Latest news

01:16Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Бавария"дан 10та гол қабул қилган "Окленд Сити" "Бенфика" билан ўйинда ҳам кўп гол ўтказиб юборди  1 01:05Клублар ўртасидаги ЖЧ. Жексон туғилган кунида 4 дақиқадаёқ қизил карточка олган ўйинда "Челси" мағлубиятга учради  10 00:58Асрор Алиқулов: "Айрим футболчиларимиз Суперлига даражасига тайёр эмас"  0 00:38Виртц бу рейтингда учинчи бўлди  0 00:08Рўзиқул Бердиев: "Ёзда камида 2-3 футболчини олиб келамиз"  1 23:49Виталий Левченко: "Бухоро" ўзига муносиб бўлмаган жойда"  11 23:28Расман: "Ливерпуль" Виртцни 136 млн эвазига сотиб олди  9 23:12"Бухоро" ёрдамчи мураббийи: "Ҳакам нега футболчиларимизни сўкади? Ҳакамнинг "Нефтчи"га ёрдам бериши шарт эмасди"  13 22:47ПСЖ "Борнмут"га 55 млн таклиф қилди ва рад жавобини олди  0 22:25Саудия Арабистони клублари Фермин Лопесга қизиқиш билдирмоқда. "Бавария" ҳам футболчини ўз сафида кўрмоқчи  3 22:00Суперлига. "Нефтчи" "Бухоро" устидан қийин ғалабага эришди  35 22:00Суперлига. Ғузорда кечган воҳа дербисида "Насаф" "Машъал"дан устун келди  49 21:25"Ливерпуль" ва "Кристал Пэлас" ўртасидаги Суперкубок ўйини қачон ўтказилиши аниқ  4 21:06Онанага харидор чиқди. МЮ дарвозабонга ўринбосар топиб қўйган  1 20:45"Вулверхэмптон" 25 миллион евролик трансферни амалга оширди  0

Ўзбекистон - "Олмалиқ" 2:1. Матнли трансляция News

Ўзбекистон - "Олмалиқ" 2:1. Матнли трансляция

Осиё ўйинларида иштирок этадиган Ўзбекистон терма жамоаси "Олмалиқ" клубига қарши ўртоқлик учрашувини ўтказмоқда.

                              МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ
                                         ЯНГИЛАШ



Ўйин тугади!

89. "Олмалиқ" ҳисобни тенглаштириши мумкин эди. Лекин омад ҳозир "кончилар"дан юз угирди.

85. Хавфли вазиятлар юзага келмаяпти.

81. Ўйин кўпроқ майдон марказида кечмоқда.

76. "Олмалиқ" Ўзбекистон ҳимоясини ёриб ўтишда қийинчиликкағдуч келмоқда.

70. Захирадан майдонга тушган футболчилар "кончилар" ўйинига анча мазмун олиб киришди. 

65. Ўйин анча жонланди.

60. "Олмалиқ" сафида Тимур Ҳакимов майдонга туширилди. 

59. "Олмалиқ" ҳужумкорликни оширди. 

54. Майдонга кескин кураш кечмоқда. Павел Смоляченко рақиб футболчиси билан тўқнашиб кетди.

51. ГОЛ! Дилшод Жўраев! Терма жамоанинг ҳужумини Жўраев самарали якунлади 2:1.

47. ГОЛ! ЗАФАР ПОЛВОНОВ!

46. Иккинчи бўлим бошланди!

ТАНАФФУС!

44. Зафар Полвонов ҳисобни тенглаштирии мумкин эди. Яқин масофадан тепган зарбаси тўғри Худоёровнинг қўлига бориб тушди.

41. "Олмалиқ" ҳужумчиси Зафар Полвоновнинг боши билан берган зарбаси дарвоза тусини устидан ўтиб кетди.

36. ГОЛ! ПАВЕЛ СМОЛЯЧЕНКО! Смоляченко Никита Шквирин устидан тўпни ошириб дарвозага жойлаб қўйди, 1:0!

35. Ўзбекистон кетма-кет ҳужумлар ташкил қилди. Фарруҳ Сайфиев қулай вазиятга чиқиб бораётган бир пайтда захирадан майдонга тушган Никита Шквирин жонбозлик кўрсатди.

30. Сардор Мирзаевнинг жаримадан йўллаган зарбаси дарвозага аниқ бормади.

26. Ўзбекистон асосан қанотлар орқали ҳужумлар уюштирмоқда. Сардор Мирзаев ва Фарруҳ Сайфиев анча фаол ҳаракатланишмоқда.

22. "Олмалиқ" футболчилари ҳам тезкор ҳужум орқали жавоб қайтаришди. Лекин сўнгги зарбага аниқлик етишмади.

20. Терма жамоа футболчилари ўнг қанотдан чиройли комбинацион ҳужум ташкиллаштиришди. Сардор Мирзаев қанотдан жарима майдончаси ичига кириб келди ва тўпни қулай вазиятда турган Фарруҳ Сайфиев томон узатди. Аммо Сайфиев ажойиб имкониятни йўққа чиқарди. Унинг тепган кучли зарбаси дарвоза тусини устидан ўтиб кетди. Хавфли вазият!

16. Фарруҳ Сайфиев чап қанотдан ҳужум ташкил этди. Аммо жарима майдончаси ичига етказиб берилган тўпни Нурматов дарвозага аниқ йўллай олмади.

13. Сардор  Мирзаев катта тезликда олдинга бораётган бир пайтда Обид Жўрабоев уни қўполлик эвазига тўхтатиб қолди. Белгиланган жарима тўпидан эса самара чиқмади.

11. Навбатдаги зарба муаллифи Дилшод Жўраев. Умиджон Хонимқулов ўз ўрнида.

10. Фарруҳ Сайфиев дарвоза томон зарба йўллади. Лекин ноаниқ.

8. Ҳозирча хавфли вазиятлар кузатилмаяпти.

5. Тўп назорати Ўзбекистон жамоасида. "Олмалиқ" "прессинг" қўлламоқда.

1. ЎЙИН БОШЛАНДИ

- Учрашув соат 19:00да бошланади.


Ўзбекистон - "Олмалиқ" 2:1 LIVE

Голлар: Павел Смоляченко (36), Зафар Полвонов (47),  Дилшод Жўраев (51)


Ўзбекистон:
Муҳиддин Худоёров, Сардор Рахмонов, Акбар Исматуллаев, Шерзод Файзиев, Диёр Туропов, Сардор Собирхўжаев, Дилшод Жўраев, Сардор Мирзаев, Фарруҳ Сайфиев, Павел Смоляченко, Шаҳзод Нурматов.

Захирдан майдонга тушганлар: Абдукарим Муҳамедов, Даврон Ҳошимов, Улуғбек Дадабоев.

"Олмалиқ": Умиджон Хонимқулов, Обид Жўраев, Евгений Гоголь, Дарко Станоевич, Абдуқаҳҳор Хожиакбаров, Жаҳонгир Жиямуродов, Шакир Зуаги, Дилявер Абибуллаев, Зохир Пиримов, Санжар Шоаҳмедов, Зафар Полвонов.

Захирадан майдонга тушганлар: Никита Шквирин

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика