда томонлар бир очкодан бўлишиб олишга қарор қилишган. Бугун гарчи ўйин Тошкентда ўтадиган бўлсада, мезбон ОКМК ҳисобланади. Бу борада сўнгги 5та ўйинда қисман омад "лочинлар" томонида (2та дуранг, 2 ғалаба). Олмалиқликлар мезбон сифатида фақат 1та учрашувдагина кийиниш хонасини байрамга айлантирган (2021 йил). Бу эса ҳозирча ОКМКнинг "Навбаҳор" устидан қозонган сўнгги ғалабаси бўлиб турибди. 

Қосимов Бабаянни ҳали мағлуб этмаган 

Миржалол Қосимов мураббий сифатида Самвел Бабаян ишлаган жамоаларга қарши 3 бор рўбарў келган. Қизиқ ҳолат шуки, уларнинг барчасида "Навбаҳор" устози камида 1 очко олишга эришган. 

31.10.2019 ОКМК - "Локомотив" 1:1

01.07.2022. ОКМК - "Навбаҳор" 1:2

12.11.2022. "Навбаҳор" - ОКМК 3:1 


Турнир жадвалидаги қувлашмачоқ

Айни пайтда икки жамоа Суперлига турнир жадвалида ёнма-ён кетмоқда. Бугунги учрашувдаги ғалаба ОКМКни (7 очко) учинчи ўринга олиб чиқса, "Навбаҳор"ни (9 очко) совриндорлар қаторидан вақтинчалик узоқлаштиради. Уларнинг ортидан эса "Сурхон" (7 очко) ва "Насаф" (7 очко) қувиб келмоқда. Улар нариги қарама-қаршиликнинг бирининг очко йўқотишига умид қилган ҳолда ижобий натижага ҳаракат қилишлари табиий. Кўриниб турибдики бугунги ўйиннинг аҳамияти нафақат ўзлари, балки пастдаги рақиблари учун ҳам аҳамиятли. Вазиятдан ким фойдаланиб қолади? 


"Навбаҳор"да сермаҳсуллик ниманинг ҳисобига?

Дарҳақиқат, Самвел Бабаян чемпионлик учун бу йил ўз фалсафаси ва ўйин принципларидан воз кечмоқда. Дейлик "Навбаҳор" ўтган йилларда Бабаян бошқарувида асосан битта гол ёки 1:0, 2:1, 1:1 каби кичик ҳисобларда натижани қўлга киритаётганди. Бу йил нисбатан ҳужумкорликка катта урғу қаратяпти, олдинги чизиқ вакиллари асосий планга чиқмоқда.  Жамоа ҳозиргача 4та турнинг 3тасида 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди ва 9 очко жамғарди. Ўтган мавсумда фақат битта ўйиндагина рақиб дарвозасига 3та тўп киритган эди (ОКМК 3:1). Аммо бу ерда рақибларнинг даражасини ҳам ҳисобга олиш зарур. "Металлург", "Сўғдиёна", "Қизилқум" бу йил яхшигина кучсизланди. Самвел Бабаян кучли рақиблардан фақат "Пахтакор" билан ўйнади (1:2). Бугунги баҳс "лочинлар"нинг ҳақиқий кучини яна бир бор синовдан ўтказади.

ОКМКда катта бурилиш кўраётганимиз йўқ. Миржалол Қосимов қўл остидаги йигитлар тажриба ва маҳорат бобида "Навбаҳор"дан асло қолишмайди. Санжар Турсунов, Анзур Исмоилов, Шоҳруҳ Гадоев, Хуршид Ғиёсов, Сияваш Ҳақназарий асосий фигуралар эканлигини биласиз. Бироқ қишки трансферлар ойнасида келиб қўшилган легионерлар ҳали таркибга тўлиқ киришиб кета олмаётгандек. Тунислик Муҳаммад Салем ҳозирча рақобатда ютқазмоқда. Рубен Санчес "Ғиждувон" билан ўйинга келибгина голлари ҳисобини очди. Бу муҳим учрашув олдидан ўзига нисбатан ишончни оширган бўлса ажаб эмас. Руҳадзе ҳам бир маротаба рақиб дарвозасини ишғол қилди. Давра охирига келиб яна тўлиқ хулоса қилиш мумкин. Олдиндан аниқ айтаман бугун ҳужумкор ва чиройли футбол кўришингиз юз фоиз кафолатланган. Яъни очиқ ўйин намойиш қилишга икки жамоанинг имконияти бемалол етади. Ҳимояга ётиб натижа қиладиган даражада бири иккинчисидан кучсиз эмас.

Rating: +9   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика