Latest news

00:53Париж-2024. Япония ва Ироқ ўз учрашувларида ғалаба қозонишди  3 00:50Хосе Венансио Лопес: "Бизга барқарорлик етишмаяпти. Ушбу муаммога имкон қадар тезроқ ечим топишимиз керак"  0 00:26Расман: Саидазамат Мирсаидов - “Навбаҳор” футболчиси!  1 23:53Тимур Кападзе: "Жамоа ўйинидан қониқдим. Рақибимиз дунёнинг энг кучли жамоаларидан бири эди"  13 23:34Расман: Санжар Қувватов "Навбаҳор" билан шартнома имзолади  1 23:17"Ҳаётим давомида бунақа циркни кўрмаганман" – Хавьер Маскерано  15 23:10Париж-2024. Аргентина - Марокаш 1:2, Аргентинанинг сўнги дақиқада урган голи ҳисобга олинмади  1 23:03Расман: Сардор Рашидов – "Навбаҳор" футболчиси!  16 22:50Париж-2024. Ўзбекистон - Испания 1:2, Шомуродов тарихий гол урди, Нематов пенальтини қайтарди  4 22:40Қандай қилиб?! Аргентинанинг 90+16-дақиқа урган голи икки соат ўтиб бекор қилинди. Марокаш ғалаба қозонди!  18 22:14Париж-2024. Миср ва Доминикан ўртасидаги ўйинда Ўзбекистон учун қулай ҳисоб қайд этилди  8 22:05"Mirabror Usmanov Cup-2024". Муросасиз кечган финалда Ўзбекистон Гватемалани мағлуб этди ва мусобақа ғолибига айланди  4 21:43Расман: "Насаф" грузиялик легионери билан шартномани бекор қилди  8 21:06Элдор Шомуродов: "Испанияни мағлуб эта олмаган бўлсак ҳам, ёмон ўйнамадик"  50 21:03Абдувоҳид Неъматов: "Жамоамиз очко олишида ўз ҳиссамни қўшмоқчи эдим, аммо бу насиб қилмади"  33

Питер Хюистра: “Андижон“дан учралган мағлубият тасодиф эканлигини исботлай олдик” News

Питер Хюистра: “Андижон“дан учралган мағлубият тасодиф эканлигини исботлай олдик”

Суперлиганинг 20-туридан ўрин олган “Пахтакор” – “Турон” (3:1) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Питер Хюистра фикрларини билдириб ўтди.

"Ўйинни жуда яхши бошладик. Гол ҳам урдик. Биринчи бўлимда катта устунликка эга бўлдик. Танаффусга чиқишдан олдин футболчилар бир оз хушёрликни йўқотишди. Иккинчи бўлимнинг дастлабки 5 дақиқасида кўрсатган ўйинимизни тушунмадим. Бу мен билган “Пахтакор” эмасди. Сусткашликка йўл қўйишимиз натижасида рақибга иккита қулай имконият тақдим этдик. Ўйиндаги устунликни ҳисобда ҳам акс эттирдик. Қайсидир маънода ўтган тур “Андижон”дан учралган мағлубият тасодиф эканлигини исботладик. Бугунги ўйиндан кўнглим тўлди”, – дейди Питер Хюистра. 

- Бир неча тур олдинги “Пахтакор” Суперлигадаги танаффусдан кейин 1:0 ҳисобини сақлаб қолган ҳолда, ўйинни “ўлдириш”га ҳаракат қилаётганди. “Турон” билан ўйинда бунинг аксини кўрдик. Бу “Пахтакор”нинг исталган вақтда ўйинни кучайтира олишини англатадими? Рақиб ҳисобни тенглаштиргач жамоа яна очилиб ўйнади. Иккинчи саволим: Шерзод Темиров иккинчи таймдаги пасайиш чарчоқ билан боғлиқлигини айтди. Жамоа захираси бўйича чемпионатда кучли учликка киради. Бундай жамоа чарчаб қолиши мумкинми?

- Иккинчи бўлимда рақиб олдинга ўтди. Улар танаффусдан сўнг янги ҳужумчи билан майдонга чиқишди. Натижада уларнинг мураббийи танлаган тактикадан сўнг бизда кўпроқ ҳужумга ўтиш имконияти юзага келди. Ҳисобни тенглаштиришгани билан бизга кўп бўш ҳудудларни яратишди. “Турон”нинг ўзгаришлари бевосита бизнинг ўйинимиз ўзгаришига олиб келди. Тўлиқ ҳудудларни ёпган ҳолатда ҳужум қилишнинг имкони йўқ. Жуда қийин. Жисмоний томондан муаммо йўқ. Футболчилар жуда яхши ҳолатда. 

- Шерзод Аъзамов ва Анзур Исмоиловнинг ёнида ёш футболчиларни ўстириш имкони йўқми? Улар бошқа ўсмайди. Фаолиятларининг чўққисидан ўтиб бўлишган... 

- Сизда бошқа ҳимоячилар бўлса, айтишингиз мумкин (кулади). Уларнинг ўйинидан қониқмоқдаман. 20 та ўйинда 8 та гол ўтказиб юбордик. Хатолар футболнинг бир бўлаги. Тўғри хулоса чиқаришимиз керак. Чемпионлар лигасида катта мақсадларни кўзлаяпмиз. Қишда ҳар бир чизиқ учун жамоани кучайтирадиган футболчиларни қидирамиз. Олдин расман ОЧЛга йўлланма олишимиз керак. 

- “Пахтакор” биринчи таймда кўпроқ ўнг қанотдан ҳужум қилди. Иккинчи бўлимда эса ҳужумлар чап қанотга кўчди. Бунинг сабаби нима билан боғлиқ?

- Баъзи ўйинларимиз бўлади, тўлиқ ўнг қанотни ишлатамиз. Айрим баҳсларда фақат чап қанотни ишлатамиз. Бу ўйиндан келиб чиқиб ўзгартирилади. Рақибларга икки қанотдан ҳам босим ўтказа оламиз. Иккинчи бўлимда Черанни олдинроққа суриш орқали бўш ҳудуд яратдик. Натижада кескинлик ошди. 

- “Турон”нинг 77-рақамдаги (таҳр. – Билолхон Тошмирзаев) футболчисини персонал қўриқлаш мақсадида бирор ўйинчини бириктирганмидингиз? 

- Йўқ, бундай қилмадик. Бу футболчини ўйиннинг бошида бошқа қанотда ўйнатишди. Шу биз учун сюрпириз бўлди. Икки қанотда ўйнайдиган ҳимоячиларимиз яхши ўйин кўрсатишди.

Rating: -6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика