Latest news

23:55"Милан" Ориги билан шартномани бекор қилганини эълон қилди  0 23:34Винисиус мухлисларнинг муносабати туфайли "Реал"даги келажагига шубҳа қилмоқда  1 23:10Элит ОЧЛ. "Ал Иттиҳод" – "Насаф" (матнли трансляция)  25 22:52"Ювентус" "Интер" ярим ҳимоячисини қишда ўз сафига қўшиб олмоқчи  0 22:13Расман: "Лион" Эндрикни "Реал"дан ижарага олди  1 21:34ФИФА "Ал Насср"га қўйилган трансфер тақиқини бекор қилди  6 21:09"Бавария" етакчиси Австрияни забт этди  0 20:42Futsal Awards-2025 маросими ўтказилади  0 20:25"Рома" МЮ ҳужумчисини қўлга киритишга яқин  2 19:58"Барселона" Тер Штегеннинг келажаги бўйича қарор қабул қилди  1 19:30Апелляция иш берди: ПСЖ футболчисининг жазоси енгиллашди  3 19:02"Динамо" бразилиялик футболчиси билан хайрлашди  1 18:34"Нефтчи" , "Пахтакор", "Динамо" ва "Навбаҳор" футболчилари жаримага тортилди — Тартиб-интизом қўмитаси  8 18:08Аморим "Манчестер Юнайтед"нинг қишки трансфер бозоридаги позициясини очиқлади  5 17:48TVCOM'да бугунги тақвим: “Насаф” юлдузли “Ал-Иттиҳод”га қарши, “Арсенал” Лига Кубогида ва бошқалар  0

Превью. "Бухоро" - "Нефтчи" News

Превью. "Бухоро" - "Нефтчи"

Олий лиганинг 12-турида "Бухоро" ва "Нефтчи" клублари ўзаро ҳисоб-китоб қилишади.

«Бухоро» (Бухоро) – «Нефтчи» (Фарғона)
16 июнь 2016. Бухоро. "Бухоро" стадиони. 19:00
Ҳакамлар:
Р. Эрматов (Тошкент), А. Расулов (Тошкент), Ж. Саидов (Тошкент), Н. Қосимов (Қарши)
Назоратчи: И. Нехочин (Наманган).
ЎзПФЛ вакили: Н. Лутфулин.

Бу икки клубнинг йўллари олий лига ўйинларида 46 бор кесишган. Устунлик “Нефтчи” томонида. 34та ўйинда фарғоналикларнинг қўли баланд келган бўлса, 10та учрашувда “Бухоро” ғолиб бўлган. Икки учрашувда ғолиб аниқланмаган. Тўплар нисбати “Нефтчи” фойдасига 97:38. Ўзаро ўинларда “Нефтчи” 104 очкони, “Бухоро” эса 32 очкони қўлга киритган.

“Нефтчи” олий лигада “Бухоро” устидан 5:0 ҳисобида ғалаба қозонган. Бу ўзаро ўйинлардаги водий клубининг энг йирик ғалабасидир. “Бухоро”нинг ўзаро ўйинлардаги энг йирик ғалабаси эса 4:1 бўлиб турибди.

2015 йил биринчи даврада “Нефтчи” ўз уйида ғалабага эришган. Фарғонадаги “Истиқлол” стадионида ўтган учрашув тақдирини Акмал Холматов томонидан урилган ягона гол ҳал қилганди – 1:0. Бухорода эса мезбонлар зафар қучишган. Азиз Ибрагимов, Руслан Мелзиддинов ва Отабек Шукуровнинг голларига “Нефтчи”дан Умид Қодиров жавоб берганди – 3:1.

Бухорода ўтган сўнгги беш учрашув:
05.11.2015 «Бухоро» - «Нефтчи» 3:1
15.03.2014 «Бухоро» - «Нефтчи» 1:0
20.06.2013 «Бухоро» - «Нефтчи» 1:0
03.08.2012 «Бухоро» - «Нефтчи» 1:1
21.05.2011 «Бухоро» - «Нефтчи» 0:1

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: “Бухоро” ўз майдонида бўлиб ўтган учрашувларда 10 марта ғалабага эришган. Икки баҳсда ғолиб аниқланмаган. Қолган 11та ўйинда “Нефтчи” Бухородан 3 очко билан қайтган. “Бухоро” майдонидаги охирги тўртта ўйинда Фарғона клуби ғалабага эриша олмаган.

Rating: +9   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика