Latest news

00:21Райан Гравенберх АПЛнинг энг яхши ёш футболчиси деб топилди  1 23:50Элдор Мойлиев: "Иккинчи дақиқадаёқ қизил карточка билан жазоландик ва режамиз ўзгариб кетди"  0 23:31Германия кубоги финали. "Арминия" ва "Штутгарт" ўзаро баҳс олиб бормоқда (онлайн ҳисоб)  2 23:17Эрон кубоги. "Истиқлол" "Санат Нафт"ни мағлуб этиб, финалга чиқди, Машарипов захирада қолдирилди  4 23:11ПСЖ — "Реймс". Франция кубоги финали учун таркиблар маълум  3 23:09Виталий Левченко: "Жокич ва Йовович касал. Кўплаб позицион ҳужумлар уюштирдик"  6 23:05"Милан" — "Монца". Таркиблар маълум  0 23:02Суперлига. "Сўғдиёна" ва "Бухоро" муроса кўчасини танлади  29 22:45Та "Бавария" билан шартнома имзолайди. "Байер" ҳимоячини компенсация эвазига КЖЧга қўйиб юбориш таклифини кутмоқда  0 22:30ОПЛ. "Сабаҳ" ўз уйида ғалабага эришди, Раҳмоналиев захирадан ўйинга қўшилди  0 22:25CAFA U-17 Championship 2025. Ўзбекистон бир киши кам бўлиб Қирғиз Республикасини йирик ҳисобда мағлуб этди  4 22:00"Краснодар" ўз тарихида илк бор Россия чемпиони бўлди  4 21:21Аморим Гарначога янги жамоа қидиришни айтди. Футболчи Европа лигаси финалидан кейин МЮ устозидан норози бўлганди  11 21:10Ла Лига. "Реал" сўнгги ўйинда Мбаппенинг дубли эвазига "Реал Сосьедад"ни мағлуб этди, "қироллик клуби" мавсумни иккинчи ўрин билан якунлади  31 20:59Суперлига. "Нефтчи" ўз майдонида бир киши кам "Шўртан"ни йирик ҳисобда енгди  29

Ўзбекистон Кубоги. Чорак финал қуръаси 9 июль куни "Спорт" телеканалида жонли кўрсатилади News

Ўзбекистон Кубоги. Чорак финал қуръаси 9 июль куни "Спорт" телеканалида жонли кўрсатилади

Ўзбекистон футбол ассоциацияси томонидан ўтказиб келинадиган мамлакат кубогининг чорак финалига қуръа ташлаш маросими жонли кўрсатилади. Ташкилот бу масалада “Спорт” телеканали билан келишувга эришди.

1/8 финал маросимига қуръа ташлаш маросими ҳам жонли намойиш этилган бўлиб, унда жамоалар қандай рақибга тушиши мумкинлиги масаласи футбол мухлисларининг катта қизиқишига сабаб бўлганди. Аввал айтилганидек, бундан буён қуръа жараёнлари ими-жимида ўтиб кетмайди.

8—9 июль кунлари Суперлиганинг 16-тур беллашувлари бўлиб ўтади. 9 июль куни “Бунёдкор” клуби мазкур тур доирасида “Қизилқум”ни қабул қилади. “Спорт” билан келишувга кўра, учрашув танаффусида Ўзбекистон Кубогининг 1/4 финал босқичига қуръа ташланади. Жонли эфир “Миллий” стадионининг ўзида бўлади. Стадионда жам бўлган мухлислар маросимни катта экранда томоша қилиши мумкин. Стадионга кела олмаганлар эса танаффус вақтида эфирдан узоқлашмаслиги керак бўлади.

Эски тақвимга кўра, Ўзбекистон Кубогининг финали декабрга қолиб кетаётганди. ЎФА биринчи вице-президенти Умид Аҳмаджонов топшириғига кўра, кубок масаласи қайта кўриб чиқилди ва финал ўйини 28 октябрь — якшанба кунига тайин қилинди. Катта эҳтимол билан бу вақтда футбол ўйнаш учун ажойиб об-ҳаво ҳукмрон бўлади. ЎФА ҳам ўз навбатида финал ўйинини катта байрам қилиб ўтказишни режалаштирган.

Кубокнинг 1/4 финал босқичи аввал белгилангани каби 12—13 июль кунларида эмас, балки 17—18 сентябрь санасида ўтади. Ярим финаллар эса 27 сентябрга белгиланган. Ўзгаришга кўра, ярим финал беллашувлари ҳам қолганлари каби фақатгина 1 та ўйиндан иборат бўлади (уй-сафар эмас). Бу босқич учун ҳам алоҳида қуръа маросими бўлиб ўтади. Мезбон жамоалар номига ҳам қуръа ойдинлик киритиб беради.

Маълумот учун, Ўзбекистон Кубогининг 1/4 финалига қадар қуйида клублар етиб келган: “Пахтакор”, “Бунёдкор”, “Локомотив”, “Қизилқум”, “Қўқон-1912”, АГМК, “Машъал” ва “Андижон”.

Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика