Latest news

00:00Туркия. Лерой Саненинг дубли "Галатасарой"га "Истанбул Башакшеҳир" устидан ғалаба тақдим қилди. Шомуродов ҳам бу учрашувда гол урди  28 23:45Суперлига. "Навбаҳор" ўз майдонида "Бунёдкор"га ютқазди, "Динамо" эса "Бухоро"ни йирик ҳисобда енгди  0 23:35Бундеслига. ​"Бавария" марказий учрашувда "Боруссия Д"ни мағлубиятга учратди  3 23:30"Барселона" Флик қўл остида 200-голини урди  0 23:25АПЛ. "Арсенал" "Фулхэм"ни минимал ҳисобда мағлубиятга учратди  2 23:10Илёс Зейтуллаев: "Узоқ давом этган нохуш анъанани синдира олдик"  1 23:10Ўзбекистон футзал термаси ўртоқлик ўйинида Қоғозистонга йирик ҳисобда мағлубиятга учради  2 22:58А Серия. "Рома" – "Интер". Бошланғич таркиблар маълум!  0 22:23Флик "Реал Мадрид"га қарши ўйинни ўтказиб юборади  4 21:47Эрлинг Холанд қойилмақом натижа кўрсатмоқда  2 21:23Ла Лига. Араухонинг сўнгги дақиқалардаги голи "Барселона"га "Жирона" устидан ғалаба тақдим этди. Флик четлатилди  66 21:12Суперлига. "Динамо" Самарқанд кунида "Бухоро"ни аяб ўтирмади   31 21:10Шавкат Юсупов: "Пешқадамдан очко олиш биз учун ғалабадек бўлди"  1 21:00АПЛ. "Манчестер Сити" Холанднинг дубли эвазига "Эвертон"ни мағлубиятга учратди  7 20:45"Челси" жуда кўп қизил карточка олмоқда  3

"Пахтакор"га учта гол урган футболчи ва бошқалар. Суперлигада 4-турнинг энг яхшилари News

"Пахтакор"га учта гол урган футболчи ва бошқалар. Суперлигада 4-турнинг энг яхшилари

Championat.asia сайти Ўзбекистон Суперлигаси 4-турининг энг яхшиларини аниқлади.

"Championat.asia" сайти талқинига кўра, 4-турнинг энг яхши дарвозабони - Сарвар Каримов ("Бунёдкор").

"Бунёдкор" бу тур Олмалиқда ОКМК меҳмони бўлди ва 0:1 ҳисобида мағлуб бўлди. Гарчи гол ўтказган бўлса ҳам "қалдирғочлар" посбони Сарвар Каримов шу куни жамоасини бир неча бор муқаррар голлардан қутқариб қолди. Агар Каримовнинг сейвлари бўлмаганида "Бунёдкор" йирик ҳисобда мағлуб бўлиши ҳам мумкин эди. Шу боис Сарвар Каримов турнинг энг яхши дарвозабони деб топилди.




"Championat.asia" сайти талқинига кўра, 4-турнинг энг яхши мураббийи - Тимур Кападзе ("Олимпик").


Дастлабки 3та турда 100 фоизли натижага эришган "Нефтчи" "Олимпик"ни ҳам осонгина мағлуб этиши кутилганди. Аммо Тимур Кападзе бошчилигидаги "Олимпик" шу куни Фарғона клубига қарши муносиб ўйин намойиш этди ва ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда ғалаба голини ҳам уришга эришди. "Олимпик"нинг мавсумдаги илк ғалабаси чемпионлик учун курашаётган мусобақа пешқадами устидан қўлга киритилди. Шу тариқа, Кападзе 4-турнинг энг яхши мураббийи деб топилди.




"Championat.asia" сайти талқинига кўра, 4-турнинг энг чиройли голи муаллифи - Дониёр Абдуманнопов ("Пахтакор").


"Пахтакор" мазкур тур ўз майдонида "Сўғдиёна"ни қабул қилди. Учрашувнинг 10-дақиқасида Дониёр Абдуманнопов ўзи ривожлантирган чиройли ҳужумни чиройли гол билан якунлади. Айнан мана шу гол 4-турнинг энг чиройли голи деб топилди. ВИДЕОНИ КЎРИШ





"Championat.asia" сайти талқинига кўра, 4-турнинг энг яхши футболчиси - Шоҳруҳ Абдураҳмонов ("Сўғдиёна").


"Сўғдиёна" сўнгги бор Тошкентда "Пахтакор"ни мағлуб этганида Шоҳруҳ Абдураҳмонов ҳали туғилмаган эди. 1995 йилдан буён Жиззах клуби сафарда "шерлар"ни мағлуб этганди. Аммо Иван Бошкович бошчилигидаги "Сўғдиёна" сафарда амалдаги чемпионни мағлуб этишнинг уддасидан чиқди. Шу куни Шоҳруҳ мезбонлар дарвозасига бир йўла учта гол уришга муваффақ бўлди. Фаолиятида илк бор хет-трикни расмийлаштирган Шоҳруҳ Абдураҳмонов 4-турининг энг яхши футболчиси деб топилди. Таъкидлаш лозимки, Абдураҳмонов бу мавсум Ўзбекистон Суперлигасида хет-трик қайд этган биринчи футболчига айланди. 2011 йилдан буён илк бор "Сўғдиёна" футболчиси Ўзбекистон чемпионатида хет-трикка эришди.


Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика