Latest news

22:18Ҳаким Фузайлов: "Футболчиларимизга озгина дадиллик етишмади"  1 22:15Суперлига. "Бунёдкор" – "Шўртан" (матнли трансляция)  1 22:05Суперлига. "Қизилқум" "Бухоро"ни мағлуб этди, Норхонов собиқ жамоасига гол урди  10 21:53"Челси" сўнгги марта 1 ярим йил олдин гол урган ҳужумчисини сотиб юборди  0 21:34Душан Тадич БАА жамоасига ўтди  0 21:03Суперлига. Олмалиқда кечган "Хоразм" – "Сурхон" учрашувида жанговар дуранг  15 20:52"Арсенал" ёш футболчиси билан шартномани узайтирди  1 20:51Суперлига. "Бунёдкор" – "Шўртан" баҳси асосий таркиблари маълум!  0 20:15Хойлунд "Манчестер Юнайтед"дан кетишга шошилмаяпти  1 19:43Эксперт фикри. Расул Раҳмонов: "Андижон"да ўзига бўлган ишонч уйғонмоқда"  1 19:22"Бунёдкор" стадиони CAFA мусобақаси мезбони бўлиб қоладими?   14 18:37"Андижон" Қаршида "Насаф" билан дуранг қайд этган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0 18:24"Нефтчи" Қўқонда қийин ғалабага эришган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 18:06"Бунёдкор" стадионида тахминан 2 ой футбол ўйнаб бўлмайди  9 17:39Суперлига. "Шўртан" "Бунёдкор"ни Тошкентда ютмаган  3

Перу терма жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурар ЖЧ-2018га бормайди News

Перу терма жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурар ЖЧ-2018га бормайди

"Фламенго" ва Перу терма жамоаси ҳужумчиси Хосе Паоло Герреро 2018 йил Россияда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатида иштирок этмайди.

33 ёшли футболчи 30 кунлик дисквалификация туфайли ўз терма жамоасига плей-офф баҳсларида ёрдам бера олмаган эди. Футболчи қонида допинг топилгани учун у ФИФА томонидан шартли муддатга четлатилган эди, 8 декабрь куни эса ташкилот уни бир йилга футболдан дисквалификация қилди.

ФИФА баёнотига кўра, Герреронинг 1 йиллик дисквалификацияси 2017 йилнинг 3 ноябридан кучга кирган деб ҳисобланади. Шундай қилиб, у миллий чемпионат ўйинларида, халқаро баҳсларда ва ўртоқлик учрашувларида майдонга туша олмайди.

Хосе Паоло Герреро Перу терма жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурар ҳисобланади. У миллий жамоа сафида 32та гол уришга муваффақ бўлган.

Rating: -14   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика