Latest news

00:19Ўзбекистон U-21 терма жамоаси ўртоқлик учрашувида Қатар U-23 термасига ютқазди  0 00:14Ироқ. "Аманат" Бахтиёр Қосимовнинг дубли эвазига "Ал Шорта"ни мағлубиятга учратди  0 00:06АПЛ. ​"Челси" – "Борнмут". Таркиблар аниқ!  0 23:29"Ман Сити"га ўтаётган Семеньонинг трансфер суммаси ва маоши маълум  0 22:40"Манчестер Сити" ҳимоячиси "Вест Хэм"га ўтишни истамади  0 22:15Куртуа "Реал"нинг декабр ойидаги энг яхши ўйинчиси деб топилди  0 21:42Деклан Райс жароҳат сабаб "Астон Вилла"га қарши ўйнамайди  4 21:05Футболда 2026/2027 йилги мавсумдан бошлаб "Арсен Венгер офсайди" жорий этилиши мумкин  11 20:40Иньяки Уильямс Испания Суперкубоги ҳақида: "Саудия Арабистонида ўйнаш - жуда ёқимсиз"  1 20:18"Ғазалкент" 13 нафар футболчи билан шартнома тузилганини эълон қилди, улар орасида Ўзбекистон U-18 терма жамоаси аъзоси ҳам бор  3 20:04Анвар Ғофуров: "Чемпионликни муносиб ҳимоя қилиш учун барча куч ва маҳоратимизни ишга солишга тайёрмиз"  4 19:40Слот: "Янги футболчиларга қилинган барча харажатлар ҳам самарали бўлмади"  3 19:14Артета "Астон Вилла" билан ўйин олдидан: "Бизни ҳақиқатан жуда қийин ўйин кутмоқда"  15 18:51Эрон чемпионати. "Трактор" ўз уйида "Малаван" билан муроса кўчасини танлади, Ҳамробеков 71 дақиқа ўйнади  2 18:20Мундиал тарихи. Қуръа ташлаган 5 ёшли болакай, иримчи дарвозабон ва ялангоёқ тўпурар, шортиги тушиб кетган Меацца ҳамда пойабзал қутисида сақланган кубок ҳақида ҳикоя қиламиз  0

Превью. "Пахтакор" - "Металлург" News

Превью. "Пахтакор" - "Металлург"

Бекободнинг "Металлург" клуби Тошкентда "Пахтакор" клуби меҳмони бўлади.
«ПАХТАКОР» – «МЕТАЛЛУРГ»
6 июнь. Тошкент. "Пахтакор" стадиони. 19:30.
Ҳакамлар
: О.Толибжонов, Ж.Саидов, Б.Норсафаров, А.Жўрахонов.
Назоратчи: Ғ.Каримов.

“Пахтакор” ҳамда “Металлург” олий лигада 32 бора тўқнаш келишган. Шулардан 25тасида пойтахтликлар ғолиб бўлишган, 3та ўйинда “Металлург” ғалабани тантана қилган. Ўзаро ўйинларда 4 марта дуранг натижаси қайд этилган. Тўплар нисбати “Пахтакор” фойдасига 87:22 ни ташкил қилмоқда. Ўзаро ўинларда “шерлар” 79 очкони, “Металлург” эса 13 очкони қўлга киритган.

“Пахтакор”нинг “Металлург” устидан қозонган йирик ғалабаси – 6:0. “Металлург”нинг ўзаро ўйинларда “шерлар” устидан қозонган энг йирик ғалабаси 3:1га тенг.

2013 йил Бекободда “Металлург” зафар қучган. Дилмурод Каримов ҳамда Руслан Вагаповнинг “шерлар” дарвозасига гол уришган – 2:0. Тошкентда эса мухлислар голлар ёмғирининг гувоҳига айланишган. Мезбонлардан Шерзод Каримов, Дилшод Шарофетдинов, Даврон Ҳошимов, Ойбек Қиличев (иккита), меҳмонлардан Дилмурод Каримов ва Руслан Вагапов тўп киритишган – 5:2.  

Тошкентда бўлиб ўтган сўнгги беш учрашув:
23.10.2013 «Пахтакор» - «Металлург» 5:2
01.07.2012 «Пахтакор» - «Металлург» 5:0
25.08.2011 «Пахтакор» - «Металлург» 0:0
17.05.2010 «Пахтакор» - «Металлург» 2:0
17.04.2009 «Пахтакор» - «Металлург» 1:0

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: “Металлург” сафарда бу рақибни умуман мағлуб эта олмаган. Тошкентда бўлиб ўтган 16та ўйиннинг 14тасида “шерлар” зафар қучишган. Фақат икки бор (1999 ва 2011 йиллар) “Металлург” “Пахтакор” майдонидан дуранг билан қайтган. “Шерлар” ўз уйиларидаги охирги икки ўйинда бу жамоа дарвозасига бештадан гол уришган.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика