Latest news

00:44Бундеслига. "Бавария" ва "Боруссия Дортмунд"да ғалаба  0 23:32АПЛ. "Манчестер Юнайтед" ва "Брайтон" ўртасидаги ўйинда 6 та тўп киритилди  28 23:26А Серия. "Наполи" ўз уйида "Интер" дарвозасига учта тўп киритди  2 23:08БАА Президенти кубоги. "Бани Яс" 1/8 финалда "Ал Наср"ни мағлуб этиб, кейинги босқичга йўл олди  1 22:58Баҳром Ҳайдаров: "Ўйин назоратимиз остида ўтди"  3 22:37Лига 1. ПСЖ меҳмонда "Брест"ни қийинчиликсиз мағлуб этди  0 22:18Шерзод Жўраев: "Мухлисларни хурсанд қилиш мақсадида майдонга чиққандик"  3 22:05Суперлига. "Шўртан" — "Нефтчи" 0:2  1 21:39Асрор Алиқулов: "Футболчиларимиз охиригача курашишди"  2 21:11Виталий Левченко: "Суперлигадаги барча клублар ҳурматга лойиқ"  16 21:02Суперлига. "Қўқон-1912" 2-бўлимга қўшилган дақиқаларда урилган голлар эвазига бир киши кам "Навбаҳор"ни мағлуб этди  45 20:58АПЛ. "Челси" ўз уйида 90+3 дақиқада тўп ўтказиб юборди ва "Сандерленд"га мағлуб бўлди  16 19:57"Реал"нинг Класико учун қайдномаси маълум  15 19:15ОПЛ. "Араз" ва "Сабаҳ" ўртасидаги ўйинда тўртта гол урилди, Раҳмоналиев тўлиқ ўйнади  1 18:52Дембеле: "Мбаппе "Олтин тўп"га лойиқ"  13

Питер Хюистра: "Апрель ойида бизни оғир ўйинлар кутмоқда. Кучли рақиблар билан ўйинларда барча футболчиларга имконият берилади" News

Питер Хюистра: "Апрель ойида бизни оғир ўйинлар кутмоқда. Кучли рақиблар билан ўйинларда барча футболчиларга имконият берилади"

Тошкентнинг "Пахтакор" клуби Суперлиганинг тўртинчи турида ўз майдонида "Металлург"ни қабул қилди (2:1). Ушбу учрашувдан сўнг мезбонлар бош мураббийи Питер Хюистра фикрларини билдириб ўтди.

"Биринчи бўлимни яхши ўтказдик. Рақибда деярли голдан ташқари деярли бошқа вазият бўлгани йўқ. Иккинчи бўлимда қизил карточка олганимизга қарамасдан, ғалабани сақлаб қолдик", – Питер Хюистра.

- ОЧЛда битта таркиб билан ҳаракат қилиш қийин. Захирадагилар олдиндаги масъулиятли ўйинларга тайёрми?

- Апрель ойида бизни катта ва қийин учрашувлар кутмоқда. Кучли рақиблар билан ўйинларда барча футболчиларга имконият берилади. Ёш футболчилардан айримлари ўзларини кўрсатиб улгуришди. ОЧЛ уларга тажрибаларини ошириш учун ажойиб имконият.

- Ўйин давомида футболчилар ҳам, сизда ҳам асабийлик кузатилди. Унинг кетидан қизил карточка. Ўтган йили ОЧЛда шундай ҳолатлар панд берганди. Бунинг устида иш олиб бориляптими?

- Бу яхши эмас. Қизил карточкалар, асабий ҳолат кузатиладиган ўйинларда эҳтиёткор бўлиш керак. Кримец қизил олган вазиятда оддий ўйин ҳолати эди. Ўтган йили ОЧЛда иккита қизил карточка олганимиз ёдимда. Мана шундай вазиятлар ўзига хос сабоқ бўлади. 

- Шогирдларингизни ўйинига баҳо берсангиз. Футболчилар кучини сақлаб ўйнагандек кўринди...

- Жамоам яхши ўйин кўрсатди. Рақиб яхши прессинг қилди, тактик жиҳатдан ақлли ҳаракат қилди. Ўйиндан қониқдим. Захирадан майдонга тушганлар ҳам яхши таассурот қолдирди. Ҳар доим ҳаракатда бўлишимиз керак. Биз бундан анча яхшироқ ўйнай оламиз.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика