Latest news

15:19Меҳди Тареми: "Ёмон воқеалардан сабоқ олиш сизни ривожлантиради"  0 15:00U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Ўзбекистон Фаластин билан муҳим ўйинда қатнашмоқда (онлайн ҳисоб)  17 14:51Тонали Гаттузо ҳақида: "У менга айтган ҳамма нарсани қадрлайман"  0 14:23Ла Лигада август ойининг энг яхши мураббийи маълум  0 13:40"Атлетик" футболчиси антидопинг қоидасини бузгани учун 10 ойга дисквалификация қилинди  1 13:11Инфантино Эрон АҚШдаги ЖЧда қатнашишига кафолат берди  3 12:45Эшитдик-да! "Бунёдкор" "Олимпия" стадионида ўйнайди  8 12:21"Истиқлол" бош мураббийи Ашурматов ва Машариповнинг жароҳати ҳақида тўхталди  1 11:52Жанни Инфантино: "Шавкат Мирзиёевнинг футболга бўлган муҳаббати сўнгги икки йил ичида янада кучайганини кўриб хурсанд бўлдим"  4 11:25Эронлик эксперт: "Юсуфи майдондан тўғри четлатилди, Алижонов ва пенальти бўйича қарор ҳам ўринли, бироқ..."  42 10:41Испания терма жамоаси ҳужумчи бир ойга сафдан чиқди  1 10:05Луис Суарес Лига кубоги финалида рақибига тупургани учун МЛСда учта ўйинга дисквалификация қилинди  5 09:38Расман. АПЛдаги илк истеъфо содир бўлди  9 08:55Бугун U-17 терма жамоамиз Марокашга қарши майдонга тушади  5 08:26Бугун Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Осиё кубогига йўлланма олиши мумкин  13

"Пахтакор-79" халқаро турнири старт олди News

"Пахтакор-79" халқаро турнири старт олди

Бугун "Чилонзор" стадионида "Хотира қанотлари" халқаро турнирига старт берилди.
1979 йилги авиаҳалокатда ҳаётдан кўз юмган "Пахтакор" жамоаси аъзолари хотирасига бағишлаб анъанавий тарзда ўтказиб келинаётган бу галги мусобақада 16 жамоа 4 гуруҳда иштирок этмоқда. Қатнашчилар орасида Қозоғистон ва Туркманистондан ташриф буюрган жамоаларни учратиш мумкин. Жамоалар таркиби 1998-99 йилларда туғилган ўйинчилардан иборат. Учрашувлар "Чилонзор" стадиони майдонларида бўлиб ўтмоқда. Кеча ўтказилган қуръа натижаларига кўра жамоалар гуруҳларга қуйидигача жойлашди:

"А" гуруҳи
"Пахтакор", Сергели БЎСМ-17, "Хотира-79" (Наманган), Чимкент БЎСМ
"В" гуруҳи
"Бунёдкор", "Уздонгжу", "Спартак", Чиноз футбол мактаби
"С" гуруҳи
"Машъал", "Локомотив", "Хоразм", БЎСМ-16
"D" гуруҳи
"Пахтакор-2", "Нефтчи", Жиззах футбол мактаби, Ашхобод БЎСМ

1-тур учрашувларида кузатилган натижалар билан танишинг:
Пахтакор - Чимкент Бўсм - 3:0
Сергели - Хотира-79 - 1:4
Бунёдкор - Уздонгжу - 3:2
Чиноз - Спартак - 2:2
Машъал - Локомотив - 1:1
Хоразм - БЎСМ-16 - 1:0
Нефтчи - Жиззах - 4:1
Ашхобод БЎСМ - Пахтакор-2 - 1:0

Эртага 2-тур ўйинларида қуйидаги жуфтликлар баҳс олиб боради:
Чимкент БЎСМ - Хотира-79
Сергели - Пахтакор
Спартак - Бунёдкор
Уздонгжу - Чиноз
БЎСМ-16 - Машъал
Локомотив - Хоразм
Пахтакор-2 - Нефтчи
Жиззах - Ашхобод БЎСМ
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика