Latest news

22:56АПЛ. "Ньюкасл" - "Ливерпуль" баҳси учун таркиблар эълон қилинди  3 22:38Аёллар ўртасида ОЧЛ. "Насаф" қизлари Непал клубини таслим қилди  0 21:54Винисиус "Овьедо"га қарши ўйинни захирада бошлашини кутмаган экан. Алонсо уни огоҳлантирмаган  1 21:35"Бавария" Жексон билан келишувга эришди. Энди "Челси" билан музокаралар бўлиб ўтади  1 21:24"Марсель" "Реал" хавбекини ижарага олмоқчи  0 20:56Ўзбекистон Кубоги. "Сўғдиёна" "Навбаҳор"ни йирик ҳисобда енгиб, илк ярим финалчига айланди  99 20:03Артём Петросян: "Қизил карточка ҳаммасини барбод қилди"  3 19:54Фарҳод Нишонов: "Олимпик" 10 киши бўлиб қолганига қарамасдан, астойдил курашди"  0 19:17Ҳиндистон терма жамоаси CAFA мусобақаси учун таркибини эълон қилди  5 18:58Про лига. "Олимпик-MobiUz" бир киши кам "Олимпик" устидан минимал ғалабага эришди  0 18:39Ямаль ва жамоадошлари Фликка қулоқ солмаяпти(ми)?! Бундай камбэклар "Барселона"нинг устунлиги эмас, заифлигини билдиради  15 18:20ЎзФҲМ "Сўғдиёна" – "Динамо" учрашувидаги эҳтимолий пенальти бўйича изоҳ берди  23 17:463 та голга ассистентлик қилган футболчи, рақибни тор-мор келтирган мураббий, 22 ёшли посбон — Суперлигада 20-турнинг энг яхшилари​  0 17:20Ўзбекистонда футбол соҳаси рақамлаштирилади  6 17:06Йўлдошев, Ресан, Эркинов, Педро, Кожо... Суперлига 20-тур рамзий терма жамоаси  0

"Пахтакор"нинг 9-рақамдаги футболчисига қарши мактаб боласининг хатосини такрорладик" — Андрей Шипилов иштирокидаги матбуот анжумани News

"Пахтакор"нинг 9-рақамдаги футболчисига қарши мактаб боласининг хатосини такрорладик" — Андрей Шипилов иштирокидаги матбуот анжумани

Суперлига 7-тур доирасидаги илк ўйин "Пахтакор" - "Металлург" иштирокидаги баҳсдан кейин ташкил этилган матбуот анжуманининг илк қисмида меҳмонлар устози Андрей Шипилов қатнашди.

"Жуда яхши ўйин гувоҳига айландик. Биз анча яхши даражада қаршилик кўрсатдик. Рақибни ўрганиш жараёнида футболчиларга "Пахтакор"нинг 9-рақамдаги футболчисини қандай ҳаракатланишини кўрсатиб, унга қарши қандай ўйнаш кераклигини алоҳида таъкидлагандим. Ҳеч қандай қийинчилик жойи йўқ эди. Жуда қўпол хатоларга йўл қўйилди. Бу биринчи ёки иккинчи синф дарслиги, лекин аниқ 10-синф дарслиги эмас! Буни майдонда ҳам, видеода ҳам кўрсатгандим. Аммо барибир ўша хатога йўл қўйдик. Нима ҳам дердим, "Пахтакор"нинг 9-рақамли футболчисига (Машарипов) баракалла. Шу футболчи менинг жамоаларимга қарши доим яхши ўйнайди. 

Ўйлайманки, бугунги ўйинимизни кўриб ҳеч ким биз майдонда шунчаки номига ҳаракат қилганимизни айтишга жазм этмайди. Иккинчи бўлимда биз ўйинни назорат қилдик. "Пахтакор" жисмонан чарчаб қолди, биз эса яққол ташаббусга эгалик қилдик. Рақибни ғалаба билан табриклайман ва 6-май куни бўладиган ОЧЛ доирасидаги баҳсда уларга омад тилайман" - дея гапириб ўтди Андрей Шипилов.

- "Металлург" юқори прессинг уюштирган ҳолда "Пахтакор"га ҳимоядан ҳужумга чиқишда муаммолар туғдирди. Ўйин давомида жамоа ёмон кўринмади, аммо рақиб дарвозаси олдида чинакамига хавфли вазиятлар содир этилмади. Яъни, голдан кейин дарвоза томон деярли аниқ зарба берилмади.

- Биз хавфли вазиятлар яратмадикми? Стандарт вазиятлари ҳам яхшигина қурол аслида. Отахоновнинг жарима майдончасига ерлатиб узатган тўпига Пардаев инглизча услубда зарба беролмади. Акс ҳолда яхшигина хавф бўларди. Ҳеч қандай муаммога ўрин қолмасди. Муҳаммад Исаевни ҳам кўпроқ дарвозага зарба бериши учун майдонга туширгандим. Лекин рақиб ҳам позицион жиҳатдан яхши ҳимояланди. Биз асосан қанотлар орқали ҳужумга кескинлик бермоқчи бўлдик.


- Нега охирги ўйинларда самарадорлик кўрсатаётган Музаффар Музаффаров майдонга тушмади?

- Очиғини айтаман, унинг 3та сариқ карточкаси борлиги туфайли тўртинчисини олишидан қўрқдим. Шу боисдан ҳам дисквалификация хавфини олдини олиш учун Музаффарни туширмадим. Ҳақиқатдан ҳам Музаффаров мавсумни жуда яхши ўтказмоқда. Аслида уни иккинчи бўлимда майдонга туширмоқчи эдим. Шунчаки қанотлар орқали кескинликни ошириш мақсадида Суҳроб Нуруллоевни туширишга қарор қилдим. Бизда деярли барча самарадор ўйнамоқда. Станислав Андреев, Зоҳид Абдуллаев, Музаффаровда ҳам иккитадан гол мавжуд. Бугун Пардаевни туширим адашмадим, тўғрими?  Чунки у иккита ўйиндан буён гол урмоқда. Демак тўғри қарорга келганман, қўшиласизми? 


- Сергей Тумасяннинг ўйинидан қониқмаяпсизми ёки бошқа сабаб у бугун бошланғич таркибда тушмадими?

- Бу стратегик режамиз билан боғлиқ масала. Бу позицияда Абдурахимов билан Тумасян ўйнамоқда. Руҳан Абдурахимов ўзининг собиқ жамоасига қарши яхшироқ ва агрессивроқ ўйнашини инобатга олган ҳолда уни майдонга туширдим. Ўйлашимча, Баҳром бугун ишончни оқлади ва муносиб ўйнади. Тумасянга эса бугун омад кулмади. Айни пайтда жамоа таркибида ротация бўлмоқда. Ўтган йили айнан ўзингиз мазкур масала бўйича савол берган эдингиз. Жиззахдаги ўйиндан кейин ҳам журналистлар менга ротация бўйича савол беришганди.


- "Металлург" ўз уйида жуда яхши ўйнамоқда. Доим ғалаба. Лекин сафарда ҳозирча ғалаба қозонишни уддасидан чиқилгани йўқ. Бу нима билан боғлиқ?

- Қўшиламан, биз яхши ўйнамоқдамиз. Лекин меҳмондаги ўйинда натижа йўқ. Термиздаги баҳс билан чемпионатни бошлагандик. "Сурхон" билан ўйинда дурангни ғалабага айлантиришнинг имкони бўлганди. Самарқандда ғалабага муносиб ўйнамадик. Аммо мағлубиятга ҳам лойиқ эмасдик. Жиззахда эса ҳисоб 2:0га айлангач ўйинни ўз қўлимизга олдик ва вазиятдан чиқиб кетишга яқин келгандик. Лекин бизнинг дарвозамизга ақлбоварқилмас голлар уришди. Бугун эса биз ҳам шундай голлардан урдик. Ҳар доим шундай чиройли голлар уришимизни истардим. 


- Сервер Жепаров келаси ўйинга қадар тайёр бўладими?

- Менимча, йўқ. Сервер жуда катта профессионал. Жепаров майдонга чиқишни жуда истамоқда. Лекин бундай футболчи билан катта таваккалга қўл уришни истамасдим. Биз унга қандайдир уколлар ёрдамига майдонга тушиш имкониятини тақдим этишимиз мумкин. Буни ўзи ҳам хоҳламоқда. Майдонга тушишга жуда қаттиқ истак билдирмоқда. Лекин мен бунга йўл қўймайман. Жепаровдек футболчининг жароҳати билан "Локо" ёки "Пахтакор" каби жамоалар ҳам таваккалга қўл уришмасди. Жепаров тўлиқ тайёр ҳолатда бўлган пайтдагина уни майдонга туширамиз. Мен эскича методдан фойдаланмайман. Менга бундай ўргантишмаган. Бизнинг штабда юқори даражадаги тиббиёт ходимлари ишлашади.

Rating: -35   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика