Latest news

13:20Исломбек Исмоилов: "Перица қишдаги охирги трансфер"  0 13:08"Андижон" бош директори: "Биз тасодифий эмас, аниқ таҳлил асосида трансфер қиламиз"   1 12:35Винисиус ўзининг ресторанида "Реал" футболчиларини меҳмон қилди  0 12:25Бугун "Динамо" Арманистоннинг 13 карра чемпионига қарши ўйнайди  1 11:15Арбелоа "Реал"да футболчилар "диктатураси"дан азият чекмоқда  7 10:55Роберто Де Дзерби "Марсель"ни тарк этишга қарор қилди  2 10:25ОЧЛ-2. "Пахтакор" собиқ футболчисининг дубли жамоасига ғалаба келтирди  5 10:04"Қизилқум" ярим ҳимоячиси Максим Шацких жамоасида  0 09:40"Реал" афсоналари "Барселона" юлдузларини мағлуб этди  7 09:19Фабио Каннаваро Италияда Алиқулов ва Машарипов билан учрашди  7 08:50ОКМК Беҳруз Асқаров билан шартномани бекор қилди  7 08:23Элит ОЧЛ. "Ал Иттиҳод" "Ал Ғарафа"га жавобсиз 7 та гол урди  2 08:10Расман: "Машъал" 3 нафар футболчи билан шартнома имзолади  0 07:50Италия Кубоги. "Комо" пенальтилар сериясида "Наполи"ни мағлуб этиб, ярим финалга чиқди  1 03:20АПЛ. "Манчестер Юнайтед" меҳмонда "Вест Хэм" билан дуранг ўйнади  40

Ўзбекистон футзал МТЖ лагеридан хабарлар News

Ўзбекистон футзал МТЖ лагеридан хабарлар

Хосе Венансио Лопес бошчилигидаги Ўзбекистон футзал миллий терма жамоаси Япония билан ўртоқлик ўйинларига тайёргарликни давом эттирмоқда.

Ҳусниддин Нишонов, Музаффар Аҳаджонов ва Анасхон Раҳматов терма жамоа физиотерапевти Александер Анхолето "Черно" билан бирга олдин олган жароҳатларини даволашмоқда.

Даврон Чориев шахсий сабабларга кўра ушбу йиғинни ўтказиб юбормоқда. Унинг ўрнига мураббийлар штаби йиғинга Асли Муҳаммадиевни чақиришган.

Дилшод Раҳматов эса машғулотлар вақтида жароҳат олди ва Япония билан ўйинларда иштирок эта олмайдиган бўлди.

Машраб Одилов ва Ихтиёр Ропиевда кичик жароҳат бор, аммо улар Японияга қарши баҳсга тайёр бўлишлари кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, амалдаги Осиё чемпиони Японияга қарши ўртоқлик ўйинлари 22 ва 23 ноябрь кунлари Тошкентдаги "Юнусобод" спорт мажмуасида бўлиб ўтади. Иккала учрашув ҳам 19:00да старт олади. Аренага кириш бепул.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика