Latest news

20:56ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  0 20:35Расман: "Динамо" Жалолиддин Жумабоев билан шартномани узайтирди  0 20:15Эвра: "Аморим "Манчестер Юнайтед" учун жонини беришга тайёр"  3 19:53"Интер" ҳимоячиси йил охиригача сафдан чиқди  0 19:38Расман: "Динамо" Санжар Қодирқулов билан шартномани узайтирди  1 19:19Расман: Олександр Кучеренко - "Локомотив" футболчиси  1 18:57Манба: "Милан" Алиссон билан шартнома тузмоқчи  2 18:29"Челси" ва "Реал" "Ноттингем Форест" футболчисига қизиқмоқда  1 17:59Мадуэке: "Арсенал" Чемпионлар Лигасини ютиши мумкин"  5 17:32Ҳоланд: "Мана шундай ўйинлар учун футбол ўйнаймиз"  5 17:03Расман: "Пахтакор" ва "Динамо" собиқ устози "Қўқон-1912" бош мураббийига айланди  9 16:36Родриго: "Реал" ҳали ишлаши керак бўлган жиҳатлар бор"  3 16:07Асенсио: "Биз Хаби Алонсони 100 фоиз қўллаб-қувватлаймиз"  2 15:38Салоҳ Слотдан узр сўрамади  6 15:10"Бавария" асосий ўйинчиси билан битимни узайтирмоқчи  0

Ўзбекистон МТЖ ноябрда Африка қитъаси вакили билан баҳс юритиши мумкин News

Ўзбекистон МТЖ ноябрда Африка қитъаси вакили билан баҳс юритиши мумкин

Айни пайтда томонлар ўртасидаги музокаралар давом этмоқда.

Ўзбекистон терма жамоаси ноябрь ойида Жанубий Африка Республикасига қарши ўртоқлик ўйинида қатнашиши эҳтимоли мавжуд. 

ЖАР термаси бош мураббийи Хуго Брос сешанба кунги Ботсвана билан ўйиндан (1:0) кейин буни тасдиқлади.

"Биз 14 ноябрдан 20 ноябргача бирга бўламиз ва иккита ўртоқлик ўйинида майдонга тушамиз.

Айни пайтда музокаралар давом этмоқда. Умид қиламанки, биз Буркина-Фасо ва Ўзбекистонга қарши ўйнашга муваффақ бўламиз", – деди бельгиялик мутахассис.

Брос Буркина-Фасо ва Ўзбекистон идеал рақиблар бўлади, деб ҳисобламоқда. 

"Эҳтимол, биз Буркина-Фасо билан уйда ва Ўзбекистон билан эса Дубайда баҳс олиб борамиз".

Эслатиб ўтамиз, Сречко Катанец қўл остидаги миллий жамоамиз 20-27 сентябрь кунлари Жанубий Кореяда ташкил этган ўқув-машғулот йиғинида Камерун (2:0) ва Коста-Рика (1:2) билан баҳсда иштирок этди.

Олдинроқ Ўзбекистон ноябрда УЕФА вакили билан ўйнаши ҳақида хабар берган эдик.

Rating: +22   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика