Latest news

11:41Аллегри "Милан" Адриен Рабьо билан шартнома имзолашини хоҳлайди  0 11:10ЖЧ-2026 саралаши. Анчелотти Бразилияни Жаҳон чемпионатига олиб чиқди  1 11:00Пролига. Бугун 9-турга старт берилади  0 10:38Марк-Андре тер Штеген фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин  4 10:11Италия термасини бошқаришга асосий номзод маълум  4 09:45Клоппнинг икки нафар собиқ ёрдамчилари “Манчестер Сити“ билан шартнома имзолади  2 09:18He we go! “Ливерпуль“ ёзнинг энг катта трансферини ҳал қилди  4 08:51Клаудио Раньери қарорини маълум қилди  2 08:23Суперлига. 12-тур ҳакамлари маълум  1 07:55Расман: Жоб Беллингем — “Боруссия Д“ футболчиси  1 07:20Юртбошимиз ташриф буюрган, Ўзбекистон МТЖ йирик ҳисобда ғалаба қозонган ва мухлислар маза қилган учрашувдан СУПEРГАЛEРEЯ  6 06:50Ўртоқлик учрашуви. Англия тарихда илк бор Африка терма жамоасига мағлуб бўлди  3 06:00Шавкат Мирзиёев футболчиларга BYD совға қилди  4 02:29Расман: "Манчестер Сити" навбатдаги трансферни эълон қилди  3 02:20ЖЧ-2026 саралаши. Фаластин Ўмонга қарши охирги дақиқада пенальтидан гол ўтказиб, Жаҳон чемпионати саралашини омадсиз якунлади  4

Португалия. 7-тур якунлари. "Порту"ни мағлуб этган "Бенфика" пешқадам бўлиб олди News

Португалия. 7-тур якунлари. "Порту"ни мағлуб этган "Бенфика" пешқадам бўлиб олди

Дам олиш кунлари Португалияда 7-тур ўйинлари бўлиб ўтди.

championat.asia мазкур тур якунларини тақдим этади.

Бу турда мухлислар чемпионатнинг энг марказий учрашувларидан бирига гувоҳи бўлишди.

Лиссабондаги "Эштадиу да Луж" стадионида "Бенфика" ва "Порту" клублари тўқнаш келишди. Қизиқарли ва кескин ўтган баҳс тақдирини ягона гол ҳал қилди. "Бенфика"нинг швейцариялик ҳужумчиси Харис Сеферович 62-дақиқада Икер Касильяс қўриқлаётган дарвозани аниқ нишонга олди - 1:0. Аслида Сеферович биринчи тайм охиридаёқ ҳисобни очиши мумкин эди, бироқ унинг зарбаси дарвоза устуни ёнидан ўтиб кетди. Учрашув давомида "Бенфика" рақибидан кўра кўпроқ голли вазиятлар яратди. Учрашув тугашига 8 дақиқа қолганида бош ҳакам "бургутлар" ҳимоячиси Кристиан Лемани майдондан четлатди. Сондаги устунликдан "Порту" фойдалана олмади ва мавсумдаги иккинчи мағлубиятини қабул қилиб олди. "Бенфика" эса пешқадам "Брага"га очколар бўйича етиб олди ва тўплар нисбатига кўра биринчи ўринга чиқди.



"Брага" бу турни ўз уйида "Руи Ави"га қарши ўтказди. Кучли учликка кириш учун курашаётган меҳмонлар мазкур баҳсда "Брага"дан икки очко тортиб олишнинг уддасидан чиқишди - 1:1. Сўнгги дақиқаларда майдон эгалари ҳужумчиси Рикарду Эсгаю қизил карточка олиб майдонни тарк этди.


ПОРТУГАЛИЯ. 7-ТУР ЖУФТЛИКЛАРИ
5 октябрь
 ТОНДЕЛА - НАСЬОНАЛ 1:1
Голлар: 
Давид Бруну, 62 (1:0). Калинди, 65 (1:1).

САНТА-КЛАРА - ШАВИШ 1:0
Гол: 
Фернандо, 73 (1:0).

ФЕЙРЕНСИ - БЕЛЕНЕНСИШ 0:0

6 октябрь
 СЕТУБАЛ - МОРЕЙРЕНСЕ 3:0
Голлар:
Хилдеберту, 35 (1:0). Хилдеберту, 71 - пенальти (2:0). Хилдеберту, 85 (3:0).
 
МАРИТИМУ - ГИМАРАЙНШ 1:3
Голлар
: Гедеш, 11 (0:1). Гедеш, 69 (0:2). Андре, 80 - пенальти (0:3). Корреа, 90+2 (1:3).

БРАГА - РИУ АВИ 1:1
Голлар:  
Орта, 28 (1:0). Дала, 34 (1:1).

7 октябрь
БОАВИШТА - АВЕШ 1:0
Гол:
Бруно Гомес, 71 - автогол (1:0).

ПОРТИМОНЕНСИ - СПОРТИНГ 4:2
Голлар: 
Манафа, 30 (1:0). Накадзима, 44 (2:0). Монтеро, 64 (2:1). Накадзима, 82 (3:1). Коатес, 88 (3:2). Карлос, 90+3 (4:2).

БЕНФИКА - ПОРТУ
Гол: 
Сеферович, 62 (1:0).
Бенфика: Влаходимос — Алмейда, Лeмa, Диаш, Гримальдо — Сальвио, Пицци (Семедо, 82), Фейса, Серви (Сильва, 59 — Габриэль, Сеферович (Самарис, 90).
Порту: Касильяс — Перейра, Милитао, Фелипе, Теллес — Отавио (Оливейро, 52), Эррера, Перейра (Корона, 70), Браими — Соарес (Перейра), Марега.
Огоҳлантиришлар: Гримальдо, Лема, Сильва — Касилья, Отавио, Перейра, Эррера, Браими
Четлатиш: Лема (2СК) 82


TAS-IX

 


TAS-IX эмас






ПОРТУГАЛИЯ ЧЕМПИОНАТИ. 
МУСОБАҚА ЖАДВАЛИ


ПОРТУГАЛИЯ ЧЕМПИОНАТИ. ТЎПУРАРЛАР ПОЙГАСИ

5    

Диего Соуза (Брага)

4    
Венсан Абубакар (Порту)
Сёя Накадзима (Портимоненси)
Рикарду Орта (Брага)
Уилсон Эдуарду (Брага)
Луиш Пицци (Бенфика)


Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика