Latest news

18:07Душан Мийич: "Ўзбекистон Суперлигасида сифатли майдонлар кўпайди"  0 17:39Манба: "Олимпик" "яшайди"  2 17:17"Нефтчи" Левченко билан хайрлашди  16 16:53Манба: "Нефтчи" етакчиси жамоада қолади  2 16:23Неймар Винисиусга "Реал"даги келажаги бўйича маслаҳат берди  4 15:56Тони: "Аллегри — сеҳргар"  0 15:28Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!  52 14:59Слот: "Салоҳ "Ливерпуль" учун ниҳоятда муҳим ўйинчи ва келажакда ҳам шундай бўлиб қолади"  1 14:25Исак "Ливерпуль" сафидаги биринчи голи ҳақида: "Бу лаҳзани узоқ вақт кутишга тўғри келганини тушунаман"  0 13:58Артета: "Руҳий ва жисмоний жиҳатдан мураккаб ҳафтани ўтказдик"  1 13:32Мареска: "Биз тўғри йўналишда ҳаракат қилаётганимизни кўрсатдик"  2 13:03Винисиус "Реал"дан кетадими? АПЛ клубининг қизиқиши ортиб бормоқда  7 12:32Эшитдик-да! "Навбаҳор" тез орада янги мураббийни таништиради  47 12:16"Локомотив" собиқ футболчисини ортга қайтарадими?  1 11:35"Навбаҳор" футболчисига бир қатор жамоалар қизиқмоқда  5

Питер Хюистра: "Пахтакор" Ўзбекистон кубогини юта олмайди? Балки "Қизилқум" бош мураббийи кўпроқ нарсани билар" News

Питер Хюистра: "Пахтакор" Ўзбекистон кубогини юта олмайди? Балки "Қизилқум" бош мураббийи кўпроқ нарсани билар"

Суперлиганинг 25-туридан ўрин олган "Локомотив"- "Пахтакор" (0:3) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Питер Хюистра фикрларини билдириб ўтди.





"Илк дақиқалардан бошлаб хавфли вазиятлар яратишга уриндик. Рақибга босим уюштириш йўлини топдик. Мезбонлар фақат стандарт вазиятлардагина кескинлик юзага келтира олишди. Ўйиндаги устунлик тўлиқ жамоамиз томонида бўлди. Захирадан майдонга тушган футболчилар ҳам ўйин суратини сақлаб қолишди.  "Пахтакор"нинг  "Локомотив" ва "Бунёдкор"га қарши баҳслари доим шиддатли ўтади. Футболчиларнинг ҳаракатларидан кўнглим тўлди",- дейди Питер Хюистра. 

-"Локомотив"дан шу даражада бўш ўйин кутганмидингиз?

- Рақиб яхши ўзинг кўрсатадиган жамоа. Биз уларга ҳимоядан ҳужумга ўтиш вақтидаёқ босим уюштирдик. Бўш худудлар бермадик. 

- Шерзод Аъзамов ва Хожиакбар Алижоновнинг ҳолати ҳақида нима дея оласиз?

- Шерзод Аъзамов ҳали юз фоиз тайёр эмас. Хожиакбар Алижонов терма жамоадан жароҳат билан қайтган. Жамоада 24 нафар футболчи бор. Уларнинг ҳар бири имконият олишга ҳақли. Боян Матичнинг сўнгги пайтларда соғлиғи билан боғлиқ муаммоси бор эди. Бугун унга имконият бердик. Лекин оёғида бироз оғриғи бор. 

- Мавсум деярли якунланди. Энг яхши ва ёмон 3та майдонни айта оласизми?

-  "Пахтакор",  "Локомотив",  "Насаф" майдонлари яхши ҳолатда. Қолган майдонларни ичидан ёмонини танлаб олса бўлади. 

- "Қизилқум" бош мураббийи ишонч билан "Пахтакор" бу йил Ўзбекистон кубогини юта олмаслигини айтди. Бунга фикрингиз қандай?

- Балки, "Қизилқум" бош мураббийи кўпроқ нарсани билар. Лекин биз ҳаракат қиламиз.

Rating: +14   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика