Latest news

20:47Отабек Нарзуллаев: "Футболни жон койитиб ўйнамасангиз, ким сизга уч очко беради"  0 20:40Суперлига. "Сўғдиёна" – "Сурхон" 2:0 (матнли трансляция)  2 20:31Суперлига. 7 та ҳисобланган ва битта инобатга олинмаган гол ҳамда самарасиз пенальти: "Андижон" "Шўртан"ни мағлуб этди  21 20:13Ҳаким Фузайлов: "Кураш ҳали тўхтагани йўқ"  0 19:42Ямал бепул дастхатлар беришни тўхтатади  5 18:55"Хоразм" сафарда "Машъал"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  9 18:48Кипрда "Кармиотисса" президенти отиб кетилди  0 18:25"Вазиятга реал қараш керак, ҳар бир рақибга қарши ўйлаб қўйган режаларимиз бор" — Ислом Исмоилов иштирокидаги матбуот анжумани   8 18:03Нодир Элибоев: "Олдингидек, 1 ёки 2 та ўйинни кутиб яшаётганимиз йўқ. Ҳар бир турда яхши рақобат бор"  0 17:27Манба: Катанец ёрдамчилари ЎФАни судга бермоқчи  34 17:02ФИФА рейтинги янгиланди: Ўзбекистон бир поғона пастлади  12 16:05Ўзбекистон терма жамоаси афсонаси Қозоғистон жамоасини бошқарадими?  11 15:37"Аҳал" ОЧЛ-2'даги уй учрашувини Эронда ўтказади  5 15:16Қозоғистон футзал термаси устози Кака: "Бизда легионерлардан Игита билан Эдсон қолди"  1 14:54Фабио Каннаваро Қаршидаги футбол академияси билан танишди  16

Превью. "Ал Шабаб" - "Насаф". "Аждарлар"нинг Осиёдаги юриши давом этадими ёхуд енгилмаслар тўқнашувида ким ғолиб чиқади? News

Превью. "Ал Шабаб" - "Насаф". "Аждарлар"нинг Осиёдаги юриши давом этадими ёхуд енгилмаслар тўқнашувида ким ғолиб чиқади?

Ўзбек жамоалари учун катта футбол эшиклари очилмоқда.

Бу борадаги дастлабки юришни Рўзиқул Бердиев бошчилигидаги "Насаф" бошлаб беради. "Аждарлар" ОЧЛ нимчорак финал доирасида Қатарда Саудия Арабистонининг "Ал Шабаб" клубига қарши майдонга чиқишини барчамиз кутмоқдамиз. Юртимиз номидан бу босқичдаги ягона жамоамиз бугунги баҳсда икки карра масъулият билан ҳаракат қилади. Биз эса учрашувдан олдинги айрим маълумотлар билан ўртоқлашамиз. 


Al Shabab

Hussain Al Qahtani - 12', Ever Banega - 54'

AFC Champions League Final Stage . Round 1/8

19/02/2023, 23:00

0
:
2
Finished

Nasaf Qarshi

45'
90'
7'  Hassan Tambakti
12'  Hussain Al Qahtani
12'  Ever Banega
54'  Ever Banega
54'  Hussain Al Qahtani
70'  Hattan Sultan Bahbri (Fahad Al-Muwallad)
83'  Cristian Guanca (Turki Al Ammar)
89'  Riyadh Sharahili (Majed Omar Kanabah)
90'  Nader Abdullah Al Sharari (Saeed Al-Rubaie)
65'  Sherzod Nasrulloev (Muhammadjon Rahimov)
65'  Golib Gaybullaev (Shukhrat Mukhammadiev)
79'  Javokhir Sidikov (Nodirbek Mukarov)
79'  Jurabek Mannonov (Shakhzod Akromov)
79'  Oybek Bozorov (Sukhrob Nurulloev)


"Насаф" Саудия Арабистони клубларига қарши 

Қарши жамоаси учун бу "Ал Шабаб" билан илк беллашув ҳисобланади. Томонлар шу вақтгача бирор маротаба учрашишмаган. Умуман олганда "Насаф"нинг Саудия Арабистони клублари билан 6 маротаба рўбарў келган. 1та ғалаба "Ал Аҳли" билан 4 бор (ОЧЛ гуруҳ босқичи 2015,2016), "Ал Фейсали" билан ўтган йили 2 бор ўйнади (0:0, 0:1). Ягона ютуқ 2016 йил Қаршида қўлга киритилган (2:1).  3та мағлубият ва 2та дуранг қайд этилган. 4та гол урган ва 6та тўп ўтказиб юборган. 



Мусобақага мағлубиятсиз қадам билан

Айни пайтда икки жамоа икки ҳил ҳолатда дейиш мумкин. Бизда мавсум ҳали бошланмаган, Саудия Арабистонида эса чемпионат қизиган палласида. "Насаф" мазкур учрашувга тайёргарликнинг асосий қисмини Анталияда олиб борди. У ерда "аждарлар" 8та назорат учашувида қатнашди ва мағлубиятга учрамади. "Ал Шабаб" эса расмий баҳсларда сўнгги бор 5 январь куни чемпионат доирасида "Ал Вехда"га мағлуб бўлган(1:2). Кетма-кет 7та беллашувдан бери мағлубият нималигини билмай келмоқда. Турнир жадвалида 40 очко билан 3 ўринда кетмоқда. "Насаф" таркибдаги ўзгаришлар, жароҳатлар ва бошқа қизиқ маълумотлар қуйидаги ҳаволада батафсил ўқишингиз мумкин. 


Қишки танаффусда “Насаф” қандай ўзгарди: етакчилар қолди, трансферлар деярли амалга оширилмади (мутолаа учун)



"Ал Шабаб" таркибига назар 

Риёдликлар сафида жами 7 нафар легионер ҳаракат қилади. "Валенсия" ва "Севилья"даги ўйинлари билан таниш бўлган, ЖЧ-2014 финалчиси аргентиналик Эвер Банега, польшалик юлдуз Гжегош Криховьяк, испаниялик форвард Санти Мина, Жанубий Корея терма жамоаси дарвозабони Ким Сенг Гю, габонлик Арон Бупенза, бразилиялик Карлос Корвалью (тўпурар, бу мавсум 21та учрашувда, 17та гол урган) "Ал Шабаб" легионерлари ҳисобланади. Маҳаллий футболчилардан Фахад Ал Муваллад, Наваф Ал Обид тўп тепмоқда. Жамоанинг ўртача ёши 26,5 ташкил қилади. Трансфермаркет портали жамоанинг умумий нархини 40 миллион еврога яқин баҳолаган. Энг қиммат футболчиси габонлик Арон Бупенза, унинг нархи 8 миллион евро. ОЧЛда айни пайтда клублар умумий заявкага хоҳлаганча легионерни киритиши мумкин, фақатгина ўйинда 3+1 квотасидан фойдаланишга мажбур бўлишади. Яъни "Ал Шабаб" 8 нафар легионерни рўйхатга киритиши мумкин, фақат "Насаф" билан баҳсда улардан 4 нафари майдонга тушиш ҳуқуқи эга холос. Шу 4 легионернинг бири албатта осиёлик бўлиши шарт. Бундан келиб чиқадики кореялик посбон Ким Сенг Гю "Насаф"га қарши ўйнаши аниқ. Яна 3та жойга испаниялик бош мураббий Висенте Морено қолган 7 легионер орасидан танлайди.


Бугунги рақиб ҳужумкор тактикада ҳаракат қилади, Висенте Морено 4-3-3 тактикасидан фойдаланади. Карлос, Мина, Кристиан Гуанча олдинги чизиқда ўта хавфли. Вазиятлардан фойдаланиш юқори даражада дейиш мумкин. Бир тур олдин жамоа "Ал Батин" билан куч синашган, ўйинда берилган 4та аниқ зарбанинг бари гол билан тугаган (4:2). "Ал Таи" билан ҳам деярли шунга ўхшаш, 3та аниқ зарба, 2та гол.



Ҳакамлар 

Бугунги учрашувни Адҳам Муҳаммад Тумаҳ бошчилигидаги иорданиялик ҳакамлар бригадаси бошқаради. Мазкур рефери илк бор "Насаф" иштирокидаги ўйинда ишлайди. 




Тахминий таркиблар

"Ал Шабаб": Ким Сенг Гю, Ал Харби, Ал Рубаи, Ал Тамбакти, Ал Сагур, Эвер Банега, Риад Шарахили, Хусаин Ал Қахтани, Кристиан Гуанча, Хаттан Бахебри, Карлос Карвалью

"Насаф": Абдувоҳид Неъматов, Шерзод Насруллаев, Шуҳрат Муҳаммадиев, Ғолиб Ғайбуллаев, Умар Эшмуродов, Алибек Давронов, Акмал Мозговой, Жавоҳир Сидиқов, Баҳром Абдураҳимов, Ойбек Бозоров, Ҳусайин Норчаев

Rating: +15   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика