Latest news

02:59Европа лигаси. Умумий гуруҳ босқичи якунига етди  0 02:29"Кристал Пэлас" "Астон Вилла" футболчисини ижарага олди  0 01:53Жеррард яна бир бор Слотни танқид қилди  1 01:24ПСЖ етакчиси сафдан чиқди  0 00:53Саудия Арабистони. "Ал Иттиҳод" ва "Ал Ҳилол"дан бир хил натижа  1 00:16БАА. "Банияс" "Ал Наср"ни мағлуб этди, Шукуров тўлиқ ўйин ўтказди  4 23:50Вернер АҚШ жамоасига ўтди, бироқ "Интер Майами"га эмас  0 23:28"Андижон" назорат ўйинида Қозоғистон жамоасига мағлуб бўлди  5 23:05Қирғиз Республикаси чемпиони Ўзбекистоннинг икки чемпиони билан ўйнайди  0 22:48Суперлига. 1-тур учрашувлари ўтказиладиган кунлар маълум қилинди  2 22:35ОКМК назорат ўйинида Хитой жамоасига мағлуб бўлди  1 22:12"Насаф" "Ал Шорта"га қарши ўйинни қайси стадионда ўтказади?  7 21:44Аморим А Серия жамоасига ўтди  7 21:19"Қайрат" ўзининг илк Чемпионлар Лигасида қанча ишлаб олди?  6 20:51БАА. "Ал Батеҳ" дуранг ўйнади, Азизжон Ғаниевдан гол!  2

"Пахтакор" кимни рўйхатдан чиқаради? News

"Пахтакор" кимни рўйхатдан чиқаради?

Сайтимиз журналисти Фахриддин Рўзиев амалдаги чемпион легионерлар лимити бўйича муаммога дуч келиши мумкинлиги ҳақида ёзди.

Шацких ёзда Камен Хаджиевни қўйиб юбориб, Пшемислав Банашак ҳамда Илия Мартиновични таркибга қўшиб олди. Шу ерда табиий муаммо пайдо бўляпти:

ЎзПФЛ регламентининг  9-боб 2-бандида легионерлар лимити 4+1 шаклида кўрсатилган. Бунда хорижлик ўйинчиларнинг камида 1 нафари осиёлик бўлиши талаб қилинади. Агар ОФКга аъзо мамлакатлардан ўйинчи бўлмаса, клуб 4 нафардан ортиқ легионерни рўйхатдан ўтказа олмайди. "Пахтакор"да эса айни пайтдаги легионерларнинг барчаси кўҳна қитъадан.

1. Драган Черан (Сербия)
2. Оливер Шаркич (Черногория)
3. Олексий Ларин (Украина)
4. Илия Мартинович (Черногория)
5. Пшемислав Банашак (Польша)

Ушбу ҳолатда "шерлар" раҳбарияти чет эллик ўйинчилардан бирини қўйиб юбориши керак. Акс ҳолда, клуб кимгадир "чиройли кўзлари" учун маош тўлашга мажбур бўлади.

Трансфер бозори очилиши билан Олексий Лариннинг "Нефтчи"га ўтиши ҳақида миш-мишлар тарқаган эди. Бироқ, Фарғона клубида ҳозирча янги ўйинчиларни рўйхатдан ўтказиш бўйича чеклов бор. Бозор ёпилишига эса бир кун қолди.

Oбуна бўлинг → ФА| футбол АНАЛИЗИ

Author :
Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика