Latest news

00:54Расман: "Вильярреал" ва "Барса" ўртасидаги Ла Лига ўйини Майамида ўтказилади  0 00:28ЖЧ саралаши. Саудия Арабистони Индонезияни қийинчилик билан мағлубиятга учратди  11 23:40Ўзбекистон – Кувайт учрашувини бошқариб борувчи ҳакамлар маълум  4 23:25Миср ўз тарихида тўртинчи бор Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди  0 23:16Расман: Консейсау "Ал Иттиҳод"га бош мураббий этиб тайинланди. Клуб қишда "Насаф"га қарши майдонга тушади  1 22:54Ўзбекистон термасининг Кувайтга қарши расмий машғулотидан ГАЛЕРЕЯ  2 22:30Ўзбекистон терма жамоаси Кувайтга қарши ўйиндан олдинги расмий машғулотини ўтказди  1 22:11ЖЧ саралаши. Ўмон Доҳада Қатар билан дуранг ўйнади  15 21:37Осиёда ЖЧ саралашининг тўртинчи босқичи бошланди. Бу ҳақда нималарни билишимиз лозим?  36 21:01"Реал" "Сантьяго Бернабеу" стадиони номини ўзгартириши мумкин  1 20:38Ансу Фати Францияда рекорд натижа қайд этди  6 19:40Ҳожимат Эркинов ЖЧда қайси жамоалар билан рўбарў келишни хоҳлайди?  12 18:43Кувайт терма жамоаси бош мураббийи: "Мен ЎФА шорт-листида бўлганман?"  8 18:19"Реал" футболчиси Испания терма жамоаси сафида жароҳат олди  3 17:40Сайфиев ва Ҳамробековлар терма жамоа машғулотида иштирок этишмади  3

Почеттино Венгерни ўрнида "Тоттенхэм"ни тарк этган бўларди News

Почеттино Венгерни ўрнида "Тоттенхэм"ни тарк этган бўларди

"Тоттенхэм" бош мураббийи Маурисио Почеттино агар мухлислар уни жамоада кўришни истамаса, клубни тарк этишини айтди.

Аргентиналик мутахассис бу ҳақда Арсен Венгернинг "Арсенал"даги ҳолати борасида фикр билдираётиб гапириб ўтди. "Арсенал" мухлислари сўнгги ойларда Венгернинг истеъфосини талаб қилиб, акциялар уюштиришмоқда.

"Агар мухлисларинг сени клубда кўришни истамаса, ишлашда давом этишдан маъно йўқ. Акс холда клубга зарар етказасан. Ишқибозларнинг фикри муҳим. Қандайдир ҳолатларда кетиш керак, чунки клуб қизиқишлари бир кишиникидан доимо устун бўлган. Агар шундай ҳолатга тушиб қолсам, кетишни маъқул кўрган бўлардим.

Футбол мен учун роҳат, драма эмас. Албатта, бу футбол драматик вазиятларга сабаб бўлиши мумкин, бироқ ўйиннинг ўзи драма эмас. Сен ғалаба қозонасан ва мағлуб бўласан. Профессионалсан ва барчасига сен жавобгарсан. Фаолиятимни 36 ёшда бошлаганимда, ўзимга шундай деганман: "50 ёшгача мураббий бўлиб ишлайман". Энди шундай бўладими, йўқми, билмайман" - дейди Почеттино.

Rating: -4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика