Latest news

00:49Февзи Давлетов: "Пахтакор" биз кутгандай ўйнади, барча режаларимиз иш берди"  1 23:41РПЛ. "Рубин" меҳмонда "Краснодар"га мағлуб бўлди, Ашурматов захирада қолдирилди  1 23:31Элит ОЧЛ. "Ал Аҳли" финалда "Кавасаки Фронтале"ни мағлуб этиб, чемпионликка эришди!  19 23:09Туркия Суперлигаси. "Галатасарой" "Сивасспор"га қарши ўйинни биринчи бўлимдаёқ ҳал қилди, Турғунбоев захирада қолдирилди  1 23:05Педру Морейра: "Ўзбекистон чемпионати осон эмас. Йигитларим бугунга ўйинда охиригача ҳаракат қилиб, характер кўрсатишди"  18 22:52Миржалол Қосимов: "Яратганга шукр, бизни ҳаракатимизга яраша мукофотлади"  10 22:50"Реал Вальядолид" — "Барселона". Ансу Фати асосий таркибда  109 22:46А Серия. "Наполи" меҳмонда ғалабага эришди, "Интер" "Верона" билан куч синашади  1 22:41Александр Хомяков: "Ҳафсалам пир бўлди"  47 22:38ОПЛ. "Сабаҳ" меҳмонда "Араз" билан дуранг ўйнади, Раҳмоналиев биринчи бўлимнинг ўзида захирада майдонга тушди ва сариқ карточка олди  0 22:34Лига 1. ПСЖ меҳмонда "Страсбур"га мағлуб бўлди  5 22:23Асрор Алиқулов: "Бухоро" ўз услубини ўзгартиргани йўқ. Биз эса қийин ғалабага эришдик"  7 22:15"Сурхон" ўз уйида 22 йиллик танаффусдан сўнг "Пахтакор"ни мағлуб этди  95 21:59"Барселона" ярим ҳимоячисини йўқотди  0 21:39Олмалиқда ҳақиқий драма! Хуршид Ғиёсовнинг бенифисига айланган учрашувда ОКМК "Андижон" билан 1:3 ни 4:3 га айлантирди!  187

Ўзбекистон терма жамоаси Хитойга жўнаб кетди News

Ўзбекистон терма жамоаси Хитойга жўнаб кетди

Миржалол Қосимов бошчилигидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси 4 июнь куни тонгда Хитой пойтахти Пекин шаҳрига учиб кетди.
Миллий терма жамоа делегация аъзолари айни дамда Пекинга етиб борди ва тушдан кейин машғулотларга киришади. Хабарингиз бор, Қосимов шогирдлари 6 июнь куни Хитойнинг Хаххот шаҳрида Хитой миллий терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушади. 8 июнь куни эса, Ўзбекистон миллий терма жамоаси Пекиндан Жанубий Корея пойхтахти Сеул шаҳрига учиб кетади. Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон 11 июнь куни Сеулда ЖЧ-2014 саралаши 9-тури доирасида Жанубий Корея терма жамоасига қарши ўйнайди.

Таъкидлаш жоиз, Қосимов Хитой ва Жанубий Корея терма жамоаларига қарши ўйинлар олдидан терма жамоага жами 23 нафар футболчини жалб этган. Жанубий Кореяга қарши учрашув якунига етгач, миллий терма жамоа делегацияси 12 июнь куни Тошкентга қайтади.

Маълумот ўрнида, айни дамда саралашнинг «А» гуруҳида 11 очко билан пешқадамлик қилаётган Ўзбекистон миллий терма жамоаси 18 июнь куни Тошкентда саралашнинг сўнгги турида Қатар терма жамоасини қабул қилади.

Эслатиб ўтамиз, 4 июнь куни «А» гуруҳида 8-тур учрашувлари ўтказилади ва унда Жанубий Корея терма жамоаси Ливанга қарши сафар учрашувини ўтказса, Қатар ўз майдонида Эрон терма жамоасини қабул қилади. Ўзбекистон миллий терма жамоаси мазкур турда дам олади.

4 июнь. ЖЧ-2014 саралаш. 8-тур.

«А» гуруҳи
Қатар - Эрон
Ливан - Жанубий Корея
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика