Latest news

20:52Пеп Гвардиола: "Бизда ҳозир шундай даврки..."  0 20:19Аканжи: "Адолатсиз натижа"  4 19:56Моуриньюнинг "Фенербахче"си Абдуқодир Ҳусанов бўйича таклиф билан чиқмоқчи  19 19:32"ФарДУ" клубида мавсум якунларига бағишланган тақдирлаш маросими ўтказилди  1 19:24Муваффақиятсизлик давом этади: "Манчестер Сити" бу сафар ўз уйида "Эвертон" билан дуранг ўйнади, Холанд пенальтидан гол ура олмади  30 19:10АПЛ. Тез орада бошланадиган "Челси", "Тоттенхэм" ва бошқа жамоалар иштирокидаги ўйинлар учун таркиблар маълум  4 18:48"Шўртан": Суперлигага тайёргарлик давом этмоқда  1 18:41Қатор топ клублар ПСЖ футболчиси учун курашади  1 18:12"Чадормалу Ардакан" — "Истиқлол". Машарипов асосий таркибда  0 18:07Умид Эргашев "Насаф" билан хайрлашди. У "Навбаҳор"га ўтмоқда  8 17:55Фликка таянч ярим ҳимоячиси керак. Номзодлар: Канте ва Горецка  1 17:32"Реал"га ван Дейк керак эмас  4 17:14АПЛ. "Манчестер Сити" - "Эвертон": Асосий таркиблар маълум  14 16:49Эшитдик-да! "Андижон" икки нафар легионер билан шартнома имзолайди   17 16:33"Нефтчи" Билолхон Тошмирзаев билан шартномани узайтирди  1

Ўзбекистон терма жамоасининг асосий муаммоси нимада? Николай Егоричевдан Коста-Рика билан ўйин таҳлили News

Ўзбекистон терма жамоасининг асосий муаммоси нимада? Николай Егоричевдан Коста-Рика билан ўйин таҳлили

Ўзбекистон миллий терма жамоаси Жанубий Кореядаги йиғинини якунлади.

Камерун устидан қозонилган ғалабадан сўнг мухлисларимиз Коста-Рика билан ўйинда муваффақиятга умид қилишлари табиий эди. Аввалига ҳаммаси яхши кечди, аммо қўшиб берилган вақтда Сречко Катанец жамоаси ўз дарвозасидан иккита гол ўтказиб юборди ва 1:2 ҳисобида мағлуб бўлди.

Championat.asia мухбири Николай Егоричев ўйин бўйича ўз таҳлилини тайёрлади. Олдинга ўтиб айтиш мумкинки, аслида баҳс унчалик ёмон ўтмади.

Деярли бутун ўйин давомида Ўзбекистон терма жамоаси яхши прессингни амалга оширди. Бу, биринчи навбатда, биринчи бўлимга тегишли. Чунки дастлабки бўлимда футболчиларимиз ҳали кучга эга эди. Масалан, Элдор Шомуродовнинг биринчи голи ва ундан бир-икки дақиқа ўтиб унинг бирга-бир чиқиб кетиши. Эътибор қилинг, Элдор тўп киритган эпизодда катта эҳтимол билан майдон марказида қоидабузарлик бўлди.




Ҳозирги Ўзбекистон терма жамоасининг асосий муаммоси унинг тўпга эгалик қила олмаслиги ва майдонда “биринчи рақам”да бўлмаслигидир. Агар рақиб масалан Шри-Ланкадан кучлироқ бўлса, жамоа дарҳол тўпни бериб, қарши ҳужумда ўйнайди. Шу билан бирга, Ўзбекистон терма жамоаси ҳақиқатан ҳам “иккинчи рақам”да ўйнашда моҳир: ҳимоядан ҳужумга тез ўтиш, бу кўп жиҳатдан ҳужум чизиғи футболчиларининг индивидуал ҳаракатларига боғлиқ бўлган “вертикал футбол”.

Лекин шуни тушуниш керакки, бундай футбол жуда кўп энергия талаб қилади. Тўп ўйинчилардан тезроқ юради. Яъни, вертикал футболда кўп югуришга тўғри келади, жуда кўп "портловчи" тезлашувлар беришингиз керак. Қизиқ, Сречко Катанецнинг "Б режаси" борми ёки у ҳар доим "иккинчи рақам"да ўйнашга тайёрми? Ўзбекистон терма жамоасида позицион ҳужумлар деярли йўқ эди. Кўпинча ўйинчилар шошилиб, олдинда тезкор вариантни топишга ҳаракат қилишди, ваҳоланки, улар тўпни ўзларида ушлаб туришлари мумкин эди.

Бир хиллик ва ҳаттоки баъзи тахминларга қарамай, Катанецнинг режаси натижа берди. Аммо иккинчи бўлим охирида Ўзбекистон миллий терма жамоасининг асосий муаммоси ошкор бўлди. Дейлик, терма жамоа ҳимоячилари кўпинча тўп учун курашда рақибга мағлуб бўлди. 3-дақиқадаёқ коста-рикаликлар жарима зарбасидан гол уришлари мумкин эди – Орландо Гало боши билан зарба берди, аммо Ўткир Юсупов жамоани қутқариб қолди. Футболчиларимизга ихчамлик этишмасди. Коста-Рика чизиқлар орасидаги бўш зоналарни топди - бу биринчи навбатда учта марказий ҳимоячидан иборат схема туфайли. Бундай тартибга солишда қанот ўйинчилари кўпроқ эркинликка эга бўлишади, лекин баъзида майдон марказида бўшлиқлар пайдо бўлади.

Биринчи бўлим ва иккинчи бўлим бошида Ўзбекистон терма жамоаси ўйинда ранг-барангликни оширди. Футболчилар чарчаган заҳоти ўйин ёмонлашди. Бундан ташқари, захирадан тушганлар ўйинга тезлик қўшмади. Барча кучли футболчилар майдонда экан, ҳаммаси яхши эди. Ўзгаришлардан кейин ҳаммаси “бузилиб” кетгандек.




Катанецнинг тактикаси ўзини оқлади. Лекин марказий зонадаги иккита ўйинчига катта ҳажмдаги иш тушмоқда. Бу муаммони ечиш керак. Қолаверса ўртада креативни футболчи етишмагани учун Шомуродов орқароққа тушиб тўпни олиб хужумни бошламаслиги керак, чунки уни ишининг асосиф вазифаси хужумни якунлаш.

Айтганча , хужумни самарали якунлаш. Бу Ўзбекистоннинг ҳозирги терма жамоаси учун ҳам катта муаммо. Фақат Шомуродовда камида учта гол уриш имконияти бўлган бўлса-да, у фақат бир маротаба бундан фойдаланди. Агар у ҳеч бўлмаганда яна битта эпизодни голга айлантирганида, Ўзбекистон терма жамоаси албатта ғалаба қозонарди. Балки Элдорда "Рома"да кам ўйнагани учун ўйин оҳанги ва ўзига ишонч етишмаётгандир?

Яна бир ижобий жиҳатни айтиш керакки, марказий ярим ҳимоячиларнинг майдоннинг қуйи қисмидан қўшилиши. Жумладан, 70-дақиқада Отабек Шукуров кучли зарба йўллади, аммо тўп ҳимоячига тегди. Бу Шомуродовнинг катта хизмати бўлиб, рақиб ҳимоячиларининг эътиборини тортади.




Ўтказиб юборилган голларга келадиган бўлсак, Ўзбекистон терма жамоаси ҳимоячиларига шунчаки концентрация етишмади. 92-дақиқада Алиқулов негадир жарима майдони ичида икки рақиб билан ёлғиз қолиб кетди. Қолган ҳимоячилар қаерда эди? Икки дақиқадан кейин эса Алиқулов стандарт вазиятда ўз футболчини йўқотиб қўйди ва хатога йўл қўйди. Ўзбекистон терма жамоаси рақибдан кўпроқ вазият яратди ва якунда Коста-Рикага мағлуб бўлди. Бизнинг жамоага вазиятлардан фойдалана олмаслик ва қўшиб берилган дақиқаларда ўз жарима майдонимиз яқинидаги парокандалик панд берди.

Коста-Рика терма жамоасида юлдузлар йўқдир, аммо курашчан ва яхши ташкил этилган жамоа. Аммо бу жуда ҳам кучли жамоа эмас. Бундай жамоаларга қарши ўйинлар нималар устида ишлаш кераклигини кўрсатиб беради. Катанецга саволлар бор, аммо қилаётган ишлари натижаси ҳам кўринмоқда.





Николай Егоричев

Rating: +15   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика