Latest news

16:36Эндрик таништирув маросимида йиғлаб юборди ва "Реал" эмблемасини ўпди  1 15:59МЮ футболчиси ўтирган машинага маст ҳайдовчи урилди  0 15:18Ўзбекистон олимпия терма жамоасида Йўлдошев ўрнига бошқа футболчи қайдномага киритилди  14 14:56"Барселона" энди шортларга ҳам реклама ёпиштиради  1 14:50"Барселона" 19 ёшли ҳужумчиси учун "Ал Ҳилол"дан 40 млн. евро сўраяпти  1 13:55Тен Хаг: "МЮ исталган жамоани ютишга қодир"  3 13:20Мурод Тошматов эркин агентга айланди  2 12:45"Сити" ёзда трансферлар амалга оширадими? Пеп жавоб берди  1 12:25Жароҳати сабабли илк ўйинда қайдномага киритилмаган мисрлик футболчи Ўзбекистонга қарши майдонга тушишга тайёр  2 12:07МЮ стандарт вазиятлар учун мураббий сотиб олди  0 12:01"Металлург" аъзоси Мирғиёс Сулаймонов эркин агентга айланди  3 11:50Ўтган йили Тошкентга келган Миср Олимпия термасининг неча нафар футболчиси Париждаги мусобақада иштирок этмоқда?  12 11:34"Футбол бола тилидан" лойиҳаси давом этади. Меҳмонимиз - 9 ёшли Абдураҳмон Исломов  0 11:30Миср олимпия терма жамоаси ҳақида нималарни билишимиз керак ёхуд "Фараон" юрти вакиллари билан танишамиз  7 11:00«Реал Мадрид» келаси ёзда яна бир юлдуз футболчини текинга сотиб олади  8

Превью. УЕФА Суперкубоги кимга насиб қилади? News

Превью. УЕФА Суперкубоги кимга насиб қилади?

Хабарингиз бор бўлса керак, бугун тунда Европа Суперкубоги учун баҳс бўлиб ўтади.

Бугун "Айнтрахт" "Бавария"дан учралган йирик мағлубият тасодифлигини исботлаши ва жиддий рақибни енгиб, еврокубокка эга чиқиши мумкин. "Реал" эса янги мавсумдаги биринчи расмий ўйиндаёқ титул қўлга киритиши мумкин. Анчелотти рақибни ҳурмат қилиши, лекин "Реал Мадрид" 6 та соврин учун ҳаракат қилишини яшириб ўтирмади. "Айнтрахт" устози Гласнер эса шогирдлари номдор рақибдан қўрқмаслиги ҳамда Франкфуртга соврин билан қайтмоқчилигини айтиб ўтди.  

Финал олдидан "Реал" ҳақида

- Ёзда Анчелотти таркибидан етти нафар машҳур футболчилар кетишди ва фақатгина иккита янги ном қўшилди. Карло қўл остида "конвейер-жамоа" мавжуд. Таркиб, ёндошув, муҳим футболчиларнинг ҳолати бўйича аналоги йўқ. Улар ҳаттоки ЕЧЛда ғолиб чиқишни ҳам "конвейерга қўйишни уддалашди". Охирги мавсумни эсласак, плей-офф босқичида мадридликлар фаворит эмаслиги аниқ, аммо Куртуа ва Бензема кубокни Мадридга олиб кетишди. Энди Карим октябрь ойида нима учун айнан у "Олтин тўп-2022"ни олишини Хельсинкида яна бир бор барчага эслатиб қўйиши зарур.

- Тчуамени – ўз ёшида жаҳоннинг энг яхши, иқтидорли футболчиларидан бири. Перес ва 80 млн евро "Монако" учун Мбаппенинг алоқага чиқиши ва чорловларидан уснтун келди. Килиан ўзи "Реал"ни "чув тушириб" кетгани етмагандек, Орельенни ҳам Парижга чақирганди.

Рюдигер ҳам "Мадрид"ни танлади. Антонио "Челси"да қандай даражада ўйнай олишини исботлаб қўйди. Германиялик футболчини баъзи-баъзида тушиниб бўлмай қолсада, у Милитаодан тажриба ва ўзига бўлган ишонч борасида бироз устундек. Янги футболчилардан умид катта. Қизиғи, ҳар иккисининг таваккал қилишга мойиллиги бор.

- Кетганлар борасида гапирсак, уларнинг деярли барчаси кутилган эди. Бэйлга Европада, ҳеч бўлмаганида "Реал" сафида, футбол ўйнаш ёқмай қолганди. Иско ва Йович эркин агент сифатида жамоани тарк этишди. Марсело ёши ва талаблари туфайли ҳозирча жамоа топа олмади. Мигель Гутьеррес "Жирона"га бериб юборилди. Бироқ Перес қайта сотиб олиш пунктини яхши кўради. Кубо ва Майораль асосий таркиб учун керак бўлмади. "Реал" сафида ҳозирга келиб, бирорта жароҳатланган ўйинчи йўқ. Ҳаттоки Азар захирадан майдонга тушиб, бахтини излайди.

- Анчелотти қўл остида асосий таркибга муносиб футболчилар керагидан ҳам кўпроқдек. Рюдигер ва Алаба жуфтлигини кўришимиз эҳтимоли юқори, лекин Милитао ҳам асосий таркибдаги жойини осонликча бериб қўймайди. Каземиронинг таркибдаги роли ҳақида Карло отанинг ўзи ҳам айтиб ўтди ва Тчуамени ҳозирча бироз сабр қилиши талаб қилинади. Майдон марказида сабрли бўлиши талаб қилинадиган яна бир француз бор – Камавинга. Шунингдек, Начо, Асенсио, Азар, Родриго ва Васкес – анча кучли захира ўриндиғи ҳисобланади.

- "Реал" ҳамма учун яхши таниш ва бу нарса жамоага мавсум давомида муаммолар туғдирса ажаб эмас. Хави уларни шунчалар яхши ўргандики, мартда Мадридда 4:0 ҳисобида зафар қучди. Ўша "тарсаки" Анчелотти шогирдларини ЕЧЛ плей-оффига жиддий тайёрлаши учун хизмат қилди. Ҳали бироз ёш каталонияликлар эса "олтин балиқча" тутиб олдик, деб ўйлашди шекилли. "Айнтрахт"га ўз майдонида ютқазиб қўйишди. "Реал"нинг ўйинини ҳамма билади, аммо омад кўпинча уларга кулиб боқади. Жамоа "4-3-3" тактик схемада ўйнаши ва Вальверденинг майдонда турли зоналарда пайдо бўлишини ҳам бутун дунё ўрганиб бўлди, лекин...

"Реал"нинг тахминий таркиби (4-3-3): Куртуа – Карвахаль, Рюдигер (Милитао), Алаба (Рюдигер), Менди – Модрич, Каземиро, Кроос – Вальверде, Бензема, Винисиус.


Финал олдидан "Айнтрахт" ҳақида

- Нагельсманн бир вақтлар ўзи бошқаришни орзу қилишини айтган "Реал"ни қийин вазиятда қолдириши мумкин. Бунга "Бавария" Бундеслига 1-турида "бургутлар"ни 6:1 ҳисобида енггани сабаб. Биринчи бўлимдаёқ "Айнтрахт" 5 та гол ўтказиб юбориб улгурганди. Анчелотти ва футболчилар микрофон олдида нима дегани муҳим эмас, ахир Бензема ва шериклари, тажрибали акула каби қон исини олган. "Реал" ҳозирги "Айнтрахт" қанчалик кучсизлигини кўрди. Энди Испания чемпионларидан очко ололганларни ёдга оламиз – Хави ва Симеонегача "Эспаньол" ва "Хетафе" "Мадрид"га мағлуб бўлмаган.

- Грандлар билан "Реал" қандай ўйнашни билади, лекин ўртамиёна клублар билан дуранглар анчагина. "Кадис", "Эльче" ва "Леванте" сўзимизни тасдиқлашади. "Айнтрахт" Еврокубоклар финаллари тарихидаги энг кучсиз жуфтликлардан бирининг ғолиби сифатида Суперкубокка йўлланмани қўлга киритди, аммо Бундеслигада ҳам 11-ўрин банд этилди. Австриялик Оливер Гласнер жамоаси осонликча мағлуб бўладиганлардан эмас. ЕЛнинг 13 ўйинида немислар умуман мағлуб бўлишмади. Бугун жамоа ташкил этилганидан буён энг катта имконият, Суперкубок финалида "Реал Мадрид"ни ютиши мумкин.

- Бироз кулгили эшитилиши мумкиндир, бироқ "Айнтрахт"нинг ҳимояси у қадар ожиз эмас. Бундеслиганинг ўтган мавсумида "бургутлар" 49 марта тўп ўтказиб юборишди, бу эса мисол учун "Боруссия" Дортмунддан камроқ. Трапп Европанинг ўртамиёна киперлари қаторига киради. Алоҳида олганда хавбеклар ҳам, ҳимоячилар ҳам кучли бўлмаслиги мумкин, лекин бутун бир жамоа бор. Қўшимчасига Бундеслигада мураббий ортиқча таваккал қилишни чеклаган, Европа Лигасида эса футболчиларда прессинг ёки индивидуал ҳаракатларда эркинлик бўлган.

- "Реал" асосий таркибнинг ҳеч бир аъзосини йўқотмади, "Айнтрахт"да эса Европа Лигасидаги ғалабадан кейин асосий ҳимоячи Ндика ва энг яхши плеймейкер Костичсиз қолган. Филип Костич "Айнтрахт" ҳужумларини чинакамига бошқарарди десак муболаға бўлмас. ПСВдан уйига қайтган Гётце ҳозирча тўлиқлигича сербияликнинг ўринини боса олмаса керак (Аммо, лекин, бироқ, кеча бўлиб ўтган машғулотда Филип Костич бор эди — таҳрир). 

- "Бургутлар"нинг ягона умиди, "Реал" ўртамиёна рақибни менсимаслигидан ташқари, мураббийда. Агар Гласнер финалга тактик жиҳатдан идеал тайёрлана олса, Линдстрём ва Гётце вазиятлар яратиб, Борре уларни голга айлантирса, биз ўша Европа Лигасида ҳеч кимга мағлуб бўлмаган "Айнтрахт"ни кўрамиз. "3-4-2-1" схемаси агар чизиқларни юқори жойлаштирилса ёки "Реал"га қарши ҳужум учун имконият қолдирилса, хавфли. "Айнтрахт" биринчи бўлимда ўйин тақдири ҳал бўлган бўлсада, "Бавария"ни ҳам иккинчи бўлимда безовта қила олди – аниқ зарбалар бўйича натижа 2:3, танаффусгача бўлгани каби 0:7 эмас.

"Айнтрахт"нинг тахминий таркиби (3-4-2-1): Трапп – Туре, Тута, Ндика (Хасэбе) – Кнауфф, Соу, Роде, Ленц – Гётце, Линдстрём – Борре.


Финал олдидан финал ҳақида

- "Айнтрахт" — ўзига хос жамоа. Бир бўлимнинг ўзида 5 та гол ўтказиб юбориши мумкин, лекин бу "бургутлар" доим ҳам шундай ўйин кўрсатади дегани эмас. Февраль ойи "Бавария"га 0:1 ҳисобида ютқазишди, бунгача Мюнхенда 2:1 ҳисобида ғалаба қозонишганди. Бу "Айнтрахт"нинг ягона ғалабаси эмас. Жамоа ўз майдонида ҳам 2:1 ҳисобида устун келган, бир неча йил аввал эса "Бавария"ни 5:1 ҳисобида тор-мор этишган. 

- Кроос, Рюдигер, Карвахаль ва Алабанинг "суяги Бундеслигада қотган". Немис футболини яхши билишади. Мураббий эса УЕФА Суперкубогини уч марта қўлга киритган "Милан" (икки марта) ва "Реал" билан. Бироқ бу финал ва ҳеч кимга осон бўлмаслиги аниқдек. Европа Лигасининг аксарият ўйинларида бўлганидек "Айнтрахт"ни 36 000 томошабинни бағрига сиғдира оладиган стадионда каттагина гуруҳ мухлислари (10 минг тахминан) қўллаб-қувватлайди. Табиийки трибуналарда испанлар камроқ бўлади. "Реал" бундай босимга ўрганиб кетганига йиллар бўлган, лекин чемпионлар ҳам бундай мухлислик олдида баъзан ўзига ўхшамай қолиши мумкин.

- Идеал вариантда УЕФА Суперкубоги учун "Реал" ва "Барселона" майдонга тушишлари керак эди. Бензема ва Левандовский тўқнашувида ғолиб ким бўлишини тахмин қилиш қийинроқ. Энди бўлса Анчелотти яққол фаворит, немислар эса "Реал" футболчиларининг индивидуал қўпол хатосига умид қилишга мажбур. Бироқ бу ерда ҳам аввал Кроос, Каземиро ва Модрич бўлади, аслида улардан аввал тўпни олиб қўйиш керак, "Мадрид" дарвозаси йўлидаги охирги "тўсиқ" эса Куртуа. 


Омонжон Тўхтамирзаев таржимаси

Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика