Latest news

16:51"Бавария" учинчи либосини тақдим этди – унда 1920 йиллардаги логотип тасвирланган  0 16:26Эрон терма жамоаси асосий дарвозабони 4 ойга дисквалификация қилинди  0 16:03"Манчестер Юнайтед" либосларининг орқа томонига уч нафар афсонанинг исмини ёздириш тақиқланди  0 15:47"Барселона" ва "Реал" афсоналари Месси ўйнайдиган стадионда учрашади  0 15:20Аргентиналик юлдуз МЮни "Челси"га алмаштирмоқчи  0 14:53Илёс Зейтуллаев: "Орзу қилиш зарар қилмайди, охиригача курашамиз!"  0 14:25"Пахтакор" собиқ устози Саудия Арабистони клубида иш бошлади  3 14:01Моуриньо "Вильярреал"га йўл олди  4 13:38"Манчестер Юнайтед" янги ярим ҳимоячи топди  0 12:37"Ливерпуль" Родриго билан шартнома борасида музокара ўтказди  6 12:14Санчо "Боруссия"га қайтиш учун маошини икки баробарга қисқартиришга тайёр  1 12:03Роҳатижон  8 11:48Париж клуби "Барселона" футболчисига кўз тикди  1 11:20Breaking! Сон "Тоттенхэм"ни тарк этишини эълон қилди: "Ҳаётимдаги энг қийин қарорлардан бири". Ҳужумчи АҚШга йўл олиши мумкин  2 10:42Милнер янги мавсумда Жотанинг хотираси учун янги рақамда ҳаракат қилади  1

Ўзбекистон U-16 термаси мураббийлар штаби «Muangtong» стадионини кўздан кечиришди News

Ўзбекистон U-16 термаси мураббийлар штаби «Muangtong» стадионини кўздан кечиришди

Ўзбекистон U-16 ўсмирлар терма жамоаси бош мураббийи Александр Мочинов бошчилигидаги мураббийлар штаби, ОЧ «С» гуруҳи ўйинлари бўлиб ўтадиган «Muangtong» стадионини кўздан кечиришди.
Банкокдан 50 км узоқликда бўлган мазкур стадион Осиё Чемпионати ўйинларини қабул қиладиган икки стадиондан бири ҳисобланади. Таиланд Прпемьер-Лигаси вакили «Muangtong United» клубининг уй стадиони ҳисобланган мазкур ўйингоҳ 15 минг кишига мўлжалланган.

Мазкур стадионда U-16 ўсмирлар ўртасидаги Осиё Чемпионати «A» ва «С» гуруҳларидаги барча ўйинлар ўтказилади.

Таъкидлаш жоиз, Ўзбекистон U-16 ўсмирлар терма жамоаси гуруҳ босқичи учрашувларининг барчасини мазкур стадионда ўтказади. Александр Мочинов бош мураббийлигидаги Ўзбекистон U-16 ўсмирлар терма жамоаси гуруҳ босқичида Непал, КХДР ва Кувайт ўсмирлар терма жамоаларига қарши ўйнайди. Ўзбекистон U-16 ўсмирлари гуруҳ босқичидаги илк ўйинини 7 сентябрь куни Непал ўсмирлар терма жамоасига қарши ўтказади.

Маълумот ўрнида, U-16 ўсмирлар ўртасидаги ОЧ баҳсларига 6 сентябрь куни старт берилади. Мусобақани 6 сентябрь куни Жанубий Корея ва Уммон ўсмирлар терма жамоалари ўзаоо ўйин билан бошлаб беришади. Осиё Чемпионати гуруҳ ўйинлари тақвими ҳақида аввалроқ хабар берган эдик. 
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика