Latest news

23:24Меньяннинг "Челси"га ўтмагани сабаби маълум бўлди  0 22:27Футзал. Ўзбекистон терма жамоаси йиғинга киришди. Олдинда Япония билан ўйин бор  2 21:36"Динамо" назорат учрашувида "Локомотив"ни ютди  2 21:13U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Қирғизистон Шри-Ланкани йирик ҳисобда енгди ва гуруҳда биринчи бўлди  19 20:19Владо Радманович: "Афсуски, Катанецнинг ҳозирги ҳолати яхши эмас"  20 19:59Кроос: "Германия ҳозирда катта ютуқларга эриша оладиган терма жамоалар қаторида эмас"  1 19:33Остон Ўруновдан рекорд!  9 19:05Алиризо Жаҳонбахш: "Ҳакамлик ҳақида ҳеч нима демайман"  19 18:38"Арсенал" МЮ кўзлаган футболчи учун курашда фаворит  1 18:17Мустақиллик Кубоги-2025 "Uz-Galaxy"да!  2 17:55"Ал Шабаб" "Милан" футболчисини сотиб олади  0 17:33Расман: Постекоглу – "Ноттингем Форест" бош мураббийи!  5 17:16Расман: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Осиё Кубогига чиқди!  26 17:08Ўзбекистон Эрон устидан қийин ғалабага эришиб, CAFA мусобақаси ғолибига айланган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  3 16:56U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Ўзбекистон Фаластинни қийинчилик билан мағлуб этди  58

ПРЕВЬЮ. "Олмалиқ" - "Бунёдкор" News

ПРЕВЬЮ. "Олмалиқ" - "Бунёдкор"

Олмалиқ шаҳридаги янги қурилган стадионда "Олмалиқ" ва "Бунёдкор" клублари ўртасидаги ўйин бўлиб ўтади.
«Олмалиқ» (Олмалиқ) – «Бунёдкор» (Тошкент)
15 август. Олмалиқ. “Олмалиқ” стадиони. 19:00
Ҳакамлар:
Р.Эрматов, А.Расулов, Ж.Саидов, О.Тўйчибоев.
Назоратчи: Б.Галеев.

Бу икки клуб олий лигада 13 бора тўқнаш келган. Ушбу ўйинлардан 9 тасида “қалдирғочлар” ғолиб бўлишган. 2 ўйин дуранг ҳисобида якунланган. “Олмалиқ” шу кунгача “Бунёдкор”ни 2 бор мағлуб этган.

“Бунёдкор” ҳозирга қадар ўзаро ўйинларда “Олмалиқ” дарвозасига 27 та гол киритган. “Олмалиқ” эса 13 бора “Бунёдкор” посбонини ранжитган. “Бунёдкор” шу кунгача ўзаро ўйинларда 29 очкони, “Олмалиқ” эса 8 очкони қўлга киритган. “Бунёдкор”нинг олий лигада “Олмалиқ” устидан эришган энг йирик ғалабаси 4:1 ни ташкил қилади. “Олмалиқ” энг йирик муваффақияти эса – 3:1.

Биринчи даврада Тошкентда кечган ўйинда дуранг қайд этилганди. Меҳмонлар вакили Александр Алемпиевич томонидан урилган голга “қалдирғочлар” ярим ҳимоячиси Олег Зотеев жавоб берганди – 1:1.

Олмалиқда ўтган барча учрашувлар:
14.04.2013 «Олмалиқ» - «Бунёдкор» 3:1
13.09.2012 «Олмалиқ» - «Бунёдкор» 2:1
27.09.2011 «Олмалиқ» - «Бунёдкор» 1:3
29.05.2010 «Олмалиқ» - «Бунёдкор» 1:3
04.10.2009 «Олмалиқ» - «Бунёдкор» 2:2
27.04.2008 «Олмалиқ» - «Бунёдкор» 0:1

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт : “Олмалиқ” ўз майдонида бу рақибга уч бор ютқазган. Бир бор дуранг ўйнаган ва икки бор ғалабага эришган. Охирги икки йилда “Олмалиқ” ушбу рақибни икки марта мағлуб этди.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика