Latest news

02:44Миллатлар лигаси. Швециядан 6:0, Туркия Черногорияга мағлуб бўлди, Нидерландия ва Германиядан меҳмонда дуранг ва бошқа натижалар  2 01:52"Реал" қишда Александер-Арнольдни харид қилиш фикридан қайтди  1 01:28ЖЧ-2026 саралаши. Австралия 90+6да мағлубиятдан қутулиб қолди, Қувайт ва Иордания ўзаро дуранг ўйнади  5 00:20"Манчестер Сити" январда Гвардиоланинг клубдаги келажаги бўйича қарор қабул қилишини кутмодқа  0 23:53Ўртоқлик ўйини. Россия Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди  5 23:22"Реал" 21 ёшли ҳимоячи учун 90 млн евро сарфлаши мумкин  3 22:59ЖЧ саралаши. БАА Қатар дарвозасига жавобсиз бешта гол урди. Ўзбекистонга "кела олмаган" Лимадан покер  195 22:39Буффон ўзи билан бирга ўйнаган энг кучли футболчи ким бўлганини айтди  6 21:30ЖЧ-2026 саралаши. Индонезия Саудия Арабистонини сенсацион тарзда мағлубиятга учратди  21 21:08ЖЧ-2026 саралаши. Қирғиз Республикаси Эронга қарши камбэк қайд этишга яқин келди, аммо якунда барибир мағлуб бўлди  11 20:33КХДР терма жамоаси бош мураббийи: "Ўзбекистонга қарши ўйинларни яхши ўтказдик, аммо..."  24 19:59"Милан" "Монпелье" хавбекини қўлга киритмоқчи  0 19:47Сречко Катанец: "90 дақиқа бир хил ўйнайдиган жамоаларни топиш қийин бўлса керак"  149 19:42Влахович Данияга қарши ўйинда жароҳат олди  0 19:10ЖЧ-2026 саралаши. Сафарда қийинчилик билан уч очко қўлга киритдик  60

ПФЛ матбуот хизматларига хайфсан эълон қилди, комиссарларга-чи? News

ПФЛ матбуот хизматларига хайфсан эълон қилди, комиссарларга-чи?

ПФЛ қошида комиссарлик тизими иш бошланганига мана бу мавсум 3 йил бўлди.

Келинг, ОЧЛ комиссари нима иш қилиши ҳақида қисқача ёзиб ўтамиз.

- Учрашувга 2 кун аввал ташриф буюриб, стадионни обдон текшириш;

- Ўйиннинг профессионал ҳолатда ўтишини таъминлаш;

- ОАВ ва клуб ўртасида барча медиа тадбирларни ташкил этиш. Ўйинолди ва ўйиндан кейинги матбуот анжумани, микст зонада футболчиларнинг қоидага риоя қилиб ўтиши, футболчилар майдонга чиқиб келганидан кейин уларнинг жамоавий суратга тушишини йўлга қўйиш; 

- Стадион атрофида “жилетка”сиз фаолият олиб бораётган ФОТО ва ТВ ходимларини тартибга солиш ва бегона кишилардан стадионни "тозалаш";

- Медиа трибунада фақат ва фақат ОАВ ходимлари бўлишини таъминлаш;

- Икки жамоа аъзоларининг ўз вақтида стадионга етиб келишидан тортиб, бекаму кўст кетишигача бўлган босқични назорат қилиш;

- Учрашув якунига етганидан сўнг расмий протоколни тўлдириш ҳамда уни ОФКга тақдим этиш;

- Учрашув ДВД дискини олиш ва ОФК архивига топшириш.

Бу борада уларга ҳудуддан тайинланган “LMO” (маҳаллий медиа ташкилотчиси) яқиндан ёрдам беради. Айнан у учрашув тугаганидан кейин комиссарга ҳисобот беради. Акс ҳолда комиссарнинг бир ўзи барча ишларга улгурмайди.

Бу менинг билганларим. Яна уларнинг зиммасига бир “дунё” иш киради. Бунинг учун ОФК уларнинг ҳар бир куни учун бор-йўғи 200 доллардан ҳақ тўлайди. Жами 800 АҚШ долларигача ишлайдиган комиссар бу пулни шунақанги ҳалоллаб оладики, комиссар билан юрадиган жамоа вакилининг оёғида мадор қолмайди. Ўзим ишлаганман, биламан ва осмондан олмаяпман. ПФЛ талаб қилаётган суратларга ОФК томонидан назар ташлаймиз. ОФК ўз ҳамкорлари билан битта учрашувнинг сурати учун 400 АҚШ доллари миқдорида ҳақ тўлайди ва ўша мухбир клуб структурасида ишламайди. “LMO” эса бепул ишлайди. Бу билан ОЧЛ матбуот котибига деярли иш қолдирмайди. ОЧЛ регламентига кўра, матбуот котиби захира ўриндиғида ўтириши керак. Унинг иши фақат ўз сайти учун ишлаш ва футболчиларига тўғри йўналиш бериш. ОФК талабида ишлашга ҳаракат қилаётган ПФЛнинг матбуот котиблари олдига қўяётган талаби ОЧЛдан келиб чиқсак, тўғри эмас!

Яна бир маълумот. ОФК сайти учун матбуот анжуманлари, микс зона ва ўйин шарҳини ёзиб бериши учун ҳақ тўлайди. Битта матбуот анжумани - 50 АҚШ доллари. У ҳам бетараф киши бўлиши керак. Чунки клубга ён босиб кетиши керак эмас. 

Учрашув протоколини нима учун матбуот котиби ПФЛга юбориши керак? Унда комиссар ва назоратчи нима қилади? Назоратчининг иши ҳакамларнинг иш фаолиятини текшириб, учрашув якунига етганидан сўнг учрашувдаги вазиятлар рақамларини телефон орқали ПФЛдаги навбатчига етказиш. Наҳотки, икки жамоа таркибидаги 22 + 6 нафар футболчини ортиқча 0.04 цент кетказиб айтиш қийин бўлса? Майли бу машаққатли иш дейлик, ўйин тугаганидан кейин ҳеч қандай иши қолмаган ишни нима учун ўша куни иши бошидан ошиб тошиб ётган матбуот котибига юклаш керак. Комиссар-чи?

Фотосуратларни талаб қилиш ҳам ортиқча. Бугунда Тошкентдаги деярли барча клубларни биз суратлар билан таъминлаймиз. Сабаби уларда фотомухбирлик учун на техника, на штат мавжуд эмас. Маълумот учун матбуот котибларининг ичида 500 минг сўм маош олиб, клубнинг асосий ишини қиладиганлар тўлиб ётибди. 

“CA” танлови асосида матбуот котиблари билан ишлашни бошладик. Сиз ўйламанг, улар битта телевизор учун шунча жон куйдиришяпти деб. Биз улар билан ахборот алмашамиз. Улар сайтимизнинг архивидан фойдаланишади, фотосуратларни тақдим этамиз, превьюлар тайёрлашда ёрдам берамиз. Ўз-ўзидан икки ташкилот ўртасида манфаат бор. 

Агар йил бошида ПФЛ мазкур масалалар бўйича тегишли тизимни ишлаб чиққан ҳолда матбуот котибларига семинар ўтказганида бошқа гап эди. Масалан, регламентда шу иш қилинмаса мана бунча жарима бўлади. Сафарга бормаган матбуот котибига мана бундай жарима қўллаш ҳақида бирон гап йўқ. У 100 сўм бўлиши ҳам, 1 миллион бўлиши ҳам мумкин. 

ОЧЛда ўйинга икки кун қолганида келган комиссар, ўйинга бир кун қолганида учрашуви бўлиб ўтадиган стадионда репетиция ўтказади. Учрашувга 5 соат қолганида стадионда бўлади. Бизда эса аксинча, учрашувга бир соат қолганида стадионда кўриниш берадиган комиссарларнинг аксарияти ВИПда ўтириб кетиш билан чекланади. Бунинг учун ҳақ оляпсиз, балки кунига 200 АҚШ доллари эмасдир, аммо 90 дақиқа футбол томоша қилиш учун анча кўп, агар бирорта иш қилмаётганингизни ҳисобга олса.

Тошкентни четга суриб турамиз... Юқорида бежизга комиссар меҳмонлардан хабар олади деб қайд этмадим. Бизда вилоятларга ташриф буюрадиган комиссарлар меҳмондан эмас, мезбон комиссардан хабар олади, хабар олмай кўринг-чи... "Заявка" пайти югур-югурингиз ошиб кетади. 

Майдоннинг ҳолатини ким текширади? Жамоалар ўртасида муаммо йўқми? Ўйинда ким қандай футболкада майдонга чиқади? Майдон ҳудудидаги ортиқча одамлар шу қадар кўпки, худди ПФЛ қойиллатиб расмийларга “жилетка” чиқариб қўйгандек уни ходимлардан талаб қилади. ОЧЛда иштирок этадиганлар, ОЧЛ либосларини тақдим этади. Қолган 12та жамоа-чи? 1-лига-чи? "Накитка кийиб ол" - дейиш билан иш битмайди. "Накитка" ҳеч қачон "жилетка" бўла олмайди. Биз сизларга баскетбол тўпида футбол ўйнанг демаяпмиз-ку? Шу ўринда ҳакамларга ҳам мурожаат қилсак. Жилетка кийдиришдан аввал, ПФЛдан қизиқиб кўринг: у борми ёки йўқ?

Энг қизиғи биринчи турда бўлди. Чемпионат байроғини кўтарамиз дейишди. Чемпионат байроғи борми аслида? Ўзбекистон Республикасининг байроғи билан чемпионат байроғини алмаштирманг. Шунда савол бердим, агар 2015 йилнинг сўнгги турида туширилмаган бўлса, қандай қилиб тушмаган нарсани, янги мавсумда кўтарасан деб. Комиссарлардан бири, "Логично!" дейди. Ўйинга ташриф буюраётган киши нима иш қилишини билиши керакми?

Бугун ПФЛ матбуот хизмати вакилларининг аксари Тошкентдаги ўйинларда комиссарлик қилишяпти. Спорт бўлимидагилар эса вилоятларга чиқади. Натижада ПФЛ сайти эгасиз қолиб кетяпти. Таъкидлаб ўтганимдек, Тошкентда бироз иш яхши. Лекин биронта матбуот котиби ўйинларни ОЧЛдагидек ўтказишга ҳаракат қилмайди. Чунки талаб қилинмайди. "Бунёдкор" имкон қадар ҳаракат қиляпти. Лекин комиссар ўйинни тугатиб ёки бир пиёла чойга, ёки уйига шошилаётган пайт микст зона ва матбуот анжуманини бошқариш уларнинг зиммасидан соқит бўлади. 

Қашқадарё, Навоий, Бухоро ва водий клубларига борадиган баъзи комиссарларнинг устидан шунақанги кулишадики, ер ёрилиб ерга кириб кетиш керак, бундай кулгига қолгандан.  Тўғридан – тўғри кулги бўлмайди. Кейин вақт ўтиб ҳангомаларни эшитаверасиз. Биттаси поездга аранг чиқиб олган ҳолатлар ҳам бўлган. Тағин матбуот котиби айбдормиш. Хонада ўтириб олиб иш буюриш билан ҳеч қачон профессионал бўлиб қолмаймиз. Бунинг учун аввал ПФЛнинг ўзи ишлаб кўрсатиб бериши керак. Сайтини, ўз юзини, ходимларини, барча – барча бўлимлари билан ўрнак бўлиши керак. 

Стив Жобснинг бир гапи бор. "Бизнесда раҳмдиллик кетмайди, уларга ишониб сен кетиб қолишинг мумкин". Агар Фарҳод Магометов Стив Жобс каби фикрламаса, унинг кетишини истайдиганлар сони ортса ортадики, камаймайди. ПФЛ директори сифатида узоқ ва профессионал тарзда ишлашни истаётган мутахассис, аввало ўз қўли остидагиларни тартибга чақириши керак. Лекин 9-мавсумдан бери ўзини ўнглаб ололмаган "Мусобақалар ўтказиш" бўлими вакилларига аллақачон чиқиш эшикларини кўрсатадиган вақт келган. 

Комиссарликка эса ҳақиқатдан ҳам ўз касбини ТУШУНАДИГАН кишиларни қўйиш керак. Бу борада бугунда, Ризаев, Ражабов ва Иноятовнинг ишини юқори баҳолаш мумкин. Қолганларнинг биронтасини шу кунгача матбуот анжумани, микст зона ёки майдонга тушиб дарвоза тўрлари-ю, бошқаларни текширганини кўрмадик. Масалан, ПФЛ директори Фарҳод Магометов шу лавозими билан стадионга тушиб футболчиларга умумий суратга тушишини айтиши ёки матбуот анжумани хонасида ОАВ вакиллари билан уни ўтишини таъминлашини тасаввур ҳам қила олмайман. Худди Инфантино ёки Шайх Салмон эгаллаб турган мансаби билан бу ишларни қилаётгандек. Комиссарлик шунчаки пул олиш эмас, ПФЛ ўйинларининг профессионал ўтишини таъминлаш дегани.

Нима учун учрашув комиссарлари ўринбосарлар ўйинига ташриф буюрмайди? Аслида катта иш ўйин олдидан бўлади. Айнан шу куни ишлар режаланиши ва учрашувнинг яхши ўтиши борасида фикр алмашиниши керак.

Валерий Лёткин спорт бўлимидаги ягона, росмана ишлаши мумкин бўлган мутахассис саналади. Аммо ундан комиссар сифатида фойдаланиш тўғри эмас. Бугунги кунда соғлиғи жиҳатидан ҳам у бундай ишни бажаришга тайёр эмас. Фролов ва Черниковни биронта ўйинда кўрмадимки, пастга тушиб, комиссарнинг вазифасини бажарганини. Ўйиндан кейинги микс зона ва матбуот анжуманларида ҳам уларни кўрмайсиз. Учрашув бошланиши олдидан икки жамоанинг суратга тушишини таъминлаш ҳам комиссар иши. Лекин бизда жамоалар ирм қилиб суратга тушмайди. Худдики расмга тушса ғалаба қозона олмайди. Айнан шунинг учун суратга тушмайдиган жамоалар кўп. "Ўйиндан кейин тушамиз"! Ўйиндан кейин мағлуб бўлган жамоанинг стадионда суратга тушишини тасаввур қилинг.

ОФКнинг бирорта ходими комиссар сифатида учрашувларда иштирок этмайди. Улар турли давлатлардан бўлади. Ҳаттоки, уларнинг ичида полковниги ҳам бор. Улар учун муҳими профессионал иш. Маслаҳатим, комиссарликка вилоят футбол федерацияларидан мутахассислар тайинлансин. Улар ҳам вилоят кезиб иш ўрганиш билан бирга, ўз ишларини қунт билан ўқиб имтиҳондан ўтсинлар. 9 йил давомида ўзгармаган ПФЛ ҳодими эртага ҳам ўзгариб қолмайди. Ҳар қандай истеъдодли мутахассис 6 йил ичида кўрина бошлайди. Мана бугун шу ишни қилмасак, ҳар бир ўтаётган йил, бизни бир йилга кечиктираверади.

Аслида электрон тизим яратиш орқали бу ишларни матбуот котибларига эмас, комиссарларга юклаш керак. “LMO”ни ташкил этиш ҳам аслида қийин эмас. Юқорида вилоят футбол федерацияларига тўхталиб ўтдим. 2011 йил чиққан қарорга кўра ҳар бир вилоят футбол федерацияларида матбуот котиблари учун штат ажратилган. Ҳозирда учта вилоятдагина матбуот хизмати ташкил этилган. Ана шу кишилардан фойдаланиш керак. 

Энди ПФЛ сайтидаги хайфсанга келсак. Матбуот котиби комиссар олиб бермайдиган, учрашув ҳаками билан кетиб қоладиган расмий протокол кетидан югурсинми? Матбуот анжуманини ўтказсинми? Сайти учун ишласинми ёки стадионда расм олсинми? Матбуот котиби деганда, клублар ва ПФЛ ҳамма нарсани бажарувчи киши сифатида қарайдилар. Қулчилик замонида ҳам бундай бўлмаган бўлса керак. Бундан бошқа мисол топа олмадим. Ўз – ўзидан матбуот хизматида бир киши ишлайдиган клублардан ПФЛ сурат талаб қила олмайди. Аввал бу борада ПФЛ клуб раҳбарлари билан тегишли ишларни олиб бориши керак.

"Пахтакор", "Бунёдкор", "Насаф" ва "Локомотив" матбуот хизматларида икки нафардан мутахассис фаолият олиб боради. Уларга бироз осон дейлик. Лекин қолганлар нима қилсин? Юқорида санаб ўтилган ишлардан ташқари, клубни лицензиялаш, футболчиларни "заявкадан" ўтказиш, ҳорижлик футболчининг миграция ишлари билан шуғулланиш, ўйинни ташкил этиш, чипта чиқариш, уларнинг барчаси уларнинг зиммасига қолиб кетаётганини билиб туриб бундай муносабат билдириш адолатсизлик!

Бошқа бўлим вакилларидан фарқли равишда, айнан матбуот котиблари клуб учун жон куйдирадиган кадр ҳисобланади. Бир-икки клубни инобатга олмасангиз, қолганларида мукофот пули йўқ, маош ўз вақтида эмас. Клубдаги энг сўнгги ишчи. Агар кетса, унинг ўрнини осонликча алмаштириб оладилар. Жуда қийин уларга. Жамоа ғалаба қозонганида, бирорта клубни кўрмадимки, шунда сенинг ҳам ҳиссанг бўлди деган. 2008 йилларда "Бунёдкор"да бўлганди. Лекин унга ҳам анча йиллар ўтди. Ҳатто жамоанинг автобусига ирм қилиб чиқармайдиган мураббийлар бор. Нима матбуот котиби ўйинга боргунича ўша автобус ичида рақибга омад тилаб кетармиди? 

Қисқаси шуки, ПФЛ аввало ўзини ўнглаб олиши керак! Яқинда футбол ичидагилардан бири, мен танқидларим орқали ПФЛга кўз тикаётганимни айтди. Марказга ҳам, ПФЛга ҳам мен ҳали ёшлик қиламан! Менинг режаларим умуман бошқа. Юқоридаги камчиликларни баён қилишим сабаби унга кўз тикиш эмас, камчиликни бартараф этиш. Сабаби мен санаб ўтган камчиликларнинг бартараф этилиши, сайтимизнинг сифатини ошигига сабаб бўлади. Бундан биз ҳам манфаатдормиз. Оддий мисол, журналистларни стадионга кириб иш фаолиятини олиб бориши ҳамон ўша-ўша, оғир машаққат. Асабингиз бузилиб ўйинга кириб борасиз, ишлагингиз келмайди. ПФЛ бейжигининг нуфузи йўқ. ОЧЛ аккредитацияси билан бирор ерга кира олманг-чи, ўша стадионни ОФК шундай жазолайдики, кейинги сафар ўзлари кутиб олишади. Сабаби ОЧЛ ўз мавқеи ва обрўси учун ҳам курашяпти. Даставвал ОЧЛ тузилганида унга паст назар билан қаралган эди. Энди унда қатнашиш учун балларимизни ҳисоблаб юрибмиз. ПФЛ ҳам шундай бўлсинки, ундан тушиб кетган клуб ачинсин, унга чиқиш учун эса ҳақиқий жанг бўлсин.

Нодирхўжа Юлдашев

П.С: Сайт равнақи йўлида ҳақоратли "комент" қолдирмаслигингизни сўраймиз. Эркин ва кўрганларингиз асосида эркин фикрга марҳамат!

Rating: +26   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика