Latest news

16:19Аёллар. "Севинч" "Қизилқум-W"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги-2025ни қўлга киритди  0 15:42ЖЧдаги рақибимиз Колумбия Франция билан ўртоқлик ўйини ўтказади  5 14:43"Ал Иттиҳод" ва "Ал Ҳилол" Салоҳ трансфери учун 80-100 млн евро тўлаши мумкин  1 13:33"Челси" Дисасини "Лион"га ижарага бериши мумкин. Ҳимоячи бу мавсумда ҳали ўйнамади  0 12:39"Реал" Рюдигер билан музокара ўтказади  0 12:00TVCOM'да бугунги ўйинлар: А Серияда топ баҳс, “Реал” ва бошқалар  1 11:31"Челси" Маресканинг келажаги бўйича бир қарорга келди  2 11:05"Насаф" футболчиси "Қўқон-1912" жамоасининг тўлақонли аъзосига айланди  5 10:43Sofascore. Алиқулов кечаги учрашувда энг паст баҳони олди  3 10:20Ўзбекистон МТЖ аъзоси "Нефтчи" билан шартномани узайтирди  2 09:52Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда  47 09:18"Насаф" "Қўқон-1912" футболчисини сотиб олди  0 08:44Sofascore. Шомуродов ва Файзуллаев кечаги ажойиб ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  1 08:18Самвел Бабаянга Андижон вилояти ҳокими томонидан минимум вазифаси қўйилди  12 07:43Салoҳ "Ливерпул"ни қишда тарк этадими?  6

Ўзбекистон - Аргентина. Чипта нархи қанча? News

Ўзбекистон - Аргентина. Чипта нархи қанча?

2 ва 3 февраль кунлари "Ўзбекистон" спорт мажмуасида амалдаги Жаҳон чемпиони - Аргентина футзал терма жамоаси Ўзбекистон терма жамоаси билан иккита ўртоқлик учрашуви ўтказади.

Ушбу ўйинлар учун чипталарни iticket сайтидан онлайн харид қилиш мумкин. Чипталар уч хил категорияда чиқарилган бўлиб секторга қараб 50000, 65000 ва 100000 сўмдан сотилмоқда. 



Юқоридаги суратда кўк рангдаги секторлар учун чипталар (дарвозалар орти) 50 минг сўмдан, яшил рангдаги секторлар 65 минг сўмдан (247 ўринлик "H" сектори учун чипталар умуман сотилмаяпти), оловранг марказий секторлар учун чипталар 100 минг сўмдан сотилмоқда. 

"Ўзбекистон" спорт саройи ўз бағрига 2400 нафар томошабинни сиғдира олади. Championat.asia сайти маълумотига кўра, учрашувдан олдин ўша машҳур "Саҳар" гуруҳи яккахони Анвар Жўраев мухлислар учун ажойиб қўшиқлар гулдастасини тақдим этади. Бундан ташқари юртимиздаги футзал мусобақаларида ҳали бўлмаган лазер шоу ҳам намойиш этилади. Танаффус вақтида эса мухлисларни барабанлар шоуси кутмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ва Аргентина ўртасидаги ўртоқлик ўйинлари 2 ва 3 февраль кунлари соат 18:30да бошланади.







Реклама




Rating: -36   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика