Latest news

23:01"Аталанта" — "Пиза" ва "Ювентус" — "Парма" ўйинлари учун таркиблар маълум  0 22:28АПЛ. "Манчестер Юнайтед" Лондонда "Фулхэм" билан дуранг ўйнади  33 21:40БАА Про лигаси. "Ал Батаэҳ" ўз уйида "Хорфаккан"ни мағлуб этди, Ғаниевдан иккита ассист  2 20:57"Бавария" "Манчестер Юнайтед"нинг икки футболчисини нишонга олди  3 20:23Рабьога "Наполи", "Милан" ва турк клублари қизиқиш билдирмоқда  0 19:50ОПЛ. "Сабаҳ" меҳмонда ғалабага эришди, Раҳмоналиев кетма-кет бешинчи ўйинда захирада қолдирилди  5 18:50Бельгия Про лигаси. "Антверпен" ўн киши билан камбэк эвазига ғалаба қозонди, Ўринбоев бу сафар ҳам захирада қолдирилди  3 17:49Доннарумма "Ман Сити" билан шахсий шартнома шартларини келишиб олди. Битим суммаси 50 млн евродан кам бўлади  0 16:05"Реал" Винисиусга нарх белгилади  12 14:55Жан-Пьеро Гасперини: "Аниқроқ бўлганимизда иккинчи голни ҳам урардик"  1 14:29Нодирбек Абдураззоқов: "Ҳар бир учрашувда ғалаба учун майдонга чиқамиз"  0 14:14Мюллер МЛСдаги дебют голини 90+14-дақиқада урди ва жамоасига ғалаба олиб берди  1 13:31Шаҳром Самиев Тожикистон терма жамоасига чақирилгани ва CAFA Nations Cup турнири ҳақида гапирди  2 13:13"Астон Вилла" "Челси" ва ПСЖ ҳужумчиларини таркибига қўшиб олмоқчи  1 12:51Диего Симеоне: "Атлетико" ўз принципларини ўзгартирмайди"  1

"Пахтакор": Рақибимиз "Нефтехимик" News

"Пахтакор": Рақибимиз "Нефтехимик"

Анталияда йиғин ўтказаётган "Пахтакор" эртага биринчи назорат баҳсида майдонга тушади.
29 январь куни "Нефтехимик" билан учрашув бўлиб ўтади. Нижнекамск шаҳрида 1991 йил ташкил этилган клуб айни пайтда Россия миллий футбол лигасида иштирок этади. Мавсумнинг биринчи қисмини бу жамоа 18-ўринда якунлаган. Бош мураббий сифатида Рустем Хузин ишлаб келмоқда. Вагиз Галиулин ва Даврон Мирзаев сингари ўзбекистонлик футболчилар яқингача "Нефтехимик" сафида фаолият юритишганди. Нижнекамск шаҳри клуби бундан аввалги назорат ўйинида "Факел"ни 1:0 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Жамоамиз эса "Папиллон" меҳмонхонасига қарашли майдонда машғулотлар ўтказишда давом этяпти. Жамоа менежери Самвел Бабаян ва мураббийлар штаби бошчилигида футболчилар жисмоний имкониятларни ошириш билан бирга энди ҳафталик ўйинлар ритмига тушишга ҳаракат қилишади. "Пахтакор" ва "Нефтехимик" жамоалари ўртасидаги назорат баҳси 29 январь, чоршанба куни Тошкент вақти билан соат 20:00да бошланади.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика