Latest news

12:37Игорь Сергеев: "Уругвайни “иккинчи” таркиб деб ажратиш нотўғри”  1 11:59Роналду 2025 йилда Португалия терма жамоаси сафида учта пенальтидан иккитасини ура олмади. Терма жамоа бу ўйинларнинг барчасида ғалаба қозонди  1 11:15Ўзбекистон терма жамоалари йиғини: Қайси клубнинг хиссаси каттароқ?  6 10:45Гёкереш "Арсенал"га ўтиш учун Саудия жамоасининг супер таклифидан воз кечган  1 10:17Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон U-16 термаси Японияга қарши баҳс олиб боради  3 09:52"Ливерпуль" Германия МТЖ аъзоси билан музокараларни бошлади  0 09:25А Сериянинг энг кўп ойлик олувчи футболчиси "Бавария"га текинга ўтиши мумкин  1 08:58"Монако" янги бош мураббийини эълон қилди  0 08:30Ҳайдаров шогирдлари бугун Қозоғистонга қарши майдонга тушади  6 08:02ЖЧ-2026 саралаш. Осиё қитъасида иккинчи тур учрашувлари бўлиб ўтди  12 07:35Мессининг бенефисига айланган баҳсда "Интер" йирик ҳисобда ғалаба қозонди  24 02:07ЖЧ саралаши. Испания, Италия, Португалияда ғалаба ва бошқа натижалар  9 00:25"Бавария" Гнабри бўйича қарор қабул қилди  0 23:16"Барселона" 17 ёшли франциялик иқтидорга қизиқмоқда  1 22:22"Ливерпуль" ПСЖ ҳимоячиси билан шартнома имзоламоқчи  5

Ўзбекистон вакиллари ОФК қўмиталари аъзолигига тасдиқланди News

Ўзбекистон вакиллари ОФК қўмиталари аъзолигига тасдиқланди

Ўзбекистон Футбол Федерациясининг биринчи вице-президенти Сардор Раҳматуллаев футбол бўйича Осиё чемпионатининг ташкилий қўмитаси аъзолигига тасдиқланди.

Қатарлик ал-Муҳаннадий раислик қиладиган ушбу қўмитага ОФК ижроқўми вакиллари, шу жумладан Раҳматуллаев ҳам аъзо сифатида киритилган.

ОФК Ижроия Қўмитасининг Марказий Осиё минтақаси бўйича аъзоси саналадиган Сардор Раҳматуллаев, шунингдек, саудиялик Аҳмад Ийд ал-Ҳарбий бошчилигидаги ОФКнинг ижтимоий масалалар бўйича қўмитаси раисининг ўринбосари этиб тайинланди.

Сардор Раҳматуллаев шу тариқа Осиё Футбол Конфедерациясининг бир йўла учта қўмитаси аъзолигига тасдиқланди.

Ўзбекистон Профессионал Футбол Лигасининг бош директори Фарҳод Магаметов ОФКнинг Тараққиёт қўмитаси аъзоси этиб тайинланди.

Ўзбекистон Футзал Уюшмаси вице-президенти Жаҳонгир Усмонов эса навбатдаги муддатга ОФК Футзал қўмитаси аъзолигига тайинланди.

ЎФФ техник бўлими бошлиғи Алим Арифов эса ОФКнинг Мусобақалар қўмитаси аъзоси этиб тайинланган бўлса, Федерациянинг техник масалалар бўйича директори Шавкат Имомов ОФКнинг техник қўмитаси аъзолигига тасдиқланди.

Бундан ташқари ФИФА ва ОФК инструктори Фарҳод Абдуллаев ҳам ОФКнинг ҳакамлар қўмитаси аъзоси бўлиб тайинланди.

Ўзбекистоннинг ОФКдаги вакиллари тегили қўмиталарга 2015-2019 йилги муддатларга тайинланди.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика