Latest news

01:18Лионель Скалони: "Ҳозир Мессисиз ҳам Месси бордек ўйнай оламиз"  0 00:50Нико Уильямс "Барселона"га ўтиш учун маошининг камайишига ҳам рози  3 00:28Улуғбек Бакаев: "Дурангга мос ўйин бўлди"  0 00:14"Манчестер Сити" ҳимоячиси "Фенербахче"га ўтиши мумкин  0 23:48Максим Шацких: "Ҳисоб 1:0 вақтида биз иккинчи голни уришимиз керак эди"  6 23:12Асрор Алиқулов: "Иккинчи голни уриб олганимиздан кейин футболчилардаги босим йўқолди"  0 22:54Баҳром Ҳайдаров: "Бугунги мағлубият учун барчадан узр сўрайман"  9 22:50Ўзбекистон U-17 терма жамоаси иккинчи ўйинда ҳам Чилини мағлуб қилди  22 22:05Суперлига. "Машъал" Қўқонда жавобсиз тўртта гол урди  13 21:53Суперлига. "Бухоро" ва "Андижон" Самарқандда муроса кўчасини танлади  19 21:17Мбемо "Тоттенхэм" ва "Манчестер Юнайтед" ўртасида танлов қилди  0 20:5639 ёшли Милнер шартномани узайтирди  2 20:39"Тоттенхэм" "Манчестер Юнайтед" эгасини судга берди  0 19:46Рэшфорд агентларига "Барселона"га қўшилишни истагаётганини айтди  5 19:21Ўзбек телеканаллари Абдуқодир Ҳусанов иштирок этадиган Клублар ўртасидаги ЖЧ намойиш ҳуқуқини қўлга киритди  14

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси, “Бунёдкор” футбол клуби президенти бошчилигида клуб фаолияти муҳокама қилинди News

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси, “Бунёдкор” футбол клуби президенти бошчилигида клуб фаолияти муҳокама қилинди

"Бунёдкор" жамоасига оид муҳим янгилик.

2021 йилнинг март ойидан бошлаб “Бунёдкор” футбол клуби Кузатув кенгаши қарори билан Клуб президенти сифатида иш бошлаган “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев ўтган йилда клуб нималарга эришдию, нималарни йўқотгани, 2022 йилда қилиниши керак бўлган ишлар режалари юзасидан Бош директор Улуғбек Мирзаев, Бош мураббий Шуҳрат Мақсудов, “Фан-клуб” аъзолари етакчиси Шавкат Имомов билан учрашди.

Клуб президенти аввало, асосий мақсад ва вазифа Ўзбекистон Республикасида футболни ривожлантиришга, жумладан болалар-ўсмирлар, профессионал ҳамда оммавий футболни кенг тарғиб қилишга қаратилганини таъкидлаб ўтди.

Бундан ташқари, Клубнинг бош вазифаси асосий жамоанинг миллий чемпионат, Ўзбекистон кубогида муваффақиятли иштирок этиши, қолаверса, ёшлар, аёллар, мини-футбол, шунингдек I ва II лига жамоаларимизнинг ўз биринчиликларидаги муваффақиятли эштирок этишига қаратилган бўлса-да, афсуски ўтган йилда кутилган натижаларга эришилмагани танқид қилинди.


Учрашув давомида, Клуб Бош директори Улуғбек Мирзаев ва Бош мураббийнинг 2021 йил сарҳисоби ҳамда 2022 йилги режалар бўйича ҳисоботи тингланди. Улуғбек Мирзаев Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси ўқув машғулот йиғинларига “Бунёдкор”дан ўн нафардан ортиқ футболчи жалб этилганини билдириб, ёшлар эришаётган ютуқлар бўйича маълумотларни келтириб ўтди.

Жамоанинг якунланган мавсум бошида қабул қилиб олган бош мураббий Шуҳрат Мақсудов, ҳар бир футболчи билан алоҳида мулоқот йўлга қўйилиб, уларнинг жисмоний ва руҳий ҳолати ўрганилгани, 2021 йилги натижалардан ўзи ҳам қониқмагани ва 2022 йилда жамоа фақат совринли ўринлар учун курашишини билдирди.



“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқарув раиси, “Бунёдкор” футбол клуби президенти Бош мураббийга имкон беришини ва 2022 йилги натижаларга қараб унинг фаолияти бўйича хулоса қилишини айтиб, фақат ғалаба учун майдонга тушиш кераклигини, нафақат миллий чемпионат, кубок баҳслари,  балки, эндиликда халқаро майдонда ҳам жамоа ўзининг аввалги ўрнини қайтариши кераклиги борасида  борасида топшириқлар берди.

Жамоани шакллантиришда селекция ишларини олиб бориш, ёш футболчиларга имкон бериш, коррупция ва таниш-билишчиликка мутлақо ўрин бермаслик бўйича вазифалар белгилаб берилди. Шунингдек, “Бунёдкор” ФК академияси тарбияланувчиларига алоҳида эътибор бериш ҳамда улар учун зарур шароитларни яратиш кераклиги таъкидланди.



Ўз навбатида 2022 йилда клуб ва унинг ходимларини, жамоа ва барча футболчиларни молиявий қўллаб-қувватлаш масаласига ҳам алоҳида эътибор берилиб, рағбатлантириш масалалари қайта кўриб чиқилиши, ўзининг фидойилигини намойиш қилган ҳар бир ишчи-ходим ва футболчи, мураббий, жамоа аъзоси рағбатлантирилиши айтилди. 

Мажлис сўнгида Меҳриддин Абдуллаев 2022 йилда жамоага омад тилади.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика