Latest news

09:44Алонсо ғалабадан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди  2 09:17Ўзбекистон кубоги. Бугун сўнгги чорак финалчилар аниқланади  0 08:48Ўзбекистон МТЖ аъзоси “Пахтакор“га қайтиши мумкин  7 08:20Клублар ўртасидаги ЖЧ. Чорак финал жуфтликлари билан танишинг  23 07:57Клублар ўртасидаги ЖЧ. Сўнгги чорак финалчи аниқланди  1 07:34Суперлига. Бугун "Динамо" "Нефтчи" учрашуви бўлиб ўтади  5 02:00Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Реал Мадрид" "Ювентус" минимал ҳисобда енгиб, чорак финалга йўл олди  56 00:50"Арсенал" Гёкереш билан деярли келишиб олди  0 00:25Премьер лигага қайтган "Сандерленд" ўз тарихидаги рекорд трансферни амалга оширди  0 23:50Александр Ляказетт Саудия Арабистони юқори дивизиони дебютанти таркибига бориб қўшилди  1 22:45"Вест Ҳем" молиявий фейр-плей сабаб Кудусни "Тоттенхэм"га арзонроққа сотиши мумкин  0 21:55"Фенербахче" Шкринярнинг тўлиқ трансфери устида ишламоқда  0 21:29Карвахаль ўзига рақобатчи бўлган Трентнинг "Реал"га келгани ҳақида гапирди  6 21:09Давиде Анчелотти "Реал"даги энг ёмон ҳолат ҳақида гапирди  0 20:45Клублар ўртасидаги ЖЧда яна бир Беллингем порламоқда. У "Боруссия" учун инглиз топ клублари таклифларини рад этган  3

Ўзбекистонда "Олимпия куни" бўлиб ўтди (+эксклюзив суратлар) News

Ўзбекистонда "Олимпия куни" бўлиб ўтди (+эксклюзив суратлар)

Бугун Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси ташаббуси билан анъанавий тарзда ўтказиб келинадиган “Олимпия куни” спорт байрами бўлиб ўтди.

Ўзига хос фестивал МОҚ биноси ва "Пахтакор" стадиони ҳудудида ўтказилди.



“Олимпия куни” дунёда энг оммавий тарзда нишонланадиган спорт байрамларидан бири ҳисобланиб, ҳар йили Халқаро олимпия қўмитасига аъзо 206 давлатда ўтказилади. Тадбирни ўтказишдан кўзланган асосий мақсад – аҳоли орасида соғлом турмуш тарзини ҳамда олимпизм ғояларини кенг тарғиб этиш, катта-ю, кичик қалбида жисмоний тарбия ва спортга бўлган мехрни янада юксалтиришдан иборатдир.



Дастлаб карнай-сурнай садолари остида барча иштирокчилар жам бўлишди.



Шундан сўнг, МОҚ президенти Мираброр Усмонов сўзга чиқиб, йиғилганларни ушбу кун билан табриклади.




Ундан кейин катта экранларда Халқаро олимпия қўмитаси президенти Томас Бахнинг табриги қўйилди. Давлат мадхиямиз янграгач "Олимпия куни" расман очиқ деб эълон қилинди.



Мусобақаларда 5 ёш ва ундан катта иштирокчилар турли масофаларга югуриш бўйича баҳс олиб боришди.





Қувонарлиси, журналистлар ўртасида 500 метрга югуриш баҳсларида сайтимиз вакили Толибжон Қосимов маррага иккинчи бўлиб етиб келди ва шохсупага кўтарилганлар орасидан ўрин олди.

Бундан ташқари, иштирокчилар спортнинг бокс, таэквондо (WTF), дзюдо, велоспорт, стол тенниси, енгил атлетика ва камондан отиш турлари бўйича ўз имкониятларини синовдан ўтказишди.



Кун давомида эстрадамиз юлдузлари қатнашчиларни ўз қўшиқлари билан мамнун этишди.



Мусобақалар давомида барча ғолиб ва совриндорларга махсус сертификат ва совғалар топширилди.


Хабарнинг давомини ва ушбу қизиқарли тадбирдан олинган эксклюзив суратларни olamsport.com сайтида томоша қилинг!

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика