Latest news

22:37Рэшфорд Ла Лига гранди сафига ўтиши мумкин?!  1 22:15"Интер" ва "Ювентус" Доннаруммани қўлга киритмоқчи  2 21:50"Ливерпуль" Александер-Арнолднинг ўринбосари учун 30 млн фунт тўлашга тайёр  1 21:22Кварацхелия, Ямал, Зоммер - УЕФА Чемпионлар лигасида ҳафтанинг энг яхши жамоасида  0 20:57Про лига. "Локомотив" "Арал"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди  0 20:44U-14 Ривожланиш кубоги. Ўзбекистон Арманистонга мағлуб бўлди  4 20:16Эрон Про лигаси. Машарипов, Ўрунов ва Яхшибоев захирада, Юсупов эса асосий таркибда  0 19:44Goal талқинига кўра "Олтин тўп" учун бош даъвогар ким?  20 19:10"Футбол ТВ" ва "Спорт" топ-чемпионатлардан бирининг намойиш ҳуқуқини қўлга киритди  41 18:38"Ливерпуль" "Атлетико" юлдузини сотиб олишни режалаштирмоқда  4 18:04Биринчи лига. "Дўстлик" ёшлар билан дадил одимламоқда   0 17:28Хави Анчелоттига бўлаётган танқид ҳақида: "Испанияда босим жуда катта"  8 16:51Аёллар. Ўзбекистон футзал терма жамоаси Осиё кубогида Австралияни мағлуб этди  4 16:11Шерзод Аъзамов: "Дориев "Сўғдиёна"га келганида 30 минг доллар маош олган экан"  12 15:28Германия супер клуби Нико Уильямсни сотиб олмоқчи  2

"Пахтакор" фахрийлари Олма-Отага етиб боришди, бугун ўйин News

"Пахтакор" фахрийлари Олма-Отага етиб боришди, бугун ўйин

"Қайрат" футбол клубининг 65 йиллик тадбирида қатнашиш учун "Пахтакор" жамоаси фахрийлари Олма-Ота шаҳрига етиб келишди.

"Қайрат" клуби вакиллари томонидан дўстона равишда Олма-Ота шаҳри аэропортида "Пахтакор" делегацияси кутиб олинди. Меҳмонхонага жойлашилгач, кун давомида "Қайрат" футбол академияси ва жамоа базасига кичик саёҳат уюштирилди. Квочкин, Пехлеваниди ва Сегизбоев номидаги академияларда болаларнинг футбол билан шуғулланиш учун яратилган шароитлар фахрийларимизда илиқ таассурот қолдирди.

Шундан сўнг шаҳар четида жойлашган Бесагаш базасига ташриф буюрилди. Бу ерда асосий ва ёшлар жамоаси учун жаҳон талабларига мос тарзда муҳайё этилган шароитлар ҳақида маълумот берилди. Айтиш мумкинки, "Қайрат" бу борада Европанинг исталган гранди билан беллаша олади.

"Қайрат" футбол клубининг 65 йиллигига бағишланган "Қайрат" ва "Пахтакор" фахрийлари иштирокидаги учрашув 7 сентябрь, шанба куни Тошкент вақти билан 18:00да Олма-Отадаги "Марказий" стадионда бошланади.


Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика