Ўзбекистон – Туркия учрашуви учун аккредитация жараёни бошланди
23 jul 2013 11:21
News

Ўзбекистон – Туркия учрашуви учун аккредитация жараёни бошланди
ЎФФ матбуот хизмати 14 август куни бўлиб ўтадиган Ўзбекистон ҳамда Туркия миллий терма жамоалари ўртасидаги ўртоқлик учрашуви учун аккредитация жараёни бошланганини эълон қилади.
Ўзбекистон – Туркия ўйини учун аккредитациядан ўтиш истагида бўлган ОАВ ҳодимлари 23 июль кунидан бошлаб аккредитация заявкасини ЎФФ матбуот хизмати электрон почтасига (media@the-uff.com) жўнатишлари керак. Аккредитация заявкаси намунаси билан «Ҳужжатлар» бўлимидаги «Аккредитациядан ўтказиш тартиби» файлини кўчириб олиш орқали танишиш мумкин. Ўзбекистон –Туркия ўйини учун аккредитациядан ўтиш жараёни 5 август кунигача давом этади.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ҳамда Туркия миллий терма жамоалари ўртасидаги ўртоқлик учрашуви 14 август куни Тошкентдаги «Пахтакор» стадионида бўлиб ўтади. Учрашувнинг бошланиш вақти 19:00га белгиланган.

Link :
Source : the-uff.com
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!

Comments