Latest news

20:13А Сериянинг сентябрь ойидаги энг яхши мураббийи маълум қилинди  1 19:56​Бразилия Кореяни тор-мор келтирди  4 19:45Уругвай Малайзиядаги илк ўртоқлик ўйинида ғалаба қозонди  3 19:24"Манчестер Юнайтед" Беллингемни қўлга киритишни хоҳлайди, аммо...  1 18:56"У — катта йўқотиш": Старриж "Ливерпул"га етишмаётган футболчини айтди  2 18:28Фабио Каннаваро Ўзбекистон миллий терма жамоасининг Уругвайга қарши ўйин учун қайдномасини эълон қилди: Норчаев чақирилди  42 18:05Ўзбекистон U-16 Саудия Арабистони билан дуранг ўйнади  2 17:48Лапорта "Барселона"ни Суперлига ва УEФА ўртасидаги кўприк деб атади  0 17:23Ўзбекистон U-14 Қозоғистондан устун келди  1 16:50АПЛнинг сентябрь ойидаги энг яхши мураббийи маълум  2 16:20"Бунёдкор" стадиони ҳозир қай ҳолатда?  13 15:52"Барселона"нинг "Камп Ноу"га қайтиши нима учун кечикмоқда?  3 15:25АПЛнинг сентябрь ойидаги энг яхши футболчиси номи эълон қилинди  0 14:59Ўткир Юсупов Австрияда  13 14:39"Кристал Пэлас" Даун синдромли болаларни жамоавий фотосессияга таклиф қилди  1

ЎзПФЛ Осиёда Йилнинг энг яхши футбол лигаси бўлиш учун даъвогарлар сафидан ўрин олди News

ЎзПФЛ Осиёда Йилнинг энг яхши футбол лигаси бўлиш учун даъвогарлар сафидан ўрин олди

Шу йилнинг 19-20 ноябрь куни Таиланднинг Бангкок шаҳрида Осиё спорт саноати конференцияси бўлиб ўтади.

Осиё Футбол Конфедерацияси мазкур конференция якунида топшириладиган Йилнинг энг яхши футбол лигаси мукофоти учун номзод мамлакатлар номини эълон қилди. Йилнинг энг яхши футбол лигаси 2 та йўналиш бўйича танлаб олинади. Осиёнинг энг яхши илҳомбахш лигаси учун 10 та номзод мамлакат ичидан Ўзбекистон Профессионал Футбол Лигаси ҳам ўрин олди. Қитъамизнинг энг яхши илҳомбахш лигаси номи учун Австралия, Хитой, Эрон, Япония, Жанубий Корея, Қатар, Саудия Арабистони, Таиланд, БАА ҳамда Ўзбекистон лигалари даъвогарлик қилмоқда.

Шунингдек, Осиёнинг энг яхши ривожланаётган лигаси номи учун ҳам 10 та номзод мамлакат эълон қилинди. Бутан, Гуам, Ҳиндистон, Индонезия, Иордания, Қирғизистон, Филиппин, Сингапур, Тожикистон ҳамда Вьетнам ривожланаётган лига номи учун даъвогарлик қилишади.  

Қайд этиш жоизки, ушбу 2 та йўналиш бўйича энг яхши лига мақоми учун номзодлар ОФК томонидан лигада ташкилий ва бошқарувни тўғри йўлга қўйиш, чемпионатни яхши савияда ўтказиш борасида қитъада бошқа лигалардан кўра яхшироқ натижа қайд этаётган мамлакатлар ичидан танлаб олинди.

Номзодлар танланишида асосан менежмент, маркетинг, молия, ўйинлар ташкилий томонлари ҳамда уларнинг ОАВ томонидан кенг кўламда ёритилиши борасида ўсишга эришаётган ташкилотлар ютуқлари инобатга олинди.

Осиёнинг энг яхши илҳомбахш лигаси ҳамда Осиёнинг энг яхши ривожланаётган лигаси йўналишлари бўйича ғолибларга мукофот 19-20 ноябрь куни Таиланднинг Бангкок шаҳрида бўлиб ўтадиган Осиё спорт саноати конференцияси пайтида топширилади.

Rating: -32   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика