Latest news

03:05“Интер Майами” или бор МЛС кубогини қўлга киритди. Лео финала 2 та ассист жиро этди  15 03:00Лига 1. ПСЖ "Ренн"га жавобсиз 5 та гол урди  0 02:55Ла Лига. "Атлетик" — "Атлетико" ўйини тақдирини битта гол ҳал қилди  0 00:50АПЛ. "Ливерпуль" 90+6 дақиқада "Лидс"дан тўп ўтказиб юборди ва ғалабани қўлдан бой берди  32 00:45Ла Лига. "Бетис" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 8 та гол урилди, Торресдан хет-трик  29 00:14А Серия. "Интер" ўз уйида "Комо"ни тор-мор этди  2 00:08Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" ўз уйида "Фенербахче" билан дуранг ўйнади, Шомуродов ва Файзуллаев илк дақиқалардан майдонда тушди  36 22:42Ўзбекистон МТЖнинг ЖЧ-2026 гуруҳ босқичидаги тақвими маълум  10 22:01АПЛ. "Ман Сити" ва "Тоттенхэм"да ғалаба, "Челси"да эса дуранг  29 21:46Бундеслига. "Бавария"дан 5:0, "Байер" эса меҳмонда мағлубиятга учради  1 21:20Туркия Суперлигаси. "Ризеспор" меҳмонда "Коняспор" билан дуранг ўйнади, Алиқулов 90 дақиқа ҳаракат қилди  3 20:00Ўзбекистон U-21 га Иордания ва Қатарга қарши ўйинлар учун кимлар чақирилди?  4 19:28АПЛ. "Астон Вилла" 90+5 дақиқада урилган гол эвазига "Арсенал"ни мағлуб этди ва жадвалда иккинчи ўринга кўтарилиб олди  37 17:49"Нефтчи" янги мавсум олдидан Ислом Исмоилов иштирокида матбуот анжумани ўтказди  18 17:30Достон Турсуновнинг ягона голи жамоасига ғалаба келтирди   2

Ўзбекистон ва Таиланд футзали ўртасидаги фарқ, пенальтилар сериясида ишлатилган ҳийла, “Ардус”даги фаолияти – Хосе Мария Мендес билан суҳбат News

Ўзбекистон ва Таиланд футзали ўртасидаги фарқ, пенальтилар сериясида ишлатилган ҳийла, “Ардус”даги фаолияти – Хосе Мария Мендес билан суҳбат

Футзал бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоасида фаолият кўрсатган испаниялик мутахассис Хосе Мария Мендес билан ижтимоий тармоқ орқали боғланишга эришдик.

Ҳозирда Таиланд терма жамоасида ишлаётган мураббий суҳбат жараёнида бевосита 2016 йил Тошкентда ўтган Осиё чемпионати хотиралари билан ўртоқлашди.

“Осиё чемпионати жуда асабий руҳда ўтганди. Биз мусобақада ўйиндан ўйинга кучайиб борганмиз. Саудия билан биринчи турни олсак, 5:2 ҳисобида ютган бўлсакда яхши ўйин кўрсатганмиз дея олмайман. Қирғизистон билан ўйинда ҳаракатларимиз бир мунча ўхшади. Умуман олганда турнирда эҳтиёткорликка ва тартибга алоҳида урғу қаратганмиз. Тўғри, айрим баҳсларда чиройли ўйин кўрсата олмагандирмиз, лекин керакли натижани қўлга кирита олдик”,- дея гап бошлади Мендес.

- Жаноб Мендес Таиланд билан ярим финалда пенальтилар серияси бошланишидан олдин дарвозабонларга телефонда нимадир кўрсатдингиз...


- Ўшанда биринчи зарбадан сўнг дарвозабонни алмаштирганмиз. Клим Тюгаев пенальтилар сериясида қаҳрамонлик кўрсатганди. Мен таиландлик футзалчиларни зарбани қандай амалга оширишини билардим, уларнинг услубидан хабарим бор эди. Мен буни дарвозабонларга тушунтирдим ва қайси ўйинчи қандай тепиши мумкинлиги ҳақида кўрсатма бердим.



- Ироқ билан ўйиндан олдин ўйинчиларни босимдан халос қилиш учун қандай иш тутдингиз?


- Бизда кайфият яхши эди. Бундан олдин гуруҳда Ливанни 3:0 ҳисобида ютгандик. Шу боисдан шогирдларимнинг кўзида ғалабага бўлган ишончи юқори эди. Буёғига энг муҳими ўз ўйинимизни кўрсатишимиз ва режа асосида ўйнашимиз талаб этиларди. Ироқ билан ўйин зўр ўтганди, биз Жаҳон чемпионатига чиқиш вазифасини бажардик. Уларни ютганимиздан сўнг босимдан халос бўлдик ва бироз хотиржамликка берилдик. Таиландни ютганимиздан сўнг барча бизни мусобақада ғолиб чиқишимизни айтди. Лекин, Эрон жуда кучли рақиб эди.

- Дарҳақиқат, Эрон билан ўйинларда бизникилар билмадим чўчадими ёки ҳаяжонланадими жуда кўп гол ўтказиб юборади. Лекин, сизнинг бошчилигингизда биз форсларга қарши мардонавор курашдик. Бунинг сири нимада?


- Шу ўйинни кўриб чиқсангиз биз улар билан қўрқмасдан ҳаракат қилганимизни кўришингиз мумкин. Ҳа, улар кучли эди. Лекин, биз ҳам жим қараб турмаганмиз. Шунчаки, омад уларга кулиб боққанди. Назаримда биз Ўзбекистон тарихидаги энг яхши ва кучли терма жамоани шакллантира олдик.



- Ўзбекистондаги фаолиятингиздан қониқиш ҳосил қилганмисиз?


- Албатта, бўлмасамчи. Биринчи галда футзал ривожи йўлида катта ишларни амалга оширган Жаҳонгир Усмоновга миннатдорчилик билдираман. “Ардус” иқтидорлар макони эди. У ердан жуда кўп махоратли ўйинчилар етишиб чиққан. Терма жамоанинг азалий орзусига етишишида ёрдам берганимдан хурсандман. Биз Колумбиядаги Жаҳон чемпионатида назаримда ёмон қатнашмадик. Мезбонлар билан жанговар дуранг ўйнадик. Португалияни ўзингиз яхши биласиз. Биринчи иштирок учун чакки эмас.

- Таиланд ва ўзбек футзалчиларининг фарқи ёки устун томонларини айта оласизми?


- Ўзбек футзалчилари жисмоний жиҳатдан устунлиги билан Таиланддан ажралиб туради. Шунингдек улар мураббийни диққат билан эшитишади. Бу борада таинландликлар бошқача. Сизнинг ўйинчиларингизда тартиб ва интизом ҳам кучли. Ўзбекистонни ҳеч қачон унутмайман. Айримлар билан ҳамон алоқамиз мавжуд.


Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди 


Rating: +22   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика