Latest news

15:10"Бавария" асосий ўйинчиси билан битимни узайтирмоқчи  0 14:42Қарши давлат университети ПФЛ талабига жавоб берадиган стадион қуради  1 14:15"Динамо" раҳбариятида ўзгариш: Шарофутдинов кетди  0 13:53Каннаваро: "Ўзбекистон — охиригача курашадиган жамоа. Бу ўзбек халқининг энг муҳим фазилати"  5 13:35Расман: "Динамо" Ҳожимирзаев билан шартномани узайтирди  3 13:24TVCOM'да бугунги тақвим: Бокс бўйича ЖЧда финал учун жанглар, “Рома” Шотландияда ва бошқалар  0 13:02"Арсенал" ҳужумчиси 11 ой ичида илк бор майдонга тушди  0 12:34Португалия терма жамоаси аъзоси фаолиятини тугатди  3 12:02"Қўқон-1912" бош мураббийи билан хайрлашди  6 11:48Ишли ва ишсиз ПРОфессионаллар  5 11:43Артета "Арсенал" футболчиси жиддий жароҳат олганини тасдиқлади  3 11:22Футзал бўйича Ўзбекистон чемпионатининг 6-турида 120 та гол урилди   2 10:45Башар Ресаннинг "Пахтакор"даги келажаги маълум  7 10:17Гвардиола "Реал"ни мағлуб этганидан сўнг нималар деди?  6 09:43Алонсонинг ўрнига "Реал"ни бошқариш учун асосий номзод маълум  18

Ўзбекистон аёллар олимпия терма жамоаси аъзолари тантанали тарзда кутиб олинди News

Ўзбекистон аёллар олимпия терма жамоаси аъзолари тантанали тарзда кутиб олинди

Хабарингиз бор, Ўзбекистон аёллар олимпия терма жамоаси “CAFA U-23 Women’s Championship-2019” ғолиблигини қўлга киритди.

Тожикистонда бўлиб ўтган “CAFA U-23 Women’s Championship-2019” мусобақаси давомида ишончли ва барқарор ўйин намойиш этган олимпиячи қизларимиз барча учрашувларни ўз фойдаларига ҳал этишди. 5 та учрашувда 29 марта рақиблар дарвозаси ишғол этилиб, ўз дарвозамиз дахлсизлиги эса сақлаб қолинди. Якунда энг кўп очко жамғаришга эришган Баҳром Норсафаров шогирдлари турнир ғолиблигини тантана қилишди.

Бугун Марказий Осиё футбол ассоциацияси чемпионатида зафар қучган Ўзбекистон аёллар олимпия терма жамоаси юртимизга қайтиб келди. Чемпионларни Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аеропортида ЎФА, футбол жамоатчилиги вакиллари ва мухлислар тантанали равишда кутиб олишди.


Сўнгра Ўзбекистон футбол ассоциацияси биносида ЎФА раҳбарияти Ўзбекистон аёллар олимпия терма жамоаси аъзолари билан учрашди. Унда футболчи қизларимизни ушбу муваффақият билан табриклар экан ЎФА Биринчи вице-президенти юртимиз шаънини халқаро майдонда ҳимоя қилувчи ҳар бир терма жамоамиздан мухлислар ҳамиша юқори натижаларни кутишини таъкидлаб ўтди.

- Ҳар бир ёш тоифасидаги терма жамоамизнинг ютуғи – футболни чин дилдан севадиган халқимизни хушнуд этади. Ўзбекистон аёллар олимпия терма жамоасининг Марказий Осиё футбол ассоциацияси чемпионатида ғолиб чиққанидан ҳам барчамиз бирдек қувондик. Ушбу муваффақият аҳил жамоанинг машаққатли меҳнати махсули эканини биламиз. Муҳими – мана шу аҳиллик ва ўзаро ишончни жамоадаги ҳамиша энг устувор жиҳатлар бўлишига интилишингизни истардик. Зеро ҳали олдинда 2022 йилда бўлиб ўтадиган қитъа чемпионатига жиддий ҳозирлик олиб боришимиз ва унда муносиб иштирок этишимиз лозим. Асосий мақсадимиз эса – Осиё чемпионатида совриндор бўлиб, Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритиш саналади. Бу йўлда Ўзбекистон футбол ассоциацияси терма жамоамиз учун барча зарур шарт-шароитни яратиб беради. Энг муҳими – сизлар чиройли ўйин ва яхши натижалар билан халқимизни хушнуд этсангиз бўлгани, - дея таъкидлади Равшан Эрматов.


Самимий суҳбат тарзида ўтган учрашув мобайнида Ўзбекистон аёллар олимпия терма жамоаси аъзолари ҳам бундай ишонч ва эътибордан мамнун эканликларини билдиришди.

- Аввало мусобақа мобайнида терма жамоамизни қўллаб-қувватлаб турган барчага миннатдорчилик билдираман. Олдинда бизни масъулиятли мусобақалар кутмоқда. Биз ҳар бир турнирга жиддий тайёрланган ҳолда юртимиз шаънини ҳар доим муносиб ҳимоя қилишга интиламиз, - деб ўз фикрларини билдирди терма жамоа устози Баҳром Норсафаров.

Учрашув якунида “CAFA U-23 Women’s Championship-2019” мусобақасида олтин медалларга сазовор бўлган Ўзбекистон аёллар олимпия терма жамоаси аъзолари мукофотланди.

Rating: +10   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика