Latest news

03:25Англия лига кубоги. "Арсенал" "Кристал Пэлас"ни пенальтилар сериясида мағлубиятга учратди. Ярим финалдаги рақиб – “Челси”  5 01:28Самвел Бабаян: “Бизда бир қатор йўқотишлар бор. Гуруҳдан чиқиш вазифасини бажаришимиз керак”  3 01:10Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди  51 00:55“Ал Аҳли” бош мураббийи: “Андижон” мусобақа давомида кучли жамоалигини кўрсатди”  1 00:25"Челси" Семеньо трансферидан воз кечди  1 23:55"Милан" Ориги билан шартномани бекор қилганини эълон қилди  1 23:34Винисиус мухлисларнинг муносабати туфайли "Реал"даги келажагига шубҳа қилмоқда  2 22:52"Ювентус" "Интер" ярим ҳимоячисини қишда ўз сафига қўшиб олмоқчи  0 22:13Расман: "Лион" Эндрикни "Реал"дан ижарага олди  1 21:34ФИФА "Ал Насср"га қўйилган трансфер тақиқини бекор қилди  6 21:09"Бавария" етакчиси Австрияни забт этди  0 20:42Futsal Awards-2025 маросими ўтказилади  0 20:25"Рома" МЮ ҳужумчисини қўлга киритишга яқин  2 19:58"Барселона" Тер Штегеннинг келажаги бўйича қарор қабул қилди  1 19:30Апелляция иш берди: ПСЖ футболчисининг жазоси енгиллашди  3

Превью. "Олмалиқ" - "Нефтчи" News

Превью. "Олмалиқ" - "Нефтчи"

Фарғонанинг "Нефтчи" клуби бу турда "Олмалиқ" клуби меҳмони бўлади.

«Олмалиқ» (Олмалиқ) – «Нефтчи» (Фарғона)
8 май 2016. Олмалиқ. "ОКМК" стадиони. 18:00
Ҳакамлар:
Ш. Қосимов (Тошкент), Т. Гайнулин (Тошкент), А. Сидоров (Тошкент), Д. Жалимов (Нукус)
Назоратчи: Р. Айтеков (Тошкент).

“Нефтчи” ва “Олмалиқ” олий лигада 16 марта тўқнаш келишган. Ушбу ўйинлардан 9тасида фарғоналиклар ғолиб бўлишган. 3та ўйин дуранг ҳисобида якунланган, “Олмалиқ” ҳисобида 4та ғалаба мавжуд.

“Нефтчи” шу кунгача ўзаро ўйинларда “Олмалиқ” дарвозасига 32та тўп киритган, Тошкент вилояти клуби эса “Нефтчи” дарвозасига 17та гол урган. “Олмалиқ”  ўзаро ўйинларда 15 очко ишлаб олган бўлса, “Нефтчи” 30 очкони қўлга киритган. “Нефтчи”нинг олий лигада “Олмалиқ” устидан эришган энг йирик ғалабаси 4:0 ни ташкил қилади. “Олмалиқ”нинг йирик ғалабаси эса 3:1.
 
Ўтган йил 12-турда Фарғонада ўтган ўйинда Дилёрбек Эрматов, Акмал Холматов ва Шукурали Пўлатов томонидан урилган голларга меҳмонлардан Арслонмурод Омонов жавоб берганди – 3:1. Олмалиқда эса мухлислар голлар шоусининг гувоҳи бўлишган. Майдон эгалари сафида Жаҳонгир Абдумўминов, Дониёр Исмоилов ва Евгений Гоголь, фарғоналиклар таркибида Рўзимбой Аҳмедов, Адриан Кашкавал ва Шерзод Ҳакимов гол уришганди – 3:3.

Олмалиқда ўтган барча учрашувлар:
26.10.2015 «Олмалиқ» - «Нефтчи» 3:3
26.09.2014 «Олмалиқ» - «Нефтчи» 1:0
25.05.2013 «Олмалиқ» - «Нефтчи» 3:1
15.03.2012 «Олмалиқ» - «Нефтчи» 0:0
05.03.2011 «Олмалиқ» - «Нефтчи» 2:1

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: Олмалиқда ўтган 8та ўйиннинг 4тасида мезбонлар зафар қучишган. Уч баҳсда томонлар дуранг ўйнашган. “Нефчти” сафарда фақат бир марта (2010 йил) ғалаба қозонган.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика