Latest news

13:48"Реал" АПЛ футболчиси учун 60 млн евро таклиф қилмоқчи  0 13:08Эриксен нега "Вольфсбург"га ўтишга қарор қилганини айтди  0 12:32Гави тахминан икки ойни ўтказиб юбориши мумкин  1 11:58"Монтеррей" Марсьяль трансферини эълон қилди  0 11:20Февзи Давлетов: "Навбаҳор" билан ўйинда биз ғалабага яқинроқ эдик"  6 10:58Азиз Ибрагимов: "Учрашув дерби мақомида ўтади, аммо ғалаба "Пахтакор"ники бўлади"  11 10:35Артета: "Ливерпуль" кучайиб кетди"  2 10:09Шухрат Раҳмонқулов: "Пахтакор" – "Нефтчи" ўйинида биринчи гол урган ғалаба қозонади"  2 09:46Постекоглу: "Тоттенхэм"дан кетишим кутилмаган ҳолат бўлмади"  2 09:21Зоҳир Пиримов: "Пахтакор" – "Нефтчи" ўйинида имкониятлар тенг"  3 09:20Легионерлар. Ғаниев тўлиқ ўйнади, Ҳамробеков эса...  1 09:06Сергей Лушан: “Жамоага нима етишмаётганлигини билганимда, энг бахтли инсон бўлардим”  16 08:58Факт. "Сўғдиёна" 14 йилдан сўнг ОКМК дарвозасига 3 тадан кўп гол урди  0 08:41Бугун "Қизилқум" устози Шевченконинг рекордини такрорлайдими?   3 08:33Рубен Аморим: "Биз ўзгардик ва анчагина кучайдик"  5

Ўзбек футболининг 110 йиллиги муносабати билан Хоразм вилоятида бошланган футбол фестивалининг иккинчи кунидан ГАЛЕРЕЯ News

Ўзбек футболининг 110 йиллиги муносабати билан Хоразм вилоятида бошланган футбол фестивалининг иккинчи кунидан ГАЛЕРЕЯ

12-13 апрель кунлари Ўзбек футболининг 110 йиллиги муносабати билан Хоразм вилоятида футбол фестивали бўлиб ўтади.

Сафарнинг иккинчи кунида дастлаб ЎФА вице-президенти Одил Аҳмедов ҳамда делегация аъзолари вилоятдаги болалар ва ўсмирлар футбол академиясига ташриф буюрди. 

Учрашув давомида меҳмонлар академия фаолияти билан батафсил танишди. Қайд этилишича, мазкур мактаб 2018 йилдан бери фаолият кўрсатиб келмоқда. Унинг ётоқхонаси 154 тарбияланувчига мўлжалланган бўлиб, ҳозирда унда 144 та бўлажак футболчи истиқомат қилмоқда. Шунингдек, академияда катта ҳажмдаги стандарт майдон ва 2 та сунъий қопламали майдон мавжуд. Асосий майдон 1982 йилда фойдаланишга топширилган ҳамда 2019 йилда қайта таъмирланган.

Тадбир давомида футбол фахрийлари томонидан академия ҳудудига манзарали дарахт кўчатлари ўтқазилди. 

Тадбир якунида футбол фахрийлари томонидан ёш чарм тўп усталарига қимматли маслаҳатлар берилди.

Шундан сўнг вилоят ҳокимлигида ўзбек футболининг 110 йиллигига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди. Унда Хоразм вилояти ҳокими, вилоят футбол ассоциацияси президенти Фарҳод Эрманов, ЎФА вице-президенти, футбол фахрийлари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этишди. 

Матбуот анжуманида Фарҳод Эрманов вилоятда футбол ривожи йўлида амалга оширилган ишлар ва бўлажак режалар билан ўртоқлашди.


Шунингдек, анжуманда журналистлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олди. 

Анжуман якунида Хоразм вилояти ҳокими Фарҳод Эрмановга "Ўзбекистон футболи ривожига қўшган ҳиссаси учун" кўкрак нишони топширилди. Бундан ташқари, бир қатор фахрийларга эсдалик совғалари тақдим этилди.

Тадбир "Ёшлик" спорт мажмуасида давом этди. Унда дастлаб 10-12 ёшли ўғил-қизлар ўзларининг тайёргарлик маҳоратини намойиш этишган бўлса, машғулот жараёнидан сўнг футбол фахрийлари ўртасида ўртоқлик учрашуви ўтказилди. Мазкур баҳс 7:7 ҳисобида якунланди.

Фото: Жаҳонгир Файзуллаев

Ўзбек футболининг 110 йиллиги муносабати билан Хоразм вилоятида бошланган футбол фестивалининг дастлабки кунидан ГАЛЕРЕЯ

Тошкентдан Хоразмгача...

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика