Ўзбекистон кубоги. "Бунёдкор" – "Пахтакор" 0:0 (матнли трансляция)
15 aug 20:30
News
![](https://championat.asia/upload/storage/798925_original.jpg)
![](/upload/storage/798925_220.jpg)
Ўзбекистон кубоги. "Бунёдкор" – "Пахтакор" 0:0 (матнли трансляция)
Ўзбекистон кубоги
1/4 финал
15.08.2024, 19:30
"Бунёдкор" – "Пахтакор" 0:0
"Бунёдкор" стадиони, Тошкент
Бош ҳакам: Рустам Лутфуллин
Ёрдамчи ҳакамлар: Санжар Шоюсупов, Алишер Усмонов
VAR: Аскер Нажафалиев
AVAR: Руслан Серазитдинов
Захира ҳаками: Достон Раҳмонов
Назоратчи: Олег Дачев
Комиссар: Зохир Акрамхонов
"Бунёдкор" — 13.Ҳамидулло Абдунабиев, 4.Нажмиддин Нормуродов, 6.Бобурбек Йўлдашов, 8.Фране Чиряк (7.Шаҳбоз Жўрабеков, 70), 14.Миржаҳон Мираҳмадов (74.Луис Качорри, 60), 22.Усмонали Исмоналиев, 23.Асадбек Раҳимжонов, 25.Итсуки Урата (65.Аҳмадулло Муқумжонов, 60), 41.Андрия Филипович (77.Музаффар Олимжонов, 70), 57.Амир Тўрақулов (10.Расул Йўлдошов, 79), 66.Азизбек Тўлқунбеков.
Захира: 1.Марин Любич, 11.Темурхўжа Абдухолиқов, 17.Оллаберган Каримов, 93.Александр Зевадинов.
"Пахтакор" — 12.Владимир Назаров, 3.Шахзод Азмиддинов, 4.Абдулла Абдуллаев, 5.Муҳаммадқодир Ҳамралиев, 9.Иброҳим Ибрагимов (8.Диёр Холматов, 21), 10.Драган Черан, 17.Достонбек Ҳамдамов (99.Улуғбек Ҳошимов, 72), 22.Умар Адҳамзода, 23.Абдурауф Бўриев, 27.Сардор Собирхўжаев, 33.Дониёр Абдуманнопов (30.Отабек Жўрақўзиев, 72).
Захира: 35.Павел Павлюченко, 2.Беҳрузбек Асқаров, 11.Пўлатхўжа Холдорхонов, 40.Кими Мерк, 55,Муҳаммадрасул Абдумажидов, 77.Дилшод Саитов.
Огоҳлантириш: Абдурауф Бўриев (18), Андрия Филипович (39), Амир Тўрақулов (45+3), Умар Адҳамзода (52), Луис Качорри (60).
МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ
83. "Бунёдкор"нинг ҳужуми ўйиндан ташқари ҳолат сабабли охирига етмай қолди.
79. "Бунёдкор"да сўнгги ўзгариш рўй берди.
78. Качорри товони билан гол уришга уриниб кўрди, аммо муваффақиятсиз якунланди.
76. Хавфли вазият! Адҳамзоданинг кучли зарбасини Абдунабиев қайтарди. Меҳмонлар навбатдаги ҳужумда яна бир хавфли зарба йўллади, Жўрақўзиевнинг уринишига бироз аниқлик етишмади.
74. Хавфли вазият! Собирхўжаевнинг хавфли зарбасидан сўнг рақиб посбони тўпни қайтариб қолди.
72. "Пахтакор"да ҳам икки ўзгариш амалга оширилди.
70. "Бунёдкор" яна икки ўзгаришга қўл урди.
69. Холматовнинг узоқ масофадан йўллаган зарбасини Абдунабиев эгаллаб олди.
68. "Пахтакор"да стандарт вазият юзага келди. Холматовнинг узатмасини рақиб ҳимоячилари баратараф этишди.
65. Ҳамдамовнинг бош билан йўллаган зарбасига аниқлик етишмади.
60. "Бунёдкор" икки ўзгаришга қўл урди. Качорри ҳакам рухсатисиз майдонга тушиб кетгани учун огоҳлантирилди.
59. Ҳужум қилиш навбати меғмонларга келди, бироқ жарима майдонига узатилган тўп Абдунабиевнинг қўлларига келиб тушди.
56. Хавфли вазият! "Бунёдкор"да яхши ҳужум юзага келганди, аммо Филиповичнинг рақиб жарима майдонига узатган тўпга Мираҳмадов ета олмади.
52. Адҳамзода рақиб футболчисига нисбатан кескин ҳаракат қилгани учун огоҳлантирилди.
51. Майдон марказида Холматовга нисбатан қоидабузарлик содир этилди.
46. Иккинчи бўлим бошланди.
Тайм якунланди.
45+4. Хавфли вазият! Ҳамдамовнинг пасидан сўнг Собирхўжаев жуда яқин масофадан аниқ зарба йўллай олмади.
45+3. Амир Тўрақулов рақиб футболчисини ҳужум қилаётган чоғи ушлаб тўхтатгани учун сариқ карточка билан жазоланди.
45+2. Дастлаб Холматов, кейинроқ Абдуманнопов "Бунёдкор" дарвозаси томон ноаниқ зарба йўллади.
45. Биринчи бўлимга 4 дақиқа қўшиб беришди.
45. Хавфли вазият! "Пахтакор" футболчиси бурчакдан жарима майдонига, оёқлари остига узатилган тўпга зарба йўллай олмади.
39. Абдуллаев "Бунёдкор" футболчиси билан тўқнашиб кетиши натижасида тиббий ёрдам олишга эҳтиёж сезди. Филипович эса огоҳлантирилди.
36. Хавфли вазият! Абдуманноповнинг чап қанотдан йўллаган зарбасига аниқлик етишмади.
32. Хавфли вазият! Адҳамзоданинг зарбаси анча хавфли кўриниш олди, унинг уриниша рақиб ҳимоячисига тегиб, дарвоза устуни ёнгинасидан ўтиб кетди.
27. Футболчилар чанқоқларини қондиришмоқда.
24. Холматовнинг чап оёқда йўллаган зарбаси анча ноаниқ кўриниш олди.
21. "Пахтакор"да ўзгариш: Ибрагимов ўринга Холматов майдонга туширилди.
21. Хавфли вазият! "Бунёдкор" тезкор қарши ҳужум ташкил этди, Уратанинг якуний зарбасига аниқлик етишмади.
19. Хавфли вазият! Чиряк "Пахтакор" жарима майдонидан зарба йўллади, аммо унинг уринишига аниқлик етишмади.
18. Бўриев Филиповичга нисбатан қўпол ўйнагани учун огоҳлантирилди.
14. Ибрагимовнинг ўнг қанотдан узатмаси ноаниқ кўриниш олди.
11. Хавфли вазият! Черан 1 метр масофадан бўш қолган дарвозани ишғол қила олмади! Сербиялик ҳужумчи Ҳамдамов узатган тўпга оёғини қўя олмади.
10. Адҳамзода чап қанотдан узатма амалга оширди, бироқ Абдунабиев тўпга пешвоз чиқди.
8. Хавфли вазият! Мираҳмадов рақиб посбони билан деярли бирга-бир вазиятга чиқиб борганди, бироқ Абдуллаев унинг зарбе беришига тўсқинлик қилди.
7. Мезбонларда яна бир стандарт юзага келди, бироқ "Бунёдкор" футболчилари ҳужумда қоидабузарлик содир этишди.
3. Чап қанотдан олдинга бораётган Урата Ҳамралиев томонидан қўполлик эвазига тўхтатилгани сабабли "Пахтакор" дарвозаси томон жарима зарбасидан мезбонлар унумли фойдалана олмади.
1. Учрашув бошланди.
Жамоалар майдонга чиқиб келишди. "Бунёдкор" тўқ бинафшаранг, "Пахтакор" оқ рангли либосларда ҳаракат қилади.
Similar news
![AMP Logo](https://championat.asia/image/logo-amp.png)
Comments
Томир отиб кетибдию харомпазлар