Latest news

12:26Зинченко Лондоннинг бошқа клубига ўтиши мумкин  0 11:58"Ньюкасл" 55 млн фунтлик трансферни амалга оширди  1 11:32"Реал" Мак Аллистерга қизиқмоқда, аммо...  1 11:00Родриго “Арсенал“га ўтиши учун аниқ бир талабни қўйди  9 10:34А Сериянинг яна бир тўпурари Саудияга йўл олиши мумкин  1 09:24Допинг сабаб икки йил футбол ўйнамаган жаҳон чемпиони Б Серия жамоасига ўтди  1 08:55“Реал“ ҳужумчиси икки ойга сафдан чиқди  2 08:27Томас Мюллер фаолиятини Европанинг кутилмаган жамоасида давом эттириши мумкин  0 07:58“Реал“ 90 миллионга таянч ярим ҳимоячи сотиб олмоқчи  4 07:32Луи ван Гал саратон касаллигини енгганини эълон қилди  1 00:49"Кристал Пэлас" "Лион" туфайли Европа лигасида иштирок эта олмайди. Нега?  5 00:05Муҳаммадали Ўринбоев "Антверпен" таркибида дебют қилди  6 23:58Флик тер Штегенга янги мавсум асосий дарвозабони бўлмаслигини айтди  7 23:14Модрич: "Мен доимо "Реал" мухлиси бўлиб қоламан"  2 22:52Алонсо "Реал" раҳбариятидан таянч ярим ҳимоячисини трансфер қилишни сўрамоқда  15

Пляж футболи: Ўзбекистон терма жамоаси жаҳон рейтингида 5 поғона йўқотди News

Пляж футболи: Ўзбекистон терма жамоаси жаҳон рейтингида 5 поғона йўқотди

Пляж футболи бўйича мамлакат терма жамоаларининг янгиланган рейтинги эълон қилинди. Ҳисобида 190 очко бўлган Ўзбекистон терма жамоаси жаҳон рейтингида 57-ўриндан жой олди.

Ўзбекистон терма жамоаси аввалги рейтингдаги ўрнига нисбатан 5 поғонага йўқотди. Осиё қитъаси терма жамоалари орасида Ўзбекистон ҳамон 10-ўринни сақлаб турибди.

Осиё футбол конфедерацияси (ОФК)га аъзо мамлакатлар рейтингида катта ўзгаришлар юз бермади, аммо жамоалар жаҳон рейтингида бир қанча ўрин йўқотди.

 Эрон термаси 1783 очко билан қитъада етакчилик қилаётган бўлса, Япония (1287) ва Уммон (1023) кучли учликдан жой олди. ОФКга аъзо мамлакатлар рейтингининг кучли ўнлиги қуйидагича кўриниш олган:

1 (6). Эрон – 1783 очко

2 (9). Япония – 1287 очко

3 (16). Уммон – 1023 очко

4 (19). БАА – 797 очко

5 (29). Ливан – 564 очко

6 (41). Таиланд – 359 очко

7 (42). Хитой – 344 очко  

8 (46). Вьетнам – 308 очко

9 (53). Баҳрайн – 210 очко

10 (57). Ўзбекистон – 190 очко

Пляж футбол бўйича жаҳон рейтингини 3477 очко билан Португалия терма жамоаси бошқариб бормоқда. Иккинчи поғона Россия (3204) терма жамоасига тегишли бўлса, Бразилия (3163) термаси кучли учликка якун яасаган.

Маълумот учун, мазкур рейтингни тузишда терма жамоаларнинг 2013 йил март ойидан 2017 йил февраль ойига қадар қайд этган натижалари ҳисобга олинган.

Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг 4–11 март кунлари Малайзиянинг Теренггану шаҳрида пляж футболи бўйича Осиё чемпионати бўлиб ўтади. Унда 13 мамлакат терма жамоаси, шу жумладан, Ўзбекистон ҳам иштирок этади.

Rating: -4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика