Latest news

18:48Фаластинлик футболчи Исроил ҳужуми оқибатида ҳалок бўлди  3 18:21Роналду Трампга дастхати туширилган либосини ҳадя қилди  4 17:53"Сурхон" жароҳат олган ҳужумчисининг ҳолати ҳақида маълумот берди  1 17:25"Тоттенхэм" МЮ футболчисига қизиқиб қолди  0 16:58Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Хитойдаги турнирда қатнашади  7 16:41"Футбол олами". "Машъал"дан 4:0, "Насаф" марказий ўйинда ғалаба қозонди, Тошкент дербисида дуранг — 12-тур ҳақида батафсил   0 16:29Неймарнинг отаси: "Ўғлимни ҳар куни карнавалда деб ўйлашни бас қилинг"  2 16:00Ўзбекистон терма жамоаси сардори Элдор Шомуродовнинг нархи ошди  9 15:47Коул Палмер қимматбаҳо соат сотиб олди  0 15:21"Бавария" "Барселона" хавбекига қизиқиш билдирмоқда  0 14:53"Насаф" – "Навбаҳор" учрашувида пенальти бормиди? Суперлиганинг 12-туридаги ҳакамлик фаолияти таҳлили  8 14:27"Наполи" Луккани Лукакуга ўринбосар сифатида кўрмоқда  1 13:58Ҳожимат Эркинов: "Машинани акамга совға қилдим, чунки футболга кириб келишимда уларнинг ҳиссалари катта"  6 13:32Бэйл Англия клуби эгаларидан бирига айланиши мумкин  0 13:05Уч нафар ўзбекистонлик футболчи Англия клубида кўрикдан ўтиш учун жўнаб кетди  19

Яна мухлислик маданияти ҳақида ("Пахтакор" - "Навбаҳор" учрашувидан кейинги ўйлар) News

Яна мухлислик маданияти ҳақида ("Пахтакор" - "Навбаҳор" учрашувидан кейинги ўйлар)

Ўзбекистонда футболга эътибор ошгани сайин мухлислик маданияти ҳам шаклланиб бормоқда.

Мақолани бошлашдан олдин шуни айтмоқчимиз: буни ёзиб кимгадир ақл ўргатиш ниятимиз йўқ - ҳаммамиз кап-катта одамлармиз. Шунчаки ҳадеб шунга ўхшаш воқеа такрорланаверса бу фақат ўша жамоа ва ўша жамоанинг мухлисларига зарар бўлишини эслатиб қўймоқчимиз. 

Суперлиганинг 8-турида "Пахтакор" ўз майдонида "Навбаҳор"ни қабул қилди. Учрашувга бўлган қизиқиш юқори эди, чунки иккала жамоадан ҳам ҳужумкор ва очиқ футбол кутгандик. Якунда шундай ҳам бўлди. "Пахтакор" 2:0 ҳисобида олдинга чиқиб олган бўлишига қарамай, "Навбаҳор" "Ливерпуль" ва "Тоттенхэм" қилган ишни уддалаб, "камбэк" учун ўзида куч топа олди ва баҳсни 2:2 ҳисобида дуранг билан якунлади. 

Бу дуранг "Навбаҳор" учун мисоли ғалабадек татиган бўлиши аниқ. Негаки ўйинда "Пахтакор" ютуқни ўз томонига оғдириши ҳам мумкин эди. Рамазон ойи бўлишига қарамай, ўйин куни стадиондаги муҳит ажойиб бўлди. "Пахтакор" футбол клуби томонидан учрашувга ташриф буюрган мухлислар ва ОАВ ходимларига ифторлик улашилди. 

Мухлис келганига яраша ўйин ҳам қизиқ кечди. Албатта, кўпчиликнинг эътибори "Навбаҳор"нинг вазиятни ўнглай олишида бўлди. Бу жамоа шундай ўйнашда давом этса ҳали кўпчиликка бошоғриқ бўлиши аниқ. Шундай жамоанинг жонкуяр мухлислари борлиги ҳам кишини хурсанд қилади. Шу куни "Навбаҳор" худди ўз уйида ҳаракат қилаётгандек муҳитни ҳис қилиб турди, чунки Намангандан ташриф буюрган мухлислар бир дақиқага бўлса ҳам жамоани ёлғиз қолдиришмади.

 

Мана шу беллашувда ишқибозларнинг рақиб жамоа ва ҳакамларга қанчалик босим ўтказа олиши яққол кўринди дея оламиз. Эҳтимол, Зокир Қодиров ва унинг қанот ёрдамчиси Руслан Самандаров йўл қўйган хатолар - баъзи ҳолларда ўйин тизгини қўлдан чиқиб кетиши, тўп аутдан ўйинга киритилганда офсайд белгиланиши - якунда бу икки ҳакамнинг четлатилишига олиб келди. Лекин шу куни кўрдикки, аксар хато айнан мухлислар босими туфайли юзага келди. 

Рақиб жамоа ва ҳакамларга босим ўтказиш ҳамма жойда учрайди. Ва буни тақиқлашга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ. Лекин босим бировни ҳақоратлаб эмас, балки ўз жамоасини олқишлаган ҳолда бўлиши керак. Мухлис стадионга келдими, марҳамат жамоасини олға бошласин, қўшиқ куйласин, рақс тушсин, лекин ҳеч кимнинг жўр бўлиб "судья фалончи" деб ҳайқиришга ҳаққи йўқ. Бу жуда хунук эшитилади. Қолаверса ҳакамлар орасида инсофлилари бор ва шахсан мен Зокир Қодиров ва унинг бригадасини инсофли ҳакамлардан деб биламан. 

"Навбаҳор" мухлисларига гап бўлиши мумкин эмас. Улар мамлакатимизда энг зўрларидан бири. Жамоани хоҳ уйда, хоҳ сафарда ҳеч қачон ёлғиз қолдиришмайди. Ҳар бир жамоа ўз ишқибозларини улардек фаол ва жонкуяр бўлишини истайди. "Пахтакор" - "Навбаҳор" учрашувини стадионда кўрганим учун бемалол айтишим мумкин, наманганлик ишқибозлар чиройли муҳитни юзага келтиришди. Улар ўйиннинг бошидан охиригача жамоани қўллаб туришди. Баҳс якунига етганидан сўнг "исландча қарсак" ҳам жуда чиройли чиқди.


Аммо майдон томон пластмас идишларни отиш, ёппасига "судья фалончи" деб бақириш, шундоқ ҳам омонат турган ўриндиқларни синдириб кетиш кўзга жуда хунук кўринар экан. Шу оддий бир пластмас ўриндиқни ўрнатиш учун ҳам одамлар меҳнат қилганини унутмайлик. "Навбаҳор" мухлислари деганда кўз олдимизга аввало жамоани баравар олқишлаб турадиган ашаддий ишқибозлар келади. Улар ниҳоятда жонкуяр, ҳатто довон ошиб Муборакка боришдан эринмайди, бу томонлама қойил қолмай иложимиз йўқ. 

Лекин хоҳ уйда, хоҳ сафарда биринчи ўринда мухлислик маданияти туришини унутмайлик. Тўғриси, майдонга баклажка ва ҳар хил нарсаларни отиш, алмисоқдан қолган "судья фалончи" деб бақириш, ўриндиқларни синдириб кетиш бизга ярашмайди. Биз эронликлар эмасмиз, ҳар ўйиндан кейин жанжал чиқариб, ҳатто ўз жамоаси футболчисини урадиган ёки мураббийига тош отиб бошини ёрадиган. Биз - ўзбекмиз, бошқалар бизни босиқ, хушмуомала, меҳмондўст, зиёли ва одоб-ахлоқни биринчи ўринга қўядиган халқ деб билади. Ва ҳар доим шундай таърифга муносиб бўлишга ҳаракат қилишимиз керак деган фикрдамиз. 

Х.Холиқов.

Rating: -133   
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика