Latest news

09:00He Were Go. "Манчестер Сити" қишдаги илк транферини амалга оширди  0 08:32Африка Миллатлар Кубоги. Чорак финал жуфтликлари маълум  1 08:05"Сабаҳ" Раҳмоналиевни қанчага сотиб олгани маълум  1 07:37U-23 Осиё кубоги. Бугун Олимпия терма жамоамиз ўз юришини бошлайди  2 04:06Хуан Гарсия "Барселона"даги илк совринини Жиддада ютмоқчи  2 03:46Иньяки Уильямс ва Вальверде "Барселона" билан ўйиндан олдин нима деди?  2 02:54А Серия. “Ювентус” “Сассуоло”га ҳеч қандай имконият қолдирмади  1 02:15Африка Миллатлар Кубоги. Кот-д'Ивуар Буркина-Фасони йирик ҳисобда таслим этиб, чорак финалга йўл олди  3 00:58Гвардиола Аморимнинг истеъфосига муносабат билдирди  2 00:39Ямал "Атлетик"га қарши ўйиндан олдинги расмий машғулотни ўтказиб юборди  0 00:37U-23 Осиё кубоги. Четлатиш, голга айланмаган пенальти, охирги дақиқалардаги гол – Саудия Арабистони Қирғизистонни катта қийинчилик билан таслим этди  3 00:16Эрик тен Хаг ўзига янги иш топди  0 23:31Турдимуродов, Ибрагимов, Эсанов – миллий жамоага номзод футболчилар кўрикдан ўтказилмоқда  3 23:03"Бир соат ичида бир оғиз ҳам гапирмади" – Хабиб Нурмагомедов Абдуқодир Ҳусанов билан учрашув ҳақида  20 22:32Ўзбекистон U-18 терма жамоаси машғулотидан ГАЛЕРЕЯ  0

Почеттино ПСЖдан шартномани муддатидан олдин бекор қилишни сўради News

Почеттино ПСЖдан шартномани муддатидан олдин бекор қилишни сўради

Аргентиналик мутахассиснинг парижликлар билан амалдаги шартномаси келгуси йил якунланади.

ПСЖ бош мураббийи Маурисио Почеттино Париж клуби раҳбариятидан шартномани муддатидан олдин бекор қилишни сўради, дея хабар беради Goal.

Почеттино "Реал Мадрид"нинг асосий нишонида бўлиб турибди. Бундан ташқари, "Тоттенхем" клуби мутахассисни собиқ жамоасига қайтаришни истайди.

Эслатиб ўтамиз, 27 май куни "Реал Мадрид" Зинедин Зиданнинг "Қироллик клуби"ни тарк этишини расман эълон қилди. Аввалига Массимилиано Аллегри "қаймоқранглилар" бош мураббийи лавозимига асосий номзод эди, аммо мураббий амалда "Ювентус"га қайтишга рози бўлди ва мадридликлар энди бор эътиборини Почеттинога қаратмоқда. Почеттинодан ташқари "Реал" Антонио Конте ва Раул номзодларини кўриб чиқмоқда.

Почеттино 2014 йилдан 2019 йилгача "Тоттенхем"ни бошқарган ва инглиз клубидан илгари "Саутгемптон" ва "Эспаньол" постини эгаллаганди. Аргентиналик мутахассис "шпорлар" билан Чемпионлар Лигаси ва Англия Лига Кубоги финалига чиққан. 2021 йил январь ойида мутахассис ПСЖни қабул қилиб олди ва клуб билан Франция кубогини қўлга киритди.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика