Latest news

21:05Саудия Арабистони. "Ал Насср" - "Ал Уҳдуд" баҳси асосий таркиблари маълум!  0 20:48"Барселона" футболчилари бойкот эълон қилишмоқчи?  1 20:35Акмал Мозговой Европа сари йўл олиши мумкин  4 20:23Гёкерешга Германиядан харидор бор  1 19:59"Зенит" Алиссонни сотиб олмоқчи  2 19:42Қарс икки қўлдан чиқади. Ҳакамлар қайтариладими?   7 19:32"Челси" январда тўрт нафар футболчиси билан хайрлашади  1 19:09ПСЖ Кварацхелияни қишдаёқ сотиб олмоқчи  1 18:53Рональд Араухо "Ювентус"га ўтмоқда  2 18:11Назорат учрашуви. "Қўқон-1912" - "ФарДУ" баҳсида дарвозаларга 5 та гол киритилди  1 17:45Карим Бензема яна "Реал" қароргоҳида  2 17:09"Айнтрахт" "Ман Сити" учун Мармушнинг нархини белгилади  2 16:38Эшитдик-да! "Ланс" марказий ҳимоячисини 20 миллион еврога сотишни хоҳламоқда  14 16:03Де Брюйненинг кейинги манзили маълум  5 15:20Неймар: "Месси ва Суарес билан учлигимизни тикласак, ёмон бўлмасди"  3

Питер Хюистра: "Ҳакам яққол пенальтини бермаганидан ҳайрон бўлгандим" News

Питер Хюистра: "Ҳакам яққол пенальтини бермаганидан ҳайрон бўлгандим"

Суперлиганинг бешинчи туридан ўрин олган "Навбаҳор" - "Пахтакор" (1:2) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Питер Хюистра фикрларини билдириб ўтди.

"Навбаҳор" билан сафардаги ўйинглари ҳамиша қийин бўлади. Айниқса бундай ҳиссиётлар остида тўп тепиш янада завқлидир. Майдон ҳолати бироз ёмон бўлгани учун ўз ўйинимизни кўрсата олмадик. Биринчи бўлимни яхши ўтказдик. Майдонга мослашишга мажбур эдик. Айрим футболчиларнинг позициясини ўзгартиришга ҳам тўғри келди. Бу ўз самарасини берди. "Навбаҳор" футболчилари ҳисобда ортда бораётганига қарамасдан охиригача курашишди. Лекин иккинчи бўлимда мухлислар мадади билан мезбонлар ўйинни кучайтириб, ҳисобни тенглаштиришди. Ҳакамнинг яққол пенальтини бермаганидан ҳайрон бўлгандим, барибир, VAR ёрдамида пенальти белгиланди. Ўзбекистондаги фаолиятим давомида иккинчи марта Наманганда ғалаба қозондик. Эндиликда эътиборимизни ОЧЛга қаратамиз. Бизни уч ҳафтадан камроқ бўлган муддатда олтита оғир ўйин кутмоқда",- дейди Питер Хюитстра.

- Эрен Дердийокнинг майдонга тушмагани нимага боғлиқ?

-  Эрен Дердийок кичик жароҳати сабаб таваккал қилишни истамадик. Қолаверса, Чемпионлар Лигаси ўйинига тайёргарлик кўриши сабабли бугун майдонга тушмади.

- Бугун жамоанинг кўплаб футболчиларида хатолар кузатилди...

- Чиндан ҳам кўплаб хатоларга йўл қўйдик. Буни мен майдон билан боғлаган бўлар эдим.  Майдон чими нотекис ўсгани учун футболчиларим айрим вазиятларда тўпни қабул қилиб олиш ва узатишда хатоларга йўл қўйишди. Умуман олганда эса, шогирдларим бугун ёмон тўп суришмади. Хатоларни эса майдон сифатининг яхши эмаслиги билан изоҳлайман

Ҳожимат Эркинов аллақачон бу мавсумда захирадан ўйинга тушиб ҳам кўп фойда келтирди. Бу мавсум кўплаб ёшларимиз бизга тиғиз тақвимда наф келтиришларига ишонаман. Ўтган йили захирамизда тажрибали футболчилар бўлар эди. Бу йил эса уларнинг ўрнини ёшлар эгаллади. Нафақат ички чемпионат, балки Чемпионлар Лигасида ҳам уларнинг ёрдамига таянамиз.

- Ўйин давомида вақт чўзишга муносабатингиз қандай?

- Мен бунга азалдан қарши бўлиб келганман. Лекин бизга қарши ўйнайдиган жамоалар кўпинча шундай услубни қўллашади. Футболчиларнинг вақт чўзишга интилишларини ўзим ҳам ёқтирмайман. Бундай нарсаларга қаршиман. 

Rating: -34   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика