Latest news

21:46Конференциялар лигаси саралаши. "Истанбул Башакшеҳир" - "Черно Море". Асосий таркиблар маълум!  0 21:35"Реал" футболчиси "Комо"га ўтди  0 21:08Лукас Пакета бўйича якуний қарор чиқарилди  1 20:51"Арсенал"нинг икки футболчиси жароҳат олди  1 20:44Расмус Хойлунд: "Юнайтед"да қолишни истайман"  1 20:16"Локомотив"га 6 футболчи келди, 5 футболчи кетди  1 19:502024 йил ёзининг энг қиммат ТОП-10 трансфери. Мавсум улар учун қандай ўтди?   0 19:22"Тоттенхэм" "Арсенал"ни майдон марказидан урилган гол эвазига ютди  0 18:59"Барселона" "Сеул"ни "хоккейча" ҳисобда мағлуб этди  18 18:42А Сериянинг икки гранди "Арсенал" аъзоси учун курашга қўшилди  0 18:14Марлен Чобанов легионерга айланди  0 17:55​"Андижон" легионер ҳимоячиси билан хайрлашди  5 17:32Исак "Реал Сосьедад" базасида шуғулланмоқда  3 17:04Аббос Файзуллаев: "ЦСКА туфайли Ўзбекистон термасида ўз ўрнимга эга бўлдим. Энди "Истанбул Башакшеҳир"га чемпионатда олдинга қадам ташлашида ёрдам бермоқчиман"  6 16:37ЦСКА ҳимоячиси: "Аббосга келажакда ўзи хоҳлаган лигада ўйнашини тилайман"  4

Пайшанба - мухлис минбари. ОЧЛ плей-оффидаги муваффақиятсизликка нима сабаб? News

Пайшанба - мухлис минбари. ОЧЛ плей-оффидаги муваффақиятсизликка нима сабаб?

Куни кеча сайтимизда эълон қилинган рукн борасида келган хатларни эътиборингизга тақдим этамиз.
Мағлубият билан, мағлубиятнинг фарқи бор. Гап шундаки, «Насаф» жамоаси 5:га эмас ҳеч бўлмаса 2:га ютқазганидаҳам бир аммалаб рақиб кучлилиги ва ҳали мавсум бошланмаганлигини эслаб ўзимизни овунтира олар эдик.
«Насаф»ку майли.Ҳозирги  «Насаф» ОФК Кубоги соҳиби бўлган даврдагисидан анча бўшашиб қолди. Лекин «Локомотив» жамоасини бу йили ОЧЛда камида ярим финалгача етиб боради деб ўйлган эдим. Балки, И.Несторов, М.Бикмаев,Ф.Тожиев каби футболчиларнинг жароҳати бўлмаганида қувайтликлар бизни эмас, биз уларни 3:1га доғда қолдирган бўлар эдик.
«Локомотив» жамоасини трансферлари ҳақиқатда ҳам зўр бўлди. Аввало мен футбол мухлиси сифатида мана шундай жамоани шакиллантириб берган, шунча футболчиларга маблағни аямасдан, ажойиб база, стадион, хориж йиғинларини ташкил этган жамоанинг раҳбариятига раҳмат айтаман. Раҳбарият қўлидан нима келса, барини ортиғи билан бажарди. Таҳминимча, Ҳаким Фуйзаийловни оғзидан қайси футболчининг исми чиқган бўлса, трансфер қилинди. Лекин бари-бир шунча ҳаражатга, шунча меҳнатга яраша натижа бўлмади. Демак, тўлиқ айб мурабийлар штабида.
ОЧЛда қатнашадиган клубларимиз мавсум бошланмаганлигини инобатга олиб, хорижда 4 жамоадан иборат кичик турнир ташкил этсалар бўларди.
Нима бўлганда ҳам ҳаёт давом этади. Бир неча ойдан кейин «Локомотив»ни жароҳатланган футболчилари тўлиқ сафга қайтадилар. Вадим Абрамов «Локомотив» бош мурабийи бўлиши мумкинлиги ҳақида ўқидим. Айтишим мумкунки, шундай бўлса, бу фақат яхшиликка бўларди. Олий лигада бу йил Қосимов ва Абрамов қарама-қаршилигини кўрармидик?

Улуғбек Худойберганов


Муҳриддин Зайниддинов ҳам «Локомотив»нинг мағлубиятига асосий айбдор сифатида Ҳаким Фузайловни кўрсатган. Иброҳим Икромов эса қисқа ва лўнда шундай дейди: ОФК 100% тўғри қарор қилибди, бизнинг квоталаримизни қисқартириб.

Ўз номини қолдирмаган ўқувчимиз эса шундай ёзади:
«Локомотив» ва «Насаф» клуби мураббийлари тактик ҳатоларга йўл қўйишди. Менимча аввало ПФЛни ислоҳ қилиш керак. Қачонки бизда яхши чемпионат бўлади, шунда ОЧЛда муваффақиятли иштирок этамиз. Боз устига шахсан ПФЛ раҳбари келишилган ўйинлар мавжуд эканлигини очиқ ойдин тан олиб турибди. Қолаверса бизда ПРОга эга бўлган мураббийларни кўпи лицензияга муносиб эмаслар. Мураббийлар ҳам савия жиҳатидан рақибларимизнинг мураббийларидан орқада. Клублар олиб келаётган легионерларнинг биографиясига қарасак, деярли ҳар йили клуб алмаштирган футболчилар. Чет элда 17-18 ёшли йигитчаларга миллионлаб евро сарфланаётган паллада, бизда 22-25 ёшли футболчиларни "ёш ва умидли" деб захирада ушлаб ўтирилади.

Ўктам Пардаевнинг фикрлари ҳам қизиқ:
1.
Ўйин амалиёти кам бўлди. (Биз нега мураббий В.Абрамовни Осиё Кубоги 2011даги ютуғларини
таҳлил қилмаймиз. В.Абрамов Осиё Кубоги бошланишидан аввал бир нечта хорижий йиғинларни ташкил этди. Футзал миллий терма жамоаси, хориж клубларига қарши 10дан ортиқ ўйинлар ўтказди). З-4та клуб билан ўртоқлик учрашувлари камлик қилади.
2. Хориждан (Европа) таниқли мураббий жалб қилиш керак. Бу мураббийлар клубларимиз ўйинчиларини ҳам тактик,ҳам жисмонан, айниқса руҳан кучли бўлишига туртки бўлади.


Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика