Latest news

02:36Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Леванте"га қарши 0:2ни 3:2га айлантириб, ғалаба қозонди  50 01:55А Серия. "Наполи" ва "Рома"да ғалаба, "Милан" эса кутилмаганда ўз уйида "Кремонезе"га мағлуб бўлди  2 01:47Ҳаким Фузайлов: "Туркманистон бизга таклиф билан чиқди, аммо биз рад жавобини бердик"  0 01:31Миржалол Қосимов: "Ҳар бир ўйин қийин кечмоқда. "Хоразм" ҳам бугун яхши ўйин кўрсатди"  1 00:37Ла Лига. "Атлетико" иккинчи турда ҳам ғалаба қозона олмади, Симеоне шогирдлари Мадридда "Эльче" билан дуранг ўйнашди  2 00:31Рўзиқул Бердиев: "Сурхон" эҳтимол "Насаф"нинг салоҳиятидан қўрққандир"  7 00:15Февзи Давлетов: "Бундан ҳам яхшироқ ўйнай оламиз"  2 23:46Бундеслига. "Байер" ўз уйида "Хоффенхайм"га мағлуб бўлди, "Боруссия Дортмунд" сўнгги дақиқаларда иккита тўп ўтказиб, ғалабадан қуруқ қолди  4 23:28АПЛ. "Арсенал" "Эмирейтс"да "Лидс"га жавобсиз 5 та гол урди, Гёкерешда дубл!  8 23:21Мирко Йеличич: "Жамоам ривожланаётгани кўзга ташланмоқда"  0 22:42Айбек Нурбаев: "Локомотив" бугун U19 жамоа билан ўйнагандек бўлди. 20 кунни қандай ўтказамиз, ҳайронман"  0 22:25Суперлига. "Сурхон" – "Насаф" 1:2   0 22:23"Реал" собиқ футболчиси "Бавария"га ўтиши мумкин  0 21:27Суперлига. Хуршид Ғиёсовнинг бенефисига айланган учрашувда ОКМК "Хоразм"ни мағлуб этди  9 21:18БАА Про лигаси. "Дибба Ал Жумайра" 5 та гол урилган ўйинда "Ал Айн"га мағлуб бўлди, Абдуллаев тўлиқ ўйнади  0

Павел Смоляченко: “Исмоиловнинг машғулотлари қизиқарли ўтмоқда” News

Павел Смоляченко: “Исмоиловнинг машғулотлари қизиқарли ўтмоқда”

Янги мавсумга пухта тайёргарлик кўришга интилаётган Фарғонанинг “Нефтчи” жамоаси айни дамда ўз қароргоҳида шуғулланмоқда.
Таркибда ўзгаришлар кузатилмоқда. Жамоанинг иқтидорли футболчиси Павел Смоляченко тайёргарлик ва таркибда рўй бераётган ўзгаришлар хусусида “СА”га интервью берди.

- Паша, жамоангиз Тошкентда йиғинни якунлаб, яна ўз қароргоҳига қайтиб келди. Аввало пойтахтда ўтган ўйинлар ва машғулотлар тўғрисида фикрларингизни билмоқчи эдик?
- Бўлажак мавсумга тайёргарлик юқори суратда ўтмоқда дейиш мумкин. Клубда бош мураббий алмаштирилгач, машғулотларда ҳам катта ўзгаришлар кузатилди. Чунки аввалги мураббий асосан жисмоний тайёргарлик устида иш олиб борарди. Мурод ака Исмоилов эса машғулот чоғида жисмоний тайёргарлик имкониятимизни ошириш учун тўп билан ишлаган холда, юкламалар бермоқда. Бу биз футболчиларга жуда қизиқарли ўтмоқда. Тошкентда бир нечта синов-назорат баҳсларида иштирок этдик. Афсуски ижобий натижалар бўлмади. Бу ўйинларда мураббий аралаш таркибни туширди. Чунки бу каби учрашувларда натижадан ҳам кўпроқ, янги ўйинчиларнинг қандай имкониятга эга эканлигини билиш биринчи ўринда туради. Муҳими чемпионатда ютқазмасак бўлгани.

- Таркибдаги келди-кетдилар ҳамон давом этмоқда. Нима деб ўйлайсиз янгилар “Нефтчи”ни кучайтира оладими?
- Менимча, ҳа. Чунки мураббий ёмон футболчини таклиф этмайди. Янги келиб қўшилганлардан Александр Оника ва туркманистонлик футболчи менда илиқ таассурот қолдирди. Айниқас Ониканинг тажрибаси катта эканлиги билиниб турибди. Бу футболчи Молдавия терма жамоасида ҳам бежизга ўйнамайди.

- Кетганларнинг ўрнини бу футболчилар муносиб равишда тўлдира олади деб ўйлайсизми?
- Йўқ, “Нефтчи” билан хайрлашган ўйинчиларни кучли деб ҳисоблайман. Балки янги келганлар улардан ҳам зўр ўйин намойиш этишар. Буни вақт кўрсатади. Барибир янги ўйинчига жамоага киришиб кетиши учун маълум бир вақт керак бўлади.

- Эртадан Фарғонада Ҳоким Кубоги турнири старт олади. Бу мусобақа жамоанинг мавсумга тайёргарлиги учун қанчалик фойдали бўлади?
- Ҳоким Кубоги турнири ҳар йили ўтказилиб келади. Афсуски бу йил “Андижон” ва “Навбаҳор” иккинчи таркиби билан келар экан. Бизнинг жамоа эса иккита таркиб билан ўйнайди. Ўйлайманки мусобақа ҳар бир жамоа учун фойдали бўлади. Чемпионат олдидан кўпроқ ўйин амалиёти зарур. Лекин Фарғонада ҳозир қор катта. Ҳайронман, қор қопланган майдонда ўйинлар қандай кечар экан...

Исломбек РУСТАМБЕКОВ суҳбатлашди.   
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика