Latest news

01:46Бундеслига. Тен Хагсиз қолган "Байер" мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди  0 01:01Саудия Арабистони. "Насаф"га қарши ўйин олдидан "Ал Аҳли"да дуранг  1 00:33ФИФА 2026 йилдан ўз тақвимида ўзгартиришлар киритади  0 00:15"Милан" учун Аллегри қайси жамоаларни бошқаришни рад қилгани маълум қилинди  1 23:51"Манчестер Сити" Льюис билан шартномани узайтирди  2 23:40Суперлига. "Сўғдиёна" — ОКМК 4:1  0 23:31Антонио Рюдигер 3 ойга сафдан чиқди  4 23:08Футзал. Ўзбекистон термаси Японияга қарши ўйнайди  0 22:51"Бешиктош" Жотани таркибига қўшиб олди  0 22:32Миржалол Қосимов: "Пароканда ўйин намойиш қилдик"  3 22:16Иван Бошкович: "Биринчи бўлимда футболдаги барча жабҳа бўйича рақибдан устун келдик"  9 21:46Люпчо Дориев: "Керакли вақтда голлар урдик"  8 21:27Суперлига. "Навбаҳор" – "Сурхон" ўйинида ҳисоб очилмади  36 21:13Тарихда шу кун. Қосимов "Ливерпуль"ни доғда қолдирганига 30 йил бўлди  5 20:57Мартинелли "Арсенал"даги рақобат ҳақида гапирди  0

Ўзбекистонлик ҳакамлар халқаро ўртоқлик учрашувларини бошқариш учун таклиф олди News

Ўзбекистонлик ҳакамлар халқаро ўртоқлик учрашувларини бошқариш учун таклиф олди

Ўзбекистонлик ФИФА рефериси Валентин Коваленко 10 октябрь куни бўлиб ўтадиган Жанубий Корея ва Парагвай терма жамоалари ўртасидаги ўртоқлик учрашувини бошқариб бориш учун таклиф олди.
Мазкур учрашувда Коваленкога қанотларда ўзбекистонлик ФИФА лайнсменлари Жаҳонгир Саидов ва Маъмур Саидқосимовлар ёрдам беришади. Жанубий Корея - Парагвай учрашуви 10 октябрь куни Сеул шаҳрида бўлиб ўтади.

ФИФА рефериси Владислав Цейтлин бошчилигидаги ўзбекистонлик яна бир ҳакамлар бригадаси эса ҳудди шу куни бўлиб ўтадиган БАА ҳамда Австралия терма жамоалари ўртасидаги халқаро ўртоқлик ўйинини бошқариб боришади. Ушбу учрашув 10 октябрь куни БААнинг Абу-Даби шаҳрида ўтказилиши режалаштирилган. Қайд этиш жоиз, 14 октябрь куни Абу-Дабида Ўзбекистон миллий терма жамоаси БАА терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушади.

Маълумот учун, Равшан Эрматов бошчилигидаги ўзбекистонлик ҳакамлар бригадаси 6-23 октябрь куни Мьянмада бўлиб ўтадиган U-19 ёшлар ўртасидаги Осиё Чемпионати баҳсларида ҳакамлик қилади.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика