Ўзбекистон ёзда Уругвай билан ўртоқлик ўйини ўтказади
08 mar 2018 17:30
News
Ўзбекистон ёзда Уругвай билан ўртоқлик ўйини ўтказади
Бундан ташқари, 15 май куни Эрон миллий терма жамоасига қарши учрашув ўтказилади. Мазкур терма жамоалар ЖЧ-2018 иштирокчилари бўлиб, мундиал олдидан улар Ўзбекистон МТЖ билан ўртоқлик ўйини ўтказишга розилик беришган.
Ўзбекистон футбол Ассоциацияси Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун ўртоқлик ўйинларига кучли рақиблар топиш бўйича чора-тадбирларни давом эттирмоқда. Музокаралар натижасида Ўзбекистон МТЖ учун яна бир кучли спарринг рақиб топилди. Шу йилнинг 7 июнь куни ЖЧ-2018 нинг яна бир иштирокчиси Уругвай терма жамоаси Ўзбекистонга қарши майдонга тушади. Учрашув Уругвай пойтахти Монтевидео шаҳрида бўлиб ўтади.
Маълумот учун, Уругвай терма жамоаси ЖЧ-2018да “А” гуруҳида Россия, Саудия Арабистони ва Миср билан гуруҳдан чиқиш учун кураш олиб боради.

Similar news
championat.asia
АПЛ. "Манчестер Сити" камбэк орқали "Энфилд"да "Ливерпул"ни мағлуб этди, Ҳусанов 61-дақиқада тўқнашувдан сўнг алмаштирилди
Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги дастлабки очкосини қўлга киритди
Роналду "Ал-Насср" раҳбариятига ультиматум қўйди: ёзда ўзгариш бўлмаса, у клубни тарк этади
"Реал" Родрининг "Манчестер Сити" билан шартнома узайтиришини барбод қилмоқчи
Comments