Latest news

22:45"Реал" нимадан норози?  0 22:15Энцо Мареска: "Манчестер Сити" соврин учун курашга қайтади"  0 21:41Расман: "Навбаҳор" собиқ футболчисини ортга қайтарди  1 21:28"Goal" АПЛда йилнинг энг яхши трансферлари рейтингини тузди  0 20:50Бруну МЮ раҳбарияти билан келиша олмаяпти  1 20:24"Барселона" ҳужумчиси сафдан чиқди  0 19:59"Навбаҳор" Азимжон Аҳмедов билан янги шартнома имзолади!  6 19:36"Ювентус" Дисасини ижарага олмоқчи  1 19:15"Пахтакор" Муҳаммадқодир Ҳамралиев билан янги шартнома имзолади!  1 18:50Боливияда жамоа керакли натижани сақлаб қолиш учун, ўйин тугамай, майдондан чиқиб кетди  2 18:12"Сурхон" етти нафар футболчи билан янги шартнома имзолади  0 17:43Ферран Торрес "Барса"нинг омадсизликлари ҳақида: "Барчасини вақт кўрсатади"  9 17:17Ильгиз Танташев яшил майдонга қайтди  1 17:06Ўзбекистон U-16 термаси Тошкент вилояти футбол академияси жамоасига қарши ўйин ўтказди   3 16:47Шаҳзодбек Ғофурбеков — "Локомотив" футболчиси!  0

«Пахтакор» «Нефтчи»га қарши ўйинда жазога маҳкум қилиндими? Россиялик экспертимиз томонидан ҳакамлик таҳлили News

«Пахтакор» «Нефтчи»га қарши ўйинда жазога маҳкум қилиндими? Россиялик экспертимиз томонидан ҳакамлик таҳлили

Баҳсли вазиятлар бисёр бўлди.

Championat.Asia сайтининг ҳакамлик бўйича эксперти, россиялик собиқ ҳакам Анатолий Синяев («Алё, рэф»! Telegram каналини муаллифи) Суперлиганинг 15-тур учрашувларидаги баҳсли вазиятларни таҳлил қилди.


❌ «Андижон» - «Сурхон»

 ВИДЕО

Қўл билан гол уришга уриниш спортга хос бўлмаган хатти-ҳаракат ҳисобланади. Ҳакамни чалғитишга урингани ва ўйинга нисбатан ҳурматсизлик қилгани учун «Андижон» футболчисига сариқ карточка кўрсатиши лозим эди. Ҳакам ўйинчини огоҳлантирмай, хатога йўл қўйди.


✅ «Андижон» - «Сурхон» 

ВИДЕО

«Сурхон» футболчисига қизил карточка тўғри ҳолатда кўрсатилди: у бутсасининг таг қисми билан рақиб оёғининг сон қисмига зарба берди, бу ерда «босиб эзғилашга уриниш» ҳолати мавжуд. «Андижон» ўйинчисида шикастланиш хавфи юқори. Жиддий қоидабузарлик учун четлатишга лойиқ вазият содир этилган.


❌ «Андижон» - «Сурхон» 

ВИДЕО

«Сурхон» футболчиси хавфли тарзда оёғини олдинга чўзиб, бутсасининг таг қисми билан таваккал қилган ҳолатда тўп учун курашга киришди. Такрорий вазиятдан ҳимоячининг тўпга ўйнаган-ўйнамаганини аниқлаш қийин. Аммо тўпнинг қаерга ва қайси йўналиш бўйлаб ҳаракатланганига қараб, тўпга биринчи бўлиб «Андижон» футболчиси теккан, деган хулосага келишимиз мумкин. Демак, пенальти белгиланиши ҳамда қўполлик ишлатгани учун «Сурхон» ҳимоячисига сариқ карточка кўрсатилиши керак эди. Агар ВАРда фақатгина ушбу такрорий вазиятни кўриш имкони бўлса, унга аралашиш қийин, чунки ҳакамнинг хатосига тўлақонли далил мавжуд эмас.


«Металлург» - «Навбаҳор»

ВИДЕО

Афсуски, такрорий вазиятнинг сифати ушбу эпизодни баҳолашга имкон бермайди.


✅ «Металлург» - «Навбаҳор»

ВИДЕО

«Навбаҳор» дарвозабони томонидан ҳеч қандай ўйлаймай қилинган ҳаракат мавжуд эмас: бу одатий ҳаракат тарзи, у тўпга ўйнашга ҳаракат қилди ва қўлини чўзди. Ушбу эпизодда гол урилганини инобатга олсак, дарвозабонга нисбатан қўшимча жазо чоралари қўлланилмаслиги керак.


❌ «Турон» - «Насаф»

ВИДЕО

«Насаф» ҳимоячисининг қўли пастда, табиий ҳолатда ва тана майдонини оширмагани учун ҳамкасбларим билан буни қоидабузарлик эмас, дея баҳоладик. Ўйин давом эттирилиши керак эди.


❌ «Турон» - «Насаф»

ВИДЕО

Такрорий вазиятга назар солсак, футболчилар бир чизиқда туришганига гувоҳ бўлиш мумкин. Бундай вазиятларда ҳужум қилаётган томон фойдасига қарор чиқариш тавсия этилади. ВАР чизиғисиз ён ҳакамнинг байроқчасини тўғри кўтарган-кўтармаганини аниқ айтиш қийин. Агар қанот ҳаками яхши позицияда турган бўлса, унда унинг ҳар қандай қарори, одатда, қўллаб-қувватланади.


✅ «Пахтакор» - «Нефтчи»

ВИДЕО

«Пахтакор» футболчиси эҳтиёткорлик билан қўлини орқасига беркитди. У қўлини бундан ортиқроқ яшира олмасди, шу боис ўйинни давом эттириш қарорини қўллаб-қувватлаймиз. Тўғри, футболчи ҳаракат қилди, аммо қўли билан эмас, балки бутун гавдаси билан тўпга интилди ва узатмани бартараф этишга ҳаракат қилди. Ҳакам тўғри қарор қабул қилди.


«Пахтакор» - «Нефтчи»

ВИДЕО

«Пахтакор» бош мураббийи ҳакамнинг қароридан норози бўлгани аниқ, аммо унинг ҳакамга нима деганини аниқ билмаймиз. Ҳакамнинг бу қарорига изоҳ бера олмайман, чунки маълумот етарли эмас. Мураббий нима деганини аниқлаш керак.


❌ «Пахтакор» - «Нефтчи»

ВИДЕО

Афсуски, камера фақат бир томонлама тасвирга олган, шу боис вазиятни аниқ баҳолаб бўлмайди. Агар тўп «Пахтакор» футболчисининг қўлига теккан бўлса, гол бекор қилиниши лозим. Аммо такрорий вазиятда тўп қўлга тегмагандек кўринди. Эҳтимол, ҳакам «Пахтакор»нинг голини бекор қилиб, хатога йўл қўйгандир.


✅ «Бунёдкор» - ОКМК

ВИДЕО

Учрашув қачон якунланишини фақат майдондаги ҳакам ҳал қилади. Унда хавфли ҳужумни якунига етказишга йўл қўйиб бериш имконияти мавжуд, аммо бу вазиятда тўп нейтрал зонада эди. «Бунёдкор» ҳужумида аниқ истиқбол кузатилмаётганди. Эҳтимол, ҳакам аввалги ҳужумнинг тугашини кутиб тургандир.


✅ «Олимпик» - «Сўғдиёна»

ВИДЕО

Сариқ карточка кўрсатилиш қарорини қўллаб-қувватлаш мумкин. «Сўғдиёна» футболчисининг ўйламасдан оёқ ташлади ва рақибга қўполлик ишлатди. Аммо у бутсанинг таг қисми билан ҳаракат қилмади, балки тўп учун курашди. Икки карточка чегарасидаги ҳолат содир этилган, бироқ ҳакамнинг қарорига қўшилиш мумкин.


Шу тариқа, Суперлиганинг 15-тур доирасидаги ўйинларида ҳакамлар бешта хатога йўл қўйишди. Улардан учтаси беллашув натижасига таъсир ўтказди: «Андижон» - «Сурхон» учрашувида белгиланмаган пенальти, «Турон» - «Насаф» қарама-қаршилигидаги офсайддан урилган баҳсли гол ҳамда Турғунбоевнинг «Пахтакор» - «Нефтчи» тўқнашувида урган голи.

Rating: -13   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика