UZ

Сўнгги янгиликлар

14:15"Қўқон-1912" "Нефтчи" аъзосини ижарага олади  0 13:53"Реал" Португалия терма жамоаси футболчисига қизиқмоқда  0 13:26"Лестер" эгаси отаси хотираси учун клубни сотиш ниятида эмас  0 12:59Трубин ЕЧЛ тарихида фақат 4 нафар дарвозабонга насиб этган ютуқни қайд этди  6 12:38Бугунги ўйинлар: ЕЛда охирги тур ва бошқалар  0 12:17Абдуқодир Ҳусанов "Галатасарой" билан ўйин учун неча баҳо олди?  6 11:54Росеньор Коул Палмер ҳақида гапирди  0 11:28"Манчестер Юнайтед" иқтидорли хавбекка кўз тикди  4 10:56Умарали Раҳмоналиев: "Сабаҳ"да бошқа жамоаларнинг қандай ўйнаётганига эътибор беришмайди"  0 10:35Интервью. Мурод Бобожонов: “Ўзбек футболчилари учун Ироқда эшиклар очилди"  1 10:15Манба: Ўзбекистон Суперкубогига "Бобур Арена" мезбонлик қилади  4 09:55Хайрулла Каримов: "Суперлигани уйда бошлаш бироз енгиллик бериши мумкин"  2 09:35Арбелоа: "Натижа учун жавобгарликни ўз зиммамга оламан"  25 09:16"Арсенал" Чемпионлар лигасида тарихий рекорд ўрнатди  5 08:55Моуринью Трубиннинг голи ҳақида: "Ғалаба учун хавфли қарор қабул қилдик"  9

Ўзбекистон - "Олмалиқ" 2:1. Матнли трансляция Янгиликлар

Ўзбекистон - "Олмалиқ" 2:1. Матнли трансляция

Осиё ўйинларида иштирок этадиган Ўзбекистон терма жамоаси "Олмалиқ" клубига қарши ўртоқлик учрашувини ўтказмоқда.

                              МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ
                                         ЯНГИЛАШ



Ўйин тугади!

89. "Олмалиқ" ҳисобни тенглаштириши мумкин эди. Лекин омад ҳозир "кончилар"дан юз угирди.

85. Хавфли вазиятлар юзага келмаяпти.

81. Ўйин кўпроқ майдон марказида кечмоқда.

76. "Олмалиқ" Ўзбекистон ҳимоясини ёриб ўтишда қийинчиликкағдуч келмоқда.

70. Захирадан майдонга тушган футболчилар "кончилар" ўйинига анча мазмун олиб киришди. 

65. Ўйин анча жонланди.

60. "Олмалиқ" сафида Тимур Ҳакимов майдонга туширилди. 

59. "Олмалиқ" ҳужумкорликни оширди. 

54. Майдонга кескин кураш кечмоқда. Павел Смоляченко рақиб футболчиси билан тўқнашиб кетди.

51. ГОЛ! Дилшод Жўраев! Терма жамоанинг ҳужумини Жўраев самарали якунлади 2:1.

47. ГОЛ! ЗАФАР ПОЛВОНОВ!

46. Иккинчи бўлим бошланди!

ТАНАФФУС!

44. Зафар Полвонов ҳисобни тенглаштирии мумкин эди. Яқин масофадан тепган зарбаси тўғри Худоёровнинг қўлига бориб тушди.

41. "Олмалиқ" ҳужумчиси Зафар Полвоновнинг боши билан берган зарбаси дарвоза тусини устидан ўтиб кетди.

36. ГОЛ! ПАВЕЛ СМОЛЯЧЕНКО! Смоляченко Никита Шквирин устидан тўпни ошириб дарвозага жойлаб қўйди, 1:0!

35. Ўзбекистон кетма-кет ҳужумлар ташкил қилди. Фарруҳ Сайфиев қулай вазиятга чиқиб бораётган бир пайтда захирадан майдонга тушган Никита Шквирин жонбозлик кўрсатди.

30. Сардор Мирзаевнинг жаримадан йўллаган зарбаси дарвозага аниқ бормади.

26. Ўзбекистон асосан қанотлар орқали ҳужумлар уюштирмоқда. Сардор Мирзаев ва Фарруҳ Сайфиев анча фаол ҳаракатланишмоқда.

22. "Олмалиқ" футболчилари ҳам тезкор ҳужум орқали жавоб қайтаришди. Лекин сўнгги зарбага аниқлик етишмади.

20. Терма жамоа футболчилари ўнг қанотдан чиройли комбинацион ҳужум ташкиллаштиришди. Сардор Мирзаев қанотдан жарима майдончаси ичига кириб келди ва тўпни қулай вазиятда турган Фарруҳ Сайфиев томон узатди. Аммо Сайфиев ажойиб имкониятни йўққа чиқарди. Унинг тепган кучли зарбаси дарвоза тусини устидан ўтиб кетди. Хавфли вазият!

16. Фарруҳ Сайфиев чап қанотдан ҳужум ташкил этди. Аммо жарима майдончаси ичига етказиб берилган тўпни Нурматов дарвозага аниқ йўллай олмади.

13. Сардор  Мирзаев катта тезликда олдинга бораётган бир пайтда Обид Жўрабоев уни қўполлик эвазига тўхтатиб қолди. Белгиланган жарима тўпидан эса самара чиқмади.

11. Навбатдаги зарба муаллифи Дилшод Жўраев. Умиджон Хонимқулов ўз ўрнида.

10. Фарруҳ Сайфиев дарвоза томон зарба йўллади. Лекин ноаниқ.

8. Ҳозирча хавфли вазиятлар кузатилмаяпти.

5. Тўп назорати Ўзбекистон жамоасида. "Олмалиқ" "прессинг" қўлламоқда.

1. ЎЙИН БОШЛАНДИ

- Учрашув соат 19:00да бошланади.


Ўзбекистон - "Олмалиқ" 2:1 LIVE

Голлар: Павел Смоляченко (36), Зафар Полвонов (47),  Дилшод Жўраев (51)


Ўзбекистон:
Муҳиддин Худоёров, Сардор Рахмонов, Акбар Исматуллаев, Шерзод Файзиев, Диёр Туропов, Сардор Собирхўжаев, Дилшод Жўраев, Сардор Мирзаев, Фарруҳ Сайфиев, Павел Смоляченко, Шаҳзод Нурматов.

Захирдан майдонга тушганлар: Абдукарим Муҳамедов, Даврон Ҳошимов, Улуғбек Дадабоев.

"Олмалиқ": Умиджон Хонимқулов, Обид Жўраев, Евгений Гоголь, Дарко Станоевич, Абдуқаҳҳор Хожиакбаров, Жаҳонгир Жиямуродов, Шакир Зуаги, Дилявер Абибуллаев, Зохир Пиримов, Санжар Шоаҳмедов, Зафар Полвонов.

Захирадан майдонга тушганлар: Никита Шквирин

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика