Latest news

21:53"Рома" "Манчестер Юнайтед" ҳужумчисини сотиб олмоқчи  1 21:21Қаршидаги "Марказий" стадион чими янгиланади   2 20:55Эрлинг Ҳоланд ТВ орқали деярли ҳамма футболни томоша қилишини айтди  5 20:32Каррагер Салоҳдан узр сўради  5 19:51Жеррард Салоҳ ҳақида: "Автобус тагига ташлашди" қабилидаги гаплар нотўғри, аммо ҳеч ким мукаммал эмас"  4 19:25Хитойда спорт идорасининг собиқ раҳбари коррупция сабаб ўлимга ҳукм қилинди  4 19:10Александр Хомяков: "Очиғи, нима дейишга ҳам ҳайронман"  17 18:49Анри Салоҳ ҳақида: "Ливерпуль"да муаммолар бўлиб турганда ва ўзинг натижа кўрсатмаётган пайтда фақат ўзинг ҳақингда гапириш ярамайди. Мен "Барса"да ўйнамаётганимда буни Пепнинг юзига айтганман, оммага эмас. Жамоани ҳимоя қилиш керак"  25 18:39Александр Ежов: "Ҳақли ғалабага эришдик деб ўйлайман"  7 18:15Погба туя пойгаларига инвестиция киритди: "Спорт бу — спорт, асослари ўхшаш. Дунёдаги энг қиммат туяга эгалик қилишни хоҳлардим"  2 17:40Ван Бастен Салоҳ ҳақида: "Агар Мо шундай муносабат билдираётган бўлса, унинг ақли май қўнғизиникидек экан"  10 17:25Николя Пепе: "Роналду Месси ҳақида жуда кўп гапиради. "Наруто"да ким тинмай валдирайди? Саске. Ким жим юради? Наруто"  27 17:00"Хоразм" Суперлигада қолди, "Бухоро" Нукусга боради  51 16:40Камбэк: "Бавария" ҳимоячиси 262 кун деганда қайтди  1 14:55Ротен ЖЧдаги 3 дақиқалик танаффуслар ҳақида: "Футбол – бу бейсбол ёки баскетбол эмас, улар спортимизни ўлдирмоқда"  4

ЎзПФЛ финал ўйинига мезбонлик қилган Бухоро аҳлига миннатдорчилик билдирди News

ЎзПФЛ финал ўйинига мезбонлик қилган Бухоро аҳлига миннатдорчилик билдирди

Шу йилнинг 11 апрель куни Бухоро вилояти ҳокими Ботир Зарипов ҳамда ЎзПФЛ раҳбари Диёр Имомхўжаев учрашиб, Бухоро шаҳри стадиони, у билан боғлиқ масалалар, "Бухоро" футбол клубида юзага келган катта қарздорлик ва бунинг сабаблари, оқибатлари юзасидан суҳбатлашганди.

"Суҳбат давомида Бухоронинг Ўзбекистон Coca Cola Кубоги финал учрашувига мезбонлик қилиши ва унга тайёргарлик масаласида ҳам гап борди. 

Шундан кейин 29 апрель куни 878 кунлик танаффусдан сўнг Бухородаги марказий стадион яна мухлисларни қабул қилди. "UzReport" орқали жонли намойиш қилинган беллашувдан сўнг майдон чимига жамоатчилик томонидан ижобий баҳо берилди. 30 октябрь куни ўтказилган Кубокнинг ҳал қилувчи ўйинида ҳам майдон чими идеал ҳолатда эди.  

11 апрель куни ЎзПФЛ вакиллари Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи раҳбари Акбар Фозилов билан ҳам учрашув ўтказганди. Июль ойига қадар "Бухоро" ўша вақтгача маълум бўлган қарзларни ёпишга эришди. Бир нафардан тожикистонлик ва туркманистонлик футболчи, икки нафар тожикистонлик мутахассис, ўнга яқин маҳаллий футболчи билан ҳисоб-китоб қилиниши натижасида ФИФА клубга қўйилган трансфер тақиқини олиб ташлади.

Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси октябрь ойи давомида тўлиқ Бухоро шаҳридаги стадионни финал учрашувига тайёрлаш устида ишлади. Жамоалар ва ҳакамлар кийим алмаштириш хоналаридаги шароитлар, техник зоналар, захира ўриндиқлари, реклама шитлари, секторлар кўрсаткичлари, матбуот анжумани зали, табло, медиа трибуна, прожектор яхшиланди. Эндиликда Бухородаги стадион Суперлига учрашувларини қабул қилишга тўла тайёр. 

Катта ҳажмдаги ишни бажариш давомида Бухоро вилояти раҳбарияти яқиндан ёрдам берди. Биз ҳамкорликда Кубок финалини юқори савияда ўтказишга эриша олдик. Бунинг учун Бухоро вилояти ҳокими Ботир Зариповга алоҳида миннатдорчилик билдирамиз. Шунингдек, тиғиз графикка қарамай, биз билан ёнма-ён турган Бухоро шаҳар ҳокими Жамол Носиров, вилоят ҳокими ўринбосари Мирали Ҳамроев, стадион раҳбари Алибек Содиқов хизматларини алоҳида таъкидлаш керак. Бухоро вилоят футбол ассоциацияси вице-президенти Фаррух Ҳамроев ва унинг аҳил жамоаси эса бир ой давомида ЎзПФЛ оиласи сифатида меҳнат қилди.

ЎзПФЛ оиласининг Бухороги сафари кўнгилдагидек якун топганидан жуда мамнунмиз. Бунинг учун аҳил ва бағрикенг ҳар бир бухоролик ватандошимизга раҳмат айтамиз", – дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, ҳал қилувчи беллашувда "Насаф" "Навбаҳор"ни ютиб, ОЧЛ йўлланмасиги қўлга киритди.

Rating: +33   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика