Latest news

12:51"Челси" собиқ футболчиси "Гремио"га ўтди  0 12:22Бразилияда ғавғо: "Фламенго" юлдузи пул тикканликда айбланиб дисквалификация қилинди  1 11:54Дональд Трамп Ўзбекистон МТЖга ЖЧда омад ёр бўлишини тилади  4 11:27Кечаги учрашувдан сўнг Жоэль Кожо ўз фикрларини билдириб ўтди  11 10:59ПСЖ бош мураббийи жиддий жароҳат олди  2 10:32Бугун U-23 ва U-17 терма жамоаларимиз ўйнайди  7 10:02"Реал"нинг икки нафар футболчисига Туркиядан таклиф бор  0 09:31Европанинг ТОП клублари қизиққан футболчи фаолиятини Саудия жамоасида давом эттиради  1 09:00"Олтин тўп"га асосий даъвогар футболчи жароҳат олди  3 08:32Яна бир терма жамоа ЖЧ йўлланмасини қўлга киритди  5 08:03Валерий Кичин: "Ҳалол ўйин бўлишини истардим"  43 07:36Ўзбекистон Қирғиз Республикасига ҳеч қандай имконият қолдирмаган учрашувдан ФОТОГАЛEРEЯ  4 02:00Месси фаолияти ҳақида: "Бунинг якуни яқинлашиб келмоқда"  4 01:45ЖЧ-2026 саралаши. Гаттузонинг дебютида Италиядан йирик, Франциядан ишончли ғалаба ва бошқа натижалар  3 01:19ОКМК назорат ўйинида Про-лига жамоасини икки марта мағлуб қила олмади  0

"Навбаҳор"нинг "яширин" юлдузи — Суперлига, Самвел Бабаян, тасодифий натижа ва кейинги режалари ҳақида News

"Навбаҳор"нинг "яширин" юлдузи — Суперлига, Самвел Бабаян, тасодифий натижа ва кейинги режалари ҳақида

Бу йил таркибдаги ижрочилар, сифатли футболчиларни ўзида жамлаш борасида "Навбаҳор" етакчи бўлди.

 Дарҳақиқат, ҳар бир чизиқда яхшигина рақобат юзага келди. Айниқса ярим ҳимояда энг кучлилари жамланди. Жамшид Искандеров, Йован Жокич, Жамшид Болтабоев катта ҳажмдаги ишни бажариб беришди. Жамшид Болтабоев ҳужумларни қайтариш, олдинги чизиққа тўпни етказиб бериш, керакли паллада қанотда ҳам пайдо бўлди. Қайсидир маънода майдондаги "яширин" юлдуз бўлди. Унинг мавсум якунлари ва кейинги режалари борасидаги фикрлари билан қизиқдик. 


- Қизиқ ҳолат шуки, кетма-кет иккинчи йил икки ҳил жамоа билан чемпионат кумуш медалларига эга чиқдингиз. Яна бир боғлиқлик томонони, "Сўғдиёна" ҳам, "Навбаҳор" ҳам ўз тарихида илк бор иккинчи ўринни эгаллади. Бу тенг даражали жамоалар эканлигиданми?

- Мутлақо тўғри. "Сўғдиёна" ва "Навбаҳор" билан бир ҳил натижа қайд этиш тасодиф, деб ўйлайман. Аммо сиз айтганингиздек, жамоаларнинг даражаси бир ҳил эмас. "Сўғдиёна"да бошқача ўйин йўлга қўйилган. "Навбаҳор"ники фарқ қилади. Футболчиларнинг даражасида ҳам тафовут бор. Жорий йилги чемпионат аввалгисига нисбатан қийироқ ўтди. Агарда ўтган йилги "Сўғдиёна"ни бу мавсумга қўйиб кўрсак, балки иккинчи ўринни олмаган бўлар эдик. 

- Мавсум бошида сиз билан суҳбатлашганимизда барча қийинчиликларга тайёр эканлигингизни айтгандингиз...

- Ўзига ишонган ҳар қандай футболчи босим ва рақобатдан қўрқмайди. Қандай жамоага келаётганимни билганман. Кимлар билан рақобат қилишимни аниқ эди. 

- Кумуш медаль жамоага берилган муносиб баҳоми?

- Умумий оладиган бўлсак, янги футболчилардан йиғилган жамоа учун бир йил ичида иккинчи ўринни олиш яхши натижа, дея оламан. Кубокда ҳам, чемпионатда ҳам ғолибликка яқин келдик. Қайсидир учрашувда йўқотилган 2 очко бизга панд берди. Шунисига ҳам шукур. Бу йилги хатоларни такрорламасак, кейинги йил натижамизни яхшилай олишимизга ишонаман. 

- Суперлигадаги интрига жамоалар кучайганиданми ёки тенглашганиданми?

- Менимча, кўп жамоалар кучайгани ҳисобига охирги тургача кураш кечди. Фаворит ёки аутсайдерга ажратадиган пайт эмас. Тўғри қайсидир клубда таркибидаги ижрочилар кучлироқ бўлиши мумкин. Жаҳон чемпионатида ҳам бунинг исботини кўряпмиз. Германия, Испания, Бразилия каби термалар кутилмаган мағлубиятларга учрамоқда. Бу дегани зўр тайёргарлик кўриб исталган жамоага қарши ўйнай оласиз. Суперлигада "Навбаҳор"га ҳаттоки пастки ўриндаги жамоалар яхшигина қаршилик кўрсатди. Бор кучини сарфлади. Бундай ўйинлар чемпионатимиз савиясини ўстириши табиий. 

- Чемпионликни ҳал қилган сўнгги турда футболчилар, мураббийлар Тошкентдаги учрашув натижасидан хабардор бўлиб турдими?

- Шахсан мени хабарим йўқ эди. АГМК билан учрашувнинг иккинчи бўлими ўрталарига келиб мухлислар жим бўлиб қолишди. Сездимки, "Пахтакор" ўз ўйинида ғалаба қозоняпти. Агарда шу куни "шерлар" очко йўқотаётган бўлганида наманганлик мухлислар нафақат стадионни, бутун шаҳарни оёққа турғазишарди. 

-  Натижа кўрсатиш кўпроқ яратилган шароитларга боғлиқми ёки мураббийга? 

- Биринчи ўринда мураббийга, иккинчи ўринда яратилган шароитга. Мураббий ўзига ишониб натижа қайд эта олишини раҳбариятга тушунтирса, ишонтира олса клуб ҳам яхши шароитлар қилиб беради. Самвел Бабаянни натижа келтира оладиган мураббий, деб бемалол айта оламан. Бу инсон билан биринчи маротаба ишлаётганим йўқ. 7-8 ёшимдан бери танийман. 

- 2023 йилни қаерда ўтказиш борасида якуний қарорга келдингизми? Навбатдаги мавсумга режаларингиз қандай?

- Ҳозир оилам даврасида дам олмоқдаман. Ўзгаришлар бўлмаса, катта эҳтимол билан кейинги мавсумни "Навбаҳор"да бошласам керак.

Rating: +12   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика