Latest news

19:13Тўрақулов, Искандеров, Ҳожимирзаев, Сергеев ва бошқалар... Суперлига 23-тур рамзий терма жамоаси  0 18:50Ўзбекистон Озарбайжон билан биргаликда Жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади!  11 18:36"Арсенал" Сакага ҳафтасига 322 000 евро тўлашга тайёр  1 18:08Жиру: "Европа Лигаси биз учун жуда муҳим"  1 17:40Ла Лига "Атлетико" – "Реал" учрашувида янграган ҳақоратомуз сўзларни қоралади  0 17:12Артета: "Дарвозани дахлсиз сақлаганимиздан жуда хурсандмиз"  0 16:44Расман: Шукуров БАА клубига ўтди  8 16:14Конте: "Захирадан тушганлар ўйинни кучайтирди"  3 16:08Каннаваро тайинлови: пиарми ёки стратегик қарор?  37 15:45Гвардиола: "90 дақиқа Родри учун оғир синов бўларди"  0 15:19Элит ОЧЛ. 2-тур якунлари  0 14:58Де Йонг: "ПСЖ иккинчи бўлимда "Барселона"дан кучлироқ эди"  1 14:30Манба: Каннаваро Уругвайга қарши ўйинда Ўзбекистон терма жамоасида дебют қилиши мумкин  62 14:14ЖЧ-2026 финалига энг қиммат чипталар 6730, энг арзони эса 2030 доллар туради. Гуруҳ босқичи учун нархлар ҳам маълум  1 13:45"Рома" ҳужумчисига янги шартнома тайёрламоқда  1

Почеттино: "Тоттенхэм"нинг бюджети "Эвертон", "Вест Хэм" ва "Лестер"ники билан тенг" News

Почеттино: "Тоттенхэм"нинг бюджети "Эвертон", "Вест Хэм" ва "Лестер"ники билан тенг"

"Тоттенхэм" бош мураббийи Маурисио Почеттинонинг фикрича, кучли клуб яратиш учун пулнинг ўзи етарли эмас.

"Агар инвестиция ёки бюджетни солиштирсак, биз "Эвертон", "Вест Хэм" ва "Лестер" билан бир даражадамиз. "Манчестер Сити" ёки "Манчестер Юнайтед" каби клуб кўрсаткичларидан анча узоқдамиз. Аммо очколар бўйича уларга яқинроқмиз. Ўтган мавсумда ҳам шундай бўлган. Агар бюджетни солиштирсак, керагидан кўп очко тўпладик.

Клуб ривожи ҳақида гапирадиган бўлсак, ҳаммаси пулларга боғлиқ эмас. "Тоттенхэм"нинг ғояси жуда аниқ. Биз рақобатбардош бўлиб қолиш учун кучли футболчиларимизни сақлаб қолишимиз керак. Баъзида пуллар ҳам клуб ривожига хисса қўшади, аммо бу энг муҳими эмас. Футболда ҳамма пул сарфламоқда, аммо ғолиб битта бўлади" - дейди Почеттино.

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика